2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet1/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321


2 к –от сиртқи
Ш.Э.Эрназаров
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ
Маъруза матни


КИРИШ
Ватан тарихини чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш, унинг бой ва сермазмун саҳифаларига бугунги кун нуқтаи назаридан атрофлича, холисона баҳо бериш давр талабидир. Чунки тарихни ўрганмай, баркамол авлодни шакллантириб бўлмайди. Ватан тушунчаси тарихий хотира, тарихий онг замирида шаклла­нади. Ватан туйғусининг такомили ўрта ва олий таълим муассасаларидаги гуманитар таълим, энг аввало, Ватан тарихини ўрга­ниш орқали мустаҳкамланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев: “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эга”1, – деб таъкидлайди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Ватан тарихининг барка­мол инсонни шакллантиришдаги ўрнига юксак баҳо бериб: “Тарихга мурожаат қилар эканмиз, бу халқ хотираси эканлигини назарда тути­шимиз керак. Хотирасиз баркамол киши бўлмаганидек, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди”2, – деган эди.
Ислом Каримов асарларида Ўзбекистон тарихини холисона ва ҳаққоний ўрганиш, ўзбек халқи давлатчи­лиги тарихидаги бой анъаналарни тадқиқ этиш масаласи долзарб му­аммо тарзида таъкидланади3. 2012 йил 27 январда “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди4.
Ўзбекистон тарихи долғали ва шарафли воқеа-ҳодисалар ҳамда жараёнларга бой кечган. Мамла­кати­мизни ғоят мураккаб ва машаққатли синовларига дош бериб, бу­гун­ги истиқлолга эришувида юз минглаб Ватандош­ларимизнинг улкан ҳиссаси борлигини эътироф этмоқ жоиздир. Қолаверса, энг қадимги даврлардан бошлаб жаҳон цивилизацияси ўчоқларидан бири ҳисоблан­ган юртимизда маҳаллий халқларга хос ноёб тарихий-маданий жа­ра­ёнлар бўлиб ўтган. Ўлкамиз ҳудудлари дунё тамаддуни тарихий та­раққиётида ўчмас из қолдирган олиму фузалолар, давлат арбоблари, буюк саркардалар билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди. Чунки Ўзбекистон тарихи келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёш авлодни тарбиялашда, уларга Ватан туйғусини янада теранроқ англашда, мил­лий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини сингдиришда му­ҳим аҳамият касб этади. Биринчи президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, “ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”5.
Ушбу ўқув қўлланмаси Ватанимиз тарихининг қадимги дав­ридан бошлаб, ҳозирги кунигача бўлган улкан даврни ўз ичига олади. Мавзуларни ёритиш жараёнида муаммоларнинг туб моҳияти, тарихий-маданий жараёнларнинг асослари, омиллари ва ривожланиши, сабаб­лари, оқибатлари ва натижалари шарҳига эътибор берилади. Шунинг­дек, муаллифлар Ватанимиз ҳудудида бўлиб ўтган тарихий-маданий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар ҳақида холисона хулосалар чиқаришга интилганлар.
Муаллифлар тарихий манбалар, илмий тадқиқотлар ва тарихи­миз­га оид адабиётларни ўрганиш асосида, бой ва сермазмун тарихимизни содда ва тушунарли тарзда етказишга ҳара­кат қилдилар. Албатта, ушбу қўлланмада баён қилинган тарихий давр­лар, воқеалар, босқичлар ҳамда саналар ҳозирги мустақиллик даври нуқтаи назаридан кўриб чиқилган ва холис баҳо берилган. Бироқ улар­ни ёритишда ўқувчи-китобхонларда муайян таклифлар, фикр-мулоҳа­залар туғилиши мумкин. Китобни янада мукаммаллаштириш, тўлдириш ҳамда такомиллаштириш юзасидан фикрлар ва таклифлар бўлса, албатта инобатга оламиз.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish