2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet62/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Кебекхон ислоҳотлари. XIV асрнинг биринчи ярмида Чиғатой улусининг ижтимоий ҳаётда жиддий ўзгаришлар содир бўла бошлади, мўғулларнинг ўтроқликка ўтиш жараёни кучайди. Мовароуннаҳр билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга ва ўтроқ ҳаёт кечиришга интилган Чиғатой улуси хони Кебекхон (1318-1326) биринчи бўлиб ўз қароргоҳини Мовароуннаҳрга кўчиради ва қадимги Насаф шаҳри ёнида сарой қурдиради. Сарой мўғул тилида «Қарши» деб юритилади, Сарой атрофида бинолар қурилиб Насаф билан қўшилиб кетади ва Қарши деб аталди.
Кебекхон давлатни идора этиш ва иқтисодни тартибга солиш мақсадида маъмурий ва пул ислоҳоти ўтказди, мамлакатда ягона пул жорий қилинади. Кебек даврида Эрондаги Ҳулакуийлар давлати ва Олтин Ўрда хонлигининг кумуш тангалари намунасида 2 хил пул зарб этилган: 1) 8 гр. катта кумуш танга - динор; 2) 1 гр. кичик танга - дирҳам деб аталган. «Кепаки» деб ном олган бу тангалар Самарқанд ва Бухорода зарб этилган. Урганч ва Бухоро шаҳарлари қайта тикланади, қадимги Самарқанд вайроналари ёнида янги шаҳар қад кўтаради.
Ер эгалигининг 4 хил шакли мўғуллар даврида Ўрта Осиёда мавжуд эди: мулки девон - давлат ери, мулки инжу - ҳукмдор ва ноибларига қарашли ерлар, мулки вақф – масжид ва мадраса ерлари, мулк - хусусий ерлар. Мулкларнинг каттагина қисми ҳарбий маъмурларга хизматлари учун хадя қилинган ерлар бўлиб, улар суюрғол ерлари дейилиб, барча солиқ ва тўловлардан озод этилган ва авлоддан авлодга мерос тариқасида ўтарди.
Мўғул ҳукмдорлари орасида босиб олинган халқларга 2 хил қараш мавжуд эди: 1) баъзилари маҳаллий зодагонлар ва савдогарлар билан яқинлашиш, ҳунармандчилик ва деҳқончиликни ривожлантириш, ислом динини қабул қилиш тарафдорлари эди. 2) бошқалари эса ўтроқлик ва шаҳар ҳаётига қарши бўлиб, шаҳарларни бузиб ташлаш, боғ ва экинзорларни ўтловларга айлантиришни истардилар.
Мовароуннаҳрга кўчиб келган мўғулларни Еттисувлик мўғуллар «Қораунас» (дурагай) деб атарди. Мовароуннахр мўғуллари Еттисувлик мўнғулларни «жете» (қароқчи, талончи) деб аташарди. Чиғатой улуси XIV асрнинг 40 йилларида 2 га бўлиниб кетди: 1) Шарқий Туркистон ва Еттисув қисми Мўғулистон деб аталди. Чиғатой наслидан бўлган Туғлуқ Темур 1348 йил Мўғулистон хони бўлди. 2) улуснинг ғарбий қисми - Мовароуннаҳр мустақил идора қилинадиган бўлди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish