2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet47/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Давлат бошқаруви. Қорахонийлар давлатни вилоятларга бўлиб идора қилганлар, уларни Элоқхон ёки Такин (тегин)лар бошқарган. Ҳокимлар фақат қорахонийлар хонадонинг элқхон унвонига сазовор бўлган аъзоларидан сайланган. Элқхонлар ўз номлари билан чақа-тангалар зарб қилар ва вилоятларнинг мустақиллиги учун интилар эди. Қорахоний элоқхонлари орасида Мовароуннаҳр элоқхони катта обрўга эга эди, у Самарқандда тахтга ўтирган.
Вилоят бошқарув маъмуриятида сомонийлар давридагидек вазирлар, соҳиббаридлар, мустовфийлар хизмат қиларди. Шаҳарлар шаҳар ҳокими, раислар томонидан бошқариларди. Қорахонийлар мамлакатда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб олишда мусулмон руҳонийлари билан дўстона муносабат ўрнатди. Бу даврларда имомлар, сайидлар, шайхлар ва садрларнинг обрў-эътибори кучайди. Қорахоний ҳукмдорлар ҳали ўтроқ ҳаётга кўчмаган бўлсалар ҳам деҳқончилик воҳалари ва шаҳарларнинг маданий аҳамиятини яхши англар эди. Улар Боласоғун, Кошғар, Тароз, Ўзган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларини давлат ёки вилоят пойтахтига айлантириб, шаҳарлар билан алоқа боғлашга ҳаракат қилган.
Қорахитойлар ҳужуми. Қорахонийлар давлати заифлашиб салжуқийларга қарам бўлиб қолади. Қорахонийлар давлати ХII асрнинг 30 йиллари охирида шарқдан келган кўчманчи қорахитойлар (мўғулларга мансуб қабила) ҳужумига дучор бўлди. Қорахитойлар давлатининг ҳукмдори Гўрхон Болосоғун шаҳрини пойтахтига айлантирган.
Еттисувда жойлашиб олган қорахитойлар Сирдарёнинг ўрта оқимига томон юриш бошлайди. Улар дастлаб Шош ва Фарғонага, сўнг Зарфшон ва Қашқадарёга бостириб кириб, 1137 йил Хўжанд яқинида Қорахонийлар элоқхони Маҳмудга зарба беради. Сулҳ тузилиб қорахонийлардан катта товон олган қорахитойлар ўз юртига қайтиб кетади. Қорахитойлар 4 йил ўтгач - 1141 йил яна Мовароуннаҳрга юриш қиладилар, қорахитойлар ғалаба қозонади ва Қорахонийлар давлати тугатилади.


Хоразм давлати


Хоразмшоҳ Маъмунийлар даври. Хоразмшоҳлар давлати IX-Х асрларда тоҳирий, саффорий ва сомонийлар қўл остида бўлган. Хоразм Х аср охирида иқтисодий жиҳатдан тез ривожлана бошлаган. VIII аср бошида мавжуд 3 та шаҳарларнинг сони 32 тага етган. Хоразм IX-Х асрларда йирик савдо марказига айланган. Хоразм савдогарлари чорвадорлар (Қозоғистон, Туркманистон), Итил (Волга) бўйидаги Хазар ва Булғор подшоликлари, Шарқий Европанинг славян аҳолиси билан савдо қилган. Савдо алоқалари кенгайишида Гурганч (Урганч) шаҳри муҳим рол ўйнаган, унинг ҳокими «Гурганч мири» номи билан улуғланган. Гурганч мири Маъмун ибн Муҳаммад 995 йил Кат шаҳрини ишғол қилиб Хоразмнинг иккала қисмни бирлаштирди ва Хоразмшоҳ унвонига сазовор бўлди. Африғийлар сулоласи барҳам топиб Маъмунийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланди. Кўҳна Урганч Хоразмшоҳлар пойтахтига айланди.
Хоразм қисқа вақтда ривожланди. Мамлакат вилоят, шаҳар ва қишлоқ (қалъа)ларга ажратилиб бошқарилди. Хоразмшоҳ давлатнинг олий ва мутлақ ҳокими ҳисобланган. Гурганчда шоҳ қароргоҳи, марказий бошқарма - девонхона ташкил этилади, унинг таркибида зироат, савдо, молия, солиқ, осойишталикни сақлаш, ҳарбий ишлар билан шуғулланувчи маҳкамалар бўлган. Энг юқори лавозимлардан бири вазирлик - хўжаи бузрук унвонига эга бўлган. У девонхона ишларига масъул бўлган, ҳарбий сафарлар вақтида ҳукмдор номидан давлатни идора этган. Маъмунийлар даврида Маъмун академияси - “Дорул ҳикма ва маъориф” (Билимдонлик ва маъориф уйи) ташкил этилади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish