2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


-§. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг талабалар



Download 0,55 Mb.
bet6/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

4-§. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг талабалар
фаолиятидаги ўрни

Маълумки, тарих фанини ўрганиш масаласи республикамизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки тарих инсоннинг ўзлигини англаши, ўзида юксак маънавиятни шакллантиришида муҳим ўрин тутади. Биринчи Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, “тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш жараё­нида қуйи­даги билим ва кўникмаларга эга бўлинади:


- юртимиз заминида етишиб чиққан буюк алломалар, давлат арбоблари, саркар­даларнинг мамлакатни адолатли бошқариш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, инсонларда юксак маънави­ятни шакллантириш борасидаги улкан ва қимматли илмий ва адабий меросини ўз онгига сингдириш ва ундан мамлакат мустақиллигини мустаҳкам­лаш, юрт фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда фойдаланиш талабаларнинг муқаддас бурчидир;
- тарихни ўрганиш жараёнида жамиятда амалга оширилаётган хайрли тадбирлар туфайли юртда тинчлик ва фаровонлик таъмин­ланиши, аксинча, ҳар қандай чуқур ўйланмай кўрилган чоралар мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий беқарорлиги ва таназзулига сабаб бўли­шини англайдилар;
- тарихий билимларни ўзлаштириш жараёнида улар ижтимоий-сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш ва мустақил хулосалар чиқаришни ўр­ганадилар, уларга асосланган ҳолда воқеа-ҳодисалар оқибатини ва келажакни башорат қилиш кўникмасига эга бўладилар. Бу пировар­дида, талабалар ва ирригация ходимларининг тарихий тафаккурини шакллантиришда муҳим омил бўлади. Та­рихий тафаккур, ўз навбатида, ўзликни англашнинг муҳим восита­сидир;
- тарих халқлар­нинг озодлик, Ватан мустақиллиги учун олиб борган кескин кураш­лари жараёнида юзага келган. Аждодларимиз Ватан озодлиги йўлида жонларини фидо қилганлар. Ушбу мисоллар орқали талабалар фақат мустақил юртда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишига, улар та­раққиёт, фаровонлик, адолат қарор топган шароитда юзага чиқишига ишонч ҳосил қиладилар. Бу эса пировар­дида ватанпарварлик, инсон­пар­варлик, адолатпарварлик каби туйғу­ларни шакллантиради;
- кишилик жамиятининг келажагини нафақат юксак иқтисодий тараққиёт, илғор технологиялар, балки юксак маънавият ҳам белгилаб бериши тарихий ҳақиқатдир. Биринчи президент Ислом Каримов бу борада шундай фикр билдирган эди: “...Инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки ўринли бўлади”11;
- тарих юртда осойишталик, жамиятда барқарорликни таъмин­лаш, аҳолининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнидир. Ушбу тарихий тажри­бани ўзлаштириш, жамиятда ишлаб чиқариш ва бошқарув ўртасидаги мувофиқликни билиш талабаларнинг бугунги амалий фаолияти учун аҳамиятлидир.
Дарҳақиқат, талабаларнинг Ўзбекис­тон тарихи фанини билиши нафақат уларнинг илмий дунёқараши ва тарихий тафаккурини бойитади, балки уларнинг амалий фаолияти учун ҳам зарурдир. Президент Ш.Мирзиёев “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқида: “Маълумки, тарихда халқимиз орасидан кўплаб буюк саркардалар етишиб чиққан. Ана шундай мард ва фидойи аждодларимизнинг ҳарбий соҳадаги бой мероси, мардлик ва жасурлик фазилатлари ёшларимиз учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади,”12 - деб таъкидлади.


Таянч сўзлар: тарих, назария, методология, метод, услуб, даврлаштириш: ибтидоий жамият, ўрта асрлар, янги давр, энг янги давр.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish