2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet52/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Туркий ёзма адабиёт. Бу даврда Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистонда туркий халқларнинг қадимдан давом этиб келаётган оғзаки адабиёти билан бир қаторда ёзма адабиёти юзага келди.
Туркий ёзма адабиётнинг нодир ва йирик асарлари: Юсуф Хос Хожибнинг (XI аср) «Қутадғу билиг», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит-турк», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат ул-ҳақойиқ», Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикмат» асарларидир. Бу давр туркий адабий тили эски ўзбек ва уйғур тилларининг вужудга келишида муҳим босқич бўлди. Маҳмуд Қошғарий «Дунё харитаси»ни яратди.


Меъморчилик, санъат, мусиқа ва дин


Меъморчилик ва санъат соҳасига ўрта аср жамиятининг ижтимоий-сиёсий тузуми ва ислом дини кучли таъсир қилди. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Ўзган ва Марв шаҳарларида сарой, масжид, мадраса, минора, мақбара, тим ва карвонсаройлар қурилди. Бухоро шаҳридаги Исмоил Сомоний мақбараси, Намозгоҳ масжиди, Минорайи Калон ҳамда Вобкент ва Жарқўрғондаги миноралар ўша давр меъморчилигининг намуналаридир.
Сув иншоотлари: сув омборлари, бандлар, кўприклар, сардобалар ва коризлар - йўнилган тош, пишиқ ғишт ва сувга чидамли қурилиш қоришмаларидан барпо этилди. Нурота тизмасидаги паст тоғ дараси тўсилиб X асрда Хонбанди сув омбори барпо этилган. Унга 1,5 млн. метр куб сув тўпланган, тўғон гранит тоши ва сувга чидамли қурилиш қоришмасидан қурилган. Хонбанди сув омборини қуришда сувнинг вертикал ва горизонтал босим кучи ва зилзила ҳисобга олинган. Бу XVII аср француз физиги Блез Паскал томонидан сувнинг босим кучи тўғрисида яратилган қонун кашфиётидан 7 аср муқаддам мовароуннаҳрлик муҳандисларга маълум эканлигидан далолат беради.
Бинокорликда X асрдан бошлаб синчкори иморатлар кенг тарқалади. Яккасинч ва қўшсинчли биноларнинг тагсинчлари, устунлари, сарровлари ва тўсинлари ёғочларни бириктириш усубида қурилиб, синчларнинг ораси хом ғишт ёки гувала билан уриб чиқилган, бу ҳозиргача сақланиб келади. Афрасиёб, Варахша, Бухоро ва Пойканд шаҳар харобаларидаги турар жой қолиқлари X-XI асрларда ҳам пахса ва хом ғиштдан қурилган иморатлар шаҳар меъморчилигида асосий ўрин тутганини билдиради. Наққошлик ва ўймакорлик санъати IX-XII аср бошларида анча ривож топади; иморатнинг пештоқи, эшиги ва деворининг айрим қисмлари турли мазмундаги битиклар билан қопланар эди.
Хаттотлик халқ санъатининг муҳим вакенг тарқалган саҳаларидан бўлиб, бу даврда ҳали китоб босиш кашф этилмаганлиги, қўлёзма китоблардан нусхалари фақат қўлда кўчирилиши туфайли хаттотлик ривож топди. Турли услубда ҳуснихат билан битилган хаттотлик намуналари меъморий нақшларда ҳам ҳаётий мазмун ва эстетик завқ берувчи безак сифатида ишлатилди.
Мусиқа санъати ҳам IX-XIII аср бошларида тараққий қилиб, созандалар уд, танбур, қўбиз, рубоб, най, сурнай, карнай, қўшнай, қонун каби торли, зарбли ва пуфлаб чалинадиган чолғулардан кенг фойдаланган. Халқ куйлари асосида кейинчалик тожик ва ўзбек халқининг куйи Шашмақомга асос бўлган Рост, Хусравоний, Бода, Ушшоқ, Буслик, Зерафканда, Сипоҳон, Наво, Баста, Тарона каби мумтоз куйлари ижод этилган. Мусиқа санъати шеърият ва мусиқашунослик илми билан узвий боғланган ҳолда тараққий этади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish