2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


V-боб. Чингизхон истилосига қарши озодлик кураши



Download 0,55 Mb.
bet55/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

V-боб. Чингизхон истилосига қарши озодлик кураши.
1-§. Хоразмшоҳлар давлати. Мўғиллар босқини


Мўғиллар давлати. XI асрда мўғил қабилаларида ҳали уруғ-аймоқчилик кучли эди. Улар асосан кўчманчи чорвачилик, овчилик ва ўзаро маҳсулот айирбош қилиш билан шуғулланар эди. Уруғ бошлиқлари ички курашида Тимучин (1155-1227) ғолиб чиқади. Онон дарёси бўйида 1206 йил мўғул уруғ ва қабила бошлиқлари қурултойида Тимучин Улуғ хон (қоон) деб эълон қилиниб, «Чингиз» лақаби берилади ва Мўғиллар давлатига асос солинади.
Чингизхон яхши қуролланган, интизомли қўшин ҳамда 10 минг нафар турк азаматларидан кезик (кешик) - хос соқчилар қисмини тузгач истилочилик урушларига киришади. Дастлаб 1206 йил найманлар, 1207-1208 йй. Энасой ҳавзаси, сўнгра Еттисув вилоятининг шимоли ва уйғурлар бўйсундирилди. Чингизхон 1211-1215 йй. бир неча бор Хитойга ҳужум қилиб, Шимолий Хитойнинг маркази Цзинди (Пекин) шаҳрини ишғол қилди. Цзин сулоласини тахтдан қулатди ва Шимолий Хитой Мўғилистонга қўшиб олинди. Чингизхон Хитойдан ҳарбий қурол ясайдиган ва уларни ишлата оладиган ҳунармандларни Мўғилистонга олиб боргач ўз қўшинини замонасининг энг яхши ҳарбий қуроллар билан таъминлайди.
Чингизхон 1218-1219 йй. Шарқий Туркистон ва Еттисув вилоятларини талофатсиз қўлга киритди ва бу ердаги Кучлук давлатини тугатди. Мўғуллар давлатига Гўби саҳросининг шарқидан то Тангритоғ (Тяншан)нинг ғарбигача бўлган вилоятлар бирлаштирилиб, Ғарбий ҳудудлари Хоразмшоҳ салтанатининг чегарасига бевосита туташиб кетгди.
Ўзаро элчилик алоқалари. Чингизхон ва Хоразмшоҳ бир-бирининг кучини билиб олиш ва маълумот тўплаш учун элчилик алоқалари ўрнатади. Даставвал Хоразмшоҳ 1216 йил Баҳоуддин Розий бошчилигида ўз элчиларини Чингизхон ҳузурига юборади. Чингизхон элчиларни илтифот билан қабул қилиб, Султон Муҳаммадни Ғарбнинг соҳибқирони (Ғарб мамлакатларининг султони), ўзини Шарқнинг подшоси деб ҳисоблашини Хоразмшоҳга етказишларини сўрайди.
Чингизхон ҳам Хоразмга юборган элчиларига Хоразмлик савдогар Маҳмуд Ялавоч бошчилик қилди. Чингизхон элчиларини Хоразмшоҳ Султон Муҳаммад 1218 йил баҳорида Бухоро шаҳрида қабул қилди. Элчилар Чингизхон Султон Муҳаммадни қудратли подшоҳ сифатида билиб, уни энг ардоқли ўғиллари қаторида кўриши ва у билан дўстона шартнома тузишга розилигини айтишади. Энг ардоқли ўғиллари қаторида кўриш «илтифоти» Шарқ устамонлигида “Чингизхон Хоразмшоҳни ўзига қарам қилиб олиш нияти бор” деган маънони англатарди. Ўзини Искандари соний (Иккинчи Искандар) деб ҳисоблаган Хоразмшоҳга бундай “истиқбол” ёқмас эди, Маҳмудни тунда хуфёна чақиртириб, Чингизхонга эмас ўзига хизмат қилишини, жосус бўлишини талаб қилди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish