2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


Мовароуннаҳр ва Хоразм маданиятида янги давр



Download 0,55 Mb.
bet51/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Мовароуннаҳр ва Хоразм маданиятида янги давр
(IX - XIII аср бошлари)


Маданий ва маънавий уйғониш. IX асрнинг 2-ярмида халифалик ҳукмронлиги тугаб, Сомонийлар даврида Маданият ривожи учун кенг йўл очилади. Бухоро, Самарқанд, Урганч, Марв, Нишопур шаҳарлари илмий ва маданий марказ сифатида тараққий қила бошлайди. Мовароуннаҳрнинг маданий ҳаётида уйғониш даври бошланди. Бухоро, Самарқанд, Урганч, Марв, Балх, Нишопур каби марказий шаҳарларда кутубхоналар, китоб дўконлари қурилган.
1004 йил шаклланган «Дорул ҳикма ва маориф» (Билимдонлик ва маориф уйи) - «Маъмун академияси» асосини Наср ибн Ироқ (X аср-1034), Ҳаммор (991-1048), Масиҳий (970-1011), Беруний (973 –1048), ибн Сино (980-1037) ташкил этган. Маҳмуд Ғазнавий 1017 йил Хоразмга бостириб кириб, олимларнинг кўпчилигини Ғазна шаҳрига олиб кетгач «Дорул ҳикма ва маориф» фаолияти тугатилган. 1997 йил 11 ноябрда Президентнинг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида»ги фармони чиқди. 2006 йил кузида «Хоразм Маъмун академияси»нинг 1000 йиллиги нишонланди.
Абу Наср Форобий (873-950) Арис сувининг Сирдарёга қуйилишида жойлашган Фароб шаҳрида туғилган. У аввал Форобда, сўнгра Самарқанд, Бухоро ва Бағдодда билим олган, умрининг охирида Халаб ва Дамашқда яшаган. Форобий риёзиёт, фалакиёт, табобат, мусиқа, мантиқ, фалсафа, тилшунослик, тарбияшунослик, адабиёт соҳаларида ижод қилган. У 160 дан ортиқ асар ёзган, жумладан Арастунинг «Метафизика» асарига шарҳ», Мусиқа китоби», «Бахт-саодатга эришув ҳақида», «Тирик мавжудот аъзолари ҳақида», «Фозил одамлар шаҳри». Форобий Шарқда Арасту (Аристотел)дан кейин - «Муаллимус Соний» номи билан шуҳрат топди.
Абу Али ибн Сино (980-1037) Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида маҳаллий амалдор оиласида туғилган. Мактабни битиргач устози Абу Абдуллоҳдан мантиқ, фалсафа, риёзиёт ва фиқҳ илмларини ўрганади. 16 ёшидан бошлаб турли фанлар бўйича Шарқ ва Ғарб олимларининг илмий асарларини мустақил ўрганади. Айниқса табобат илми бўйича қадимги алломалар Гиппократ ва Гален, ўрта аср Шарқ ҳаками Абу Бакр ар-Розий (865-925) асарларини пухта ўрганади. Ибн Сино 17 ёшида эътиборли ҳаким ва олим бўлиб етишди. У амир Нуҳ ибн Мансурни даъволаб сомонийлар сарой кутубхонасидан фойдаланишга рухсат олади. Ибн Сино Гурганч (Урганч)даги Хоразм Маъмун академиясида ижод қилади, у 1037 йил Ҳамадонда вафот этган.
Ибн Сино 450 дан ортиқ, тиббиётга доир 43 та асар ёзган. Унинг 5 жилдлик «Ал-қонун фит-тиб» (Тиб қонунлари) асарида касаллик сабаблари, ташхис, муолажа усуллари, доривор ўсимликлар ва дориларнинг хусусиятлари, парҳез, саломатлик учун жисмоний тарбиянинг аҳамияти каби масалаларга эътибор берилган. Унинг «Ал-қонун фит-тиб» асари XII асрда лотинчага таржима бўлиб XVII асргача Европа табобатида асосий қўлланма сифатида фойдаланилган. Ибн Сино Шарқда «Шайх ур-раис», Ғарбда «Авиценна» номи билан машҳур бўлган.
Абу Райҳон Беруний (973-1048) Кат шаҳрида туғилиб, Урганчда таълим олган. Абул Аббос Маъмун II саройида олимлар билан «Маъмун академияси»да ижод қилган. Беруний 1017 йил Маҳмуд Ғазнавийнинг талаби билан Ғазна шаҳрига боради ва умрининг охиригача Ғазнада яшаган. Беруний фалакиёт, география, математика, тарих фанлари бўйича 160 дан ортиқ асар ёзган. Йирик асарлари «Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Минералогия».
Беруний астраномияга оид асарларида Коперникдан беш аср олдин ернинг қуёш атрофида айланишини 1-бўлиб илгари сурди; ернинг думалоқ шаклда эканини асослаб берди. У 1029 та юлдузнинг координатлари ва катталиклари қайд этилган жадвал ва дунёнинг географик картасини тузган. Беруний номига шаҳарлар, Шарқшунослик институти, Техника университети, Беруний номида Давлат мукофоти тасис этилган.
Абул Қосим Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-1144) Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. У Бухоро, Марв, Нишопур, Исфаҳон, Шом, Бағдод, Ҳирот, Маккада шаҳарларида яшаб араб тили, адабиёти, мақоллари, урф-одатларини; диний илмларни, хаттотлик санъатини чуқур ўрганди, у минтақа географиясига оид маълумотлар тўплайди.
Замахшарий 50 дан ортиқ асарлар ёзган бўлиб, у «Араб ва ғайриараблар устози», «Хоразм фахри» номлари билан улуғланган. Унинг айниқса араб тили фонетикаси ва морфологиясига оид «Ал-муфассал», Қуръон тафсирига оид «Ал-кашшоф» асарлари мусулмон оламида машҳурдир. Қоҳирадаги Ал-Азхар дорилфунуни Қуръон тафсирини «Ал-кашшоф» асосида ўрганади.
Бурҳониддин ал-Марғиноний (1123-1197) Риштонда (Фарғона) туғилган, у 4 жилдлик «Ҳидоя» асарини ёзган машҳур фақиҳ (ҳуқуқшунос) олими. Ал-Марғинонийнинг бир қанча тилларга таржима қилинган «Ҳидоя» асари бир неча асрлар давомида ислом ҳуқуқшунослиги бўйича назарий ва амалий қўлланма бўлиб келмоқда, 2000 йил унинг 910 йиллиги нишонланди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish