1
3-МАВЗУ: Биноларнинг ишончлилиги. Хизмат кўрсатишнинг меъёрий ва
ҳақиқий муддатлари. Биноларнинг хизмат муддати графиги
Ишончлилик – бино ѐки иншоотнинг ҳамда уларнинг юк кўтарувчи
конструкцияларининг ўз вазифаларини эксплуатация мобайнида бажара олиши
имконияти.
Ишончлилик ўз навбатида уни аниқлашнинг қуйидаги кўрсаткичларидан иборат:
Ишдан чиқмаслик эҳтимоли;
Умрбоқийлик;
Таъмирталаблик;
Сақланувчанлик.
Ишдан чиқмаслик эҳтимоли - бино ѐки иншоотнинг ҳамда уларнинг юк кўтарувчи
конструкцияларининг ўз вазифаларини аниқ белгиланган муддат ичида қайта
тикланмасдан бажара олиши имконияти тушунилади. Объектнинг 0 дан t вақт
оралиғидаги ишдан чиқмаслик эҳтимоли, ушбу вақт
интервалида объектда ишдан
чиқиш ҳолати пайдо бўлмайди, яъни объектнинг ишлаш вақти берилган вақтдан кўп
деб ҳисобланади.
Умрбоқийлик - шундай вақт тушуниладики, бу даврда таъмирга кетган танаффуслар
билан бирга, бинода эксплуатацион сифатлар сақланиб қолади. Умрбоқийлик - капитал
таъмирда ўзгартирилмайдиган қисмлар: деворлар, каркаслар,
пойдеворлар хизмат
муддати билан аниқланади.
Умрбоқийлик 2 хил бўлади:
жисмоний ва технологик (маънавий) умрбоқийлик.
Жисмоний умрбоқийлик конструкцияларнинг жисмоний ва техник: мустаҳкамлик,
герметиклик, иссиқлик ва товуш изоляцияси ва бошқа тавсифларга боғлиқ.
Технологик ёки маънавий умрбоқийлик бинонинг функционал ѐки технологик
жараѐнларга қанчалик мос келиши билан белгиланади.
Таъмирталаблик - бу объектнинг таъмирлашга ва унга техник хизмат кўрсатишга
қанчалик моиллигини билдирадиган кўрсаткичдир.
Оддий ҳолларда таъмирталаблик сонли кўринишда объектнинг тикланишига кетган
вақт t
в
орқали аниқланади.
Қайта тиклашга кетган вақт қанча кам бўлса, таъмирталаблик кўрсаткичи шунча юқори
ва мос равишда объектнинг ишончлилик даражаси шунча юқори бўлади.
Сақланувчанлик - бино ва иншоотларга нисбатан олинганда қуйидагича таъриф берилади:
2
Қурилиш конструкцияларининг сақланувчанлиги уларни сақлаш ва
транспортировка
қилиш жараѐнида (ва ундан кейин) соз ва ишчи ҳолатини узлуксиз давр мобайнида
сақлаши хусусиятидир. Қурилиш конструкцияларининг бундай хусусияти қурилиш-
монтаж давригача нотўғри сақлаш ва транспортировка қилиш, ашѐларнинг эскириши
натижасида уларга таъсир кўрсатувчи салбий факторларга қарши тура олишида намоѐн
бўлади;
Эксплуатацияга топширилгунча ва таъмирлаш ишлари (консервация)
давомида бутунлай
объектнинг сақланувчанлиги.
Конструкциянинг хизмат муддати - конструкцияларнинг турли омиллар таъсирида
эксплуатацияга яроқсиз ҳолга келиши ва уларни қайта тиклаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга
мувофиқ бўлмайдиган давригача бўлган вақт.
Хизмат муддатига таъмирлаш ишларига сарф қилинган вақт ҳам қўшилади.
Бинонинг хизмат муддати, алмаштирилмайдиган конструкцияларнинг (асосий юк
кўтарувчи констрцукциялар) хизмат муддати билан белгиланади.
Кафолат муддати - қурилиш конструкциялари учун 12 ой, санитар-техник тизимлари учун –
6 ой, марказий иситиш қурилмалари учун – 1 иситиш мавсуми қабул қилинган.
Масалан, тунука томларнинг меъѐрий хизмат муддати 20 йил деб белгиланади. Бироқ
бу муддат фақатгина қопламани даврий равишда (3 йилда бир марта) мой бўѐқ билан
бўяш бажарилгандагина таъминланиши мумкин. Бу талабни бузилиши эса металлни тез
занглашига ва охир оқибатида эса том қопламани эрта ишдан чиқишга олиб келади
(жисмоний умрбоқийлик).
Биноларнинг хизмат муддати графиги
3
Девор ва ораёпма материалларига кўра турар-жой биноларининг туркумлари
Бино
гуруҳи
Бинонинг тури
Пойдеворлар
Деворлар
Ораёпмалар
Хизмат
муддати,
йил
I
Махсус
капиталлик
Табиий тош ва
темир-бетон
Ғишт, йирик
блокли
ва йирик
панелли темир-
бетон
Темирбетон
150
II
Одатдаги
Табиий тош ва
темир-бетон
Ғишт, йирик
блокли темир-
бетон
Темирбетон
125
III
Тошли
енгиллаштирил-
ган
Табиий тош ва
темир-бетон
Енгиллаштири
лган ғишт,
шлакблокли ва
оҳактошли
Темирбетон
ѐки ѐғоч
100
IV
Ёғоч аралаш
хомаки
Тасмасимон,
тошли устунларда
Ёғоч аралаш
Ёғоч
50
V
Ёғоч тўсиқли
каркасли лой ва
сомондан
Ёғочли ва тошли
устунларда
Каркасли,
лойли
Ёғоч
30
VI
Каркасли
қамишли
Ёғочли ва тошли
устунларда
Каркасли, лойли
Ёғоч
15
ТАДБИРЛАР МАЖМУАСИГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРАДИ:
Жорий, режавий-огоҳлантирув таъмирлар ва қурилмаларни созлаш;
Кўзда тутилмаган жорий таъмир;
Режавий-огоҳлантирув капитал таъмир;
Танлаб қилинадиган (норежавий) капитал таъмир.
Техник холатнинг 5 та кўрсаткичи ўрнатилган:
1) яхши – (эскириш 0-20%);
2) қониқарли – (21-40%);
3) қониқарсиз – (41-60%);
4) ночор ҳолат – (61-80%);
5) яроқсиз – (80% дан ошиқ).