2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


-§. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг илмий-назарий



Download 0,55 Mb.
bet4/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

2-§. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг илмий-назарий
ва услубий асослари

Тарихни ўрганишнинг илмий-назарий ва методологик асослари деганда воқеа, ҳодиса, жараёнларни, тарихий шахсларнинг фаолияти­ни тўғри, ҳаққоний ёритиш, холисона таҳлил қилишнинг умумэътироф этилган, шунингдек хусусий қонун-қоидалари ва услублари мажмуи тушунилади.


Ўзбекистон тарихининг илмий-назарий ва методик асослари қуйидаги ҳужжатларда ўз аксини топган:

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари;

  • Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар;

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларидаги илмий хулосалар ва методологик кўрсатмалар;

  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ички ишлар вазирлигининг қарор ва кўрсатмалари;

  • жаҳон ва Ўзбекистон тарихига оид илмий адабиётлардаги хулосалар.

Қайд этилган ҳужжатлар таркибига кирган учта манбани алоҳида кўрсатиш лозим деб ҳисоблаймиз. Булар биринчи президент Ислом Каримов­нинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асари, Ўзбекистон Республи­каси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон тарихини яратиш ва нашр қилиш тўғрисида» (1996 й.) ва «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғриси­да»ги (1998й.) қарорларидир. Ушбу ҳужжатларда Ўзбекистон тарихи­ни яратиш ва ўрганиш муаммолари, концепцияси, илмий-назарий асос­лари батафсил ёритилган.
Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоий фанлар каби ўзининг муайян қонун-қоидаларига эга. Улар умумий ва махсус усулларга бўлинади. Жумладан, умумийларига, диалектик метод, объективлик (холислик), тарихийлик ва бошқа бир қанча қоидаларни киритиш мум­кин. Тарихий ҳодисаларни чуқурроқ ўрганиш учун махсус усуллар­дан фойдаланилади. Уларга: статистик, математик, социологик тадқи­қот усулларини киритиш мумкин. Айнан шу жиҳатлар тарихий ҳоди­саларнинг миқдор ва сифат ўзгаришларини таҳлил қилиш асосида илмий хулосалар чиқаришга ёрдам беради.
Диалектик метод - оламнинг ягона ва яхлит эканлиги, унда содир бўлаётган ҳодисалар, воқеаларнинг умумий ва ўзаро боғлиқ­лиги, узлуксиз ҳаракатда эканлиги, зиддиятли ривожланиши ҳақидаги таълимотдир.
Диалектик методология Ўзбекистон тарихини жаҳон, шунингдек Марказий Осиё халқларининг тарихи билан боғлиқ ҳолда ўрганишни тақозо этади. Ҳақиқатан ҳам, Марказий Осиё ушбу ҳудудда яшовчи халқлар учун ягона иқтисодий ва маънавий макон бўлиб келган. Мазкур улкан ҳудудда яшовчи уруғ, қабила, қавм, элатлар этник жиҳатдан ўзаро таъсир ва алоқада бўлган. Шу сабабли, Ўзбекистон тарихини қўшни мамлакатлар тарихи билан боғлиқ ва бир халқни иккинчисига қарама-қарши қўймаган ҳолда ўрганиш керак.
Объективлик. Тарихий воқеаларни ўрганишнинг ушбу асосий қо­идаси бутун борлиқнинг, ҳар бир тарихий ҳодисанинг инсон хоҳиш-иродасига боғлиқ эмаслигини таъкидлаган ҳолда, уларни қандай бўлса шундайлигича, холисона, ҳеч қандай ўзгартиришларсиз, аниқ ҳуж­жат­лар, ишончли далиллар асосида, уларнинг кўп қиррали, қарама-қарши салбий ва ижобий томонларини бир бутун яхлит ҳолда, бир қутбга жамланган ҳодиса сифатида ўрганиш демакдир. Объективлик тарихий ҳодисалар ва шахсларни сиёсий ва мафкуравий қарашлардан холи таҳлил этилишини тақозо этади.
Тарихийлик. Тарихий воқеаларга аниқ бир тарихий давр ичида бирин-кетин пайдо бўлган тарихий жараён сифатида қарашни талаб қилади ҳамда уларнинг бир зарурий босқичдан иккинчи зарурий бос­қичга ўтиш изчиллигини очиб берувчи калит ҳисобланади. Бу қоида ҳар бир ҳодисани, энг аввало, унинг келиб чиқишидаги тарихий шарт-шароитларни ўрганишни, сўнгра жаҳондаги бошқа воқеалар ривожига қандай таъсир ўтказганлигини, улар билан ўзаро алоқасини таҳлил этиб, илмий хулосалар чиқариш зарурлигини эътироф этади. Бошқача айтганда, тарихий ҳодисалар ва шахслар фаолиятини таҳлил қилишда ҳар бир даврнинг ўз мантиғидан келиб чиқиши зарур. Акс ҳолда, но­тўғри хулоса чиқарилиши муқаррардир.
Миллий ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиш. Миллат ва элатлар ўзаро тенг ҳуқуқли бўлиб, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқу­қига эга. Шу боис, тарихий воқеа ва ҳодисани ўрганишда миллий ва маҳаллий хусусиятларни, яъни ҳар бир миллат ва элатнинг тили, дини, ҳудуди ва ишлаб чиқариш усули, руҳияти, урф-одатлари, расм-русм­лари, анъаналари ва маросимларини тўлалигича, ҳар томонлама ҳи­соб­га олган ҳолда ўрганиш ва иш юритиш муҳим. Мазкур қоидага риоя қилиш ўтмиш замонлардаги каби қабиҳ ниятлар яширин­ган мустамлакачилик сиёсатининг «прогрессив» натижалари ҳақида хаёлий хулосалар чиқаришга имкон бермайди.
Дарҳақиқат, ўша даврга чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини амалга ошириш учун қурилган темир йўл, телеграф ёки саноат корхоналарига қараб эмас, балки 1917 йилгача Марказий Осиёда умумий аҳолининг 95 фоизидан ортиқроғини ташкил қилган маҳаллий халқнинг турмуш даражаси қандай ўзгарганлиги, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқлари қандай рўёбга чиқарилгани, миллий ва маъ­навий эҳтиёжлари қай даражада қондирилгани, турмуш тарзи, эътиқоди ихтиёрий ёки мажбурий равишда ўзгартирилганига қараб баҳо бериш илмий жиҳатдан тўғри бўлади.
Ижодий ёндашув. Объективлик ва тарихийлик омилларини тўл­дириб турувчи омиллардан биридир. Илм-фан бир жойда тўхтаб қол­майди, яъни янги манбалар очилади, изланишлар орқали янги илмий хулосалар чиқариилади. Улардан тарихий жараёнлар, шахсларни баҳолашда фойдаланиш объектив ҳақиқатни тиклашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, ижодий ёндашув ҳар бир манбанинг асл нусха ёки сохта эканлигини қайта-қайта текшириб кўришни, уларни муайян шароитларда ҳисобга олиш ва қиёслашни талаб этади.
Тарихни ўрганишда ижтимоий ёндашув қоидаси. Тарихда ҳеч бир жа­мият бир хил аҳоли қатламидан иборат бўлмаган. Барча даврларда турли жамиятларда айни вақтнинг ўзида ҳар хил ижти­мо­ий тоифалар, синфлар, табақалар яша­б, ҳамкорлик қилганлар. Манфаатлар турлича бўл­ган­и боис улар ўртасида зиддиятлар пайдо бўлган, лекин айнан шу зиддиятлар жамиятни тараққиётга етаклаган. Ижтимоий ёндашув тарихий жараёнларни, аҳолининг барча табақалари манфаат­ларини, турли таъсир этувчи омилларини ҳисобга олиб, бирини иккин­чисидан устун қўймаган ҳолда ўрганишни тақозо этади.
Инсоният тарихини ҳозирги цивилизация талаблари нуқтаи назаридан баҳолаш, ўтмишга бугунги кун эҳтиёжи билан қараш заруратга айланди. А.Тойнби «ХХ асрда ялпи жаҳон тарихи бошланади», деган эди. Дарҳақиқат бугунги дунё «умумий макон» тақдири билан боғлиқ ҳолда инсоният келажагига дахлдор бўлган интилишлар ва мақсадлар интеграциясини вужудга келтирмоқда. Ҳар қандай миллат ёки макон тарихий тақдири глобал моҳият касб этмоқда.
Ғарб дунёқарашида икки йўналиш мавжуд: 1) оламни англаш ва уни тушунтиришда тафаккур имкониятларидан фойдаланиш, дунёни рационал талқин этиш ва у ҳақдаги тасаввурларни илгари суриш; 2) инсон, унинг иродаси мавжудлиги ва бошқа фазилатларни ўзида мужассам этган қадриятлар тизими ҳақидаги қарашлар.
Шарқда тарихни ўрганишнинг асосан икки йўналиши мавжуд. Бу бевосита табиат, табиий ҳодисалар, оламнинг яралиши билан боғлиқ бўлган йўналишлар, иккинчиси эса инсоннинг дунёга келиши, инсоният тарихи билан боғлиқ бўлган кишилик ҳаётининг вужудга келиши, инсоният тарихий-тадрижий ривожининг босқичлари, моҳияти, мазмунини қамраб олган тарихий-фалсафий, маънавий-ахлоқий ҳамда буларнинг барчасини ўзига мужассам этган мантиқий таҳлил ва тадқиқ ташкил этади.
Ҳар бир тарихчи ўз даври ижтимоий тузуми, унинг мазмуни ва қадриятлари нуқтаи назаридан ўтмишга ёндашади ва ана шу қарашлар ҳамда эҳтиёжлар асосида тарихий тараққиётга баҳо беради. Бироқ тарихий жараёнларга, маълум воқеа-ҳодисаларга ички ва ташқи таъсир - жамият маънавий, ижтимоий, йқтисодий асослари ва табиий ҳодисалар моҳияти, улар таъсирида келиб чиққан реал воқелик ўзаро боғлиқликка тадқиқ этилмоғи лозим. Чунки унинг замирида табиий ва ижтимоий-тарихий тараққиётнинг бутун моҳияти ҳар икки йўналишда намоён бўлади.
Шунинг учун ҳам атоқли тарихшунос Аҳмад Заки Валидий ўзининг «Тарихда усул» номли китобида «ўз ҳаётимизни тадқиқ этар эканмиз, кўрамизки, бизнинг бутун борлиғимиз асосан икки нарсага боғлиқдир. Бир томондан эҳтиёжларимизга мувофиқ келувчи ёки уларга терс келувчи ташқи аҳвол, шарт-шароитлар, бошқа томондан эса шахсий хоҳиш-истакларимиз мавжуд. Жамият ҳам худди шундай мавжуддир. Умумий шарт-шароит, масалан, зилзилалар, осмондан ёғиладиган ҳар хил офатлар, урушлар ва ваболар, иқлимнинг ўзгариб кетиши каби табиий ҳодисалар билан бирга алоҳида индивидуал гуруҳий истак инсониятнинг ички таъсир қувватлари инсонлар борлиғида қатъий таъсир кўрсатувчи омиллар вазифасини ўтайди», деб ёзади.
Аҳмад Заки Валидий Тўғон инсоният тарихини ўрганиш ва тарих фалсафасининг назарий-методологик жиҳатларини ишлаб чиқар экан, қуйидаги тамойилларни илгари суради:
- тарихнинг теократик ва дуалистик талқини;
- тарихни материалистик тушуниш;
- тарихнинг позитивистик талқини;
- тарихни идеалистик тушуниш;
- тарихни экспрессионистик талқини;
- тарихнинг гуманистик талқини ва ҳоказолар.
Шуни алоҳида эътиборга олиш керакки, Шарқ назарий тафаккури Ғарб фалсафий тафаккуридан тубдан фарқ қилади. Бу бевосита диний ва дунёвий қарашларнинг уйғун ҳолда вужудга келгани, жумладан, ислом таълимоти, инсон, табиат ва бутун борлиқ ўртасидаги дахлдорликни, уларнинг ўзаро боғлиқ жиҳатларининг мавжудлигига қаратилганлиги бўлса, иккинчи муҳим жиҳати - инсон ҳаёт гултожи сифатида қалб ва туйғу олами, покиза руҳ ва ахлоқ тимсоли сифатида кўринишидир. Бу бевосита турмуш тарзи, урф-одатлари орқали яхлит жамият маънавий қиёфасини, тарихий-тараққиёт моҳиятини белгилайди.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish