Маданий ҳаёт жонланиб шаҳарсозлик билан боғлиқ бўлган бинокорлик ва меъморчилик йўлга қўйилди: кошинпазлик, ганчкорлик, парчинсозлик, меъморий ғишт ўймакорлиги, меъморий хаттатлик асрий анъана ва тажрибалар асосида тикланиб, бирмунча тараққий қилади. Бухорода Бохарзий ва Баёнқулихон мақбаралари, Самарқандда Қусам ибн Аббос мақбарасининг зиёратхонаси, Кўҳна Урганчда 62 метрли минора, Нажмиддин Кубро ва Тўрабекхоним мақбаралари бунёд этилган. Бухорода XIII аср ўрталарида Маъсудия ва Хония мадрасалари бино қилинади, ҳар бирида минтагача талаба таҳсил олган.
Шеъриятнинг буюк сиймолари Жалолиддин Румий, Саъдий Шерозий, Амир Хусрав Деҳлавий XIII аср иккинчи ярми ва XIV аср бошида ижод қилган. Тасаввуф шоири Жалолиддин Румий (1207-1273) 36 минг байтдан иборат «Маснавий маънавий» асарида тасаввуф фалсафасининг асосларини талқин этади. Саъдий Шерозий (1219-1293) «Гулистон» ва «Бўстон» асарлари муаллифи, у асарларида она ерга муҳаббат ва инсонпарварлик ғояларини баён этади. Шоир ва мусиқашунос Амир Хусрав Деҳлавий (1253-1325) Низомийдан сўнг «Хамса» ёзган ҳамда «Зафарлар калити», «Фалакнинг 9 гумбази» асарларини ёзган.
Тарихнавислик ҳам XIII аср иккинчи ярмида тараққий қилиб Жузжоний «Табақоти Носирий» (Носир туркумлари), Жувайний «Тарихи Жаҳонкушой» (Жахон фотихи тарихи), Рашидуддин Фазлуллоҳ «Жоме ат-таворих» (Тарихлар тўплами) асарини ёзган. Бу даврда туркий тилдаги адабиёт ҳам ривож топиб, кейинчалик Чиғотай тили ва Чиғатой адабиёти номини олади. (Маҳмуд Қошғарий «Дунё харитасини яратган эди).
Таянч сўзларлар: Қорақурум, Чиғотой Улуси, Елсуви (Или), Олтин Ўрда, Ҳулокийлар, Туғлуқ Темур, Мунке, Кебекхон, Маҳмуд Ялович, Масъудбек, Махмуд Торобий, калон, қопчур, шулен.
Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда
ахборот манбаалари
I. Асосий адабиётлар
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 2015.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. -Т.: “Ўзбекистон”, 2017.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. -Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. “Халқ сўзи”, 2016 йил 8 декабрь.
Мирзиёев Ш.М. Илм-фан ютуқлари – тараққиётнинг муҳим омили//“Халқ сўзи”, 2016 йил 31 декабрь.
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. -Т.: Ўзбекистон, 1996.
Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. -Т: Ўзбекистон, 1996.
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. -Т.: Ўзбекистон, 1996.
Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. -Т.: Ўзбекистон, 1996.
Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Т.5. -Т.: Ўзбекистон, 1997.
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.5. -Т.: Ўзбекистон, 1997.
Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. -Т.: Ўзбекистон, 1998.
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. -Т.: Ўзбекистон, 1999.
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон турмуш-пировард мақсадимиз. Т.8.. -Т.: Ўзбекистон, 2000.
Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. -Т.: Ўзбекистон, 2001.
Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. -Т.: Ўзбекистон. 2002.
Каримов И.А. Биз танлаган йўл-демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11. -Т.: Ўзбекистон, 2003.
Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т.12. -Т.: Ўзбекистон, 2004.
Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари - олий қадрият. Том. 14. - Т.: Ўзбекистон, 2006.
Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш - барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Том. 15. - Т.: Ўзбекистон, 2007.
Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодий тимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Том 16. - Т.: Ўзбекистон, 2009.
Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш - бизнинг олий мақсадимиздир. Том 17.Т.: Ўзбекистон, 2009.
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.: Маънавият, 2008.
Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. -Т.: Ўзбекистон, 2011.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола (Матн). -Т.: Маънавият, 2017.
Do'stlaringiz bilan baham: |