2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet56/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Муносабатлар кескинлашуви. Чингизхон ўз элчиларининг иш натижаларидан мамнун бўлади, чунки Маҳмуд Яловоч мўғуллар тўғрисида Хоразмшоҳга айтган маълумотларга қарганда Хоразм ҳақида кўпроқ ахборот тўплаб қайтган эди. Султон Муҳаммадга миннатдорчилик изҳор этиш ва икки давлат ўртасида шартнома тузиш учун Чингизхон 1218 йилнинг ўзида Хоразмга яна жуда катта савдо карвони ва элчиларини жўнатади. Чингизхон юборган савдо карвонида 450 мусулмон савдогарлари, 500 туяда олтин, кумуш буюмлар, хитой ипак матолари, сувсар ва қундуз мўйналари бор эди. Урганчга бораётган Чингизхоннинг савдо карвони чегара шаҳар Ўтрорда, шаҳар ноиби Ғоирхон (Инолчиқ) томонидан таланиб, савдогарлар қириб ташланади, фақат бир туякаш омон қолади.
Чингизхон Ўтрор ноибидан ниҳоятда ғазаблансада, бироқ ғазабини босиб Хоразмшоҳ ҳузурига элчи қилиб Ибн Кафрож Буғрони ва иккита мулозимини юборади. Чингизхон Султон Муҳаммаддан айбдорларни жазолашни ва Инолчиқни туттириб, унинг ихтиёрига жўнатишни талаб қилади. Хоразмшоҳ Чингизхоннинг талабига жавобан элчини ўлдиришни ва икки мулозимнинг соқол-мўйловини қириб, шарманда қилиб қайтариб юборишни буюради. Бу воқеалар икки давлат ўртасида савдо ва элчилик муносабатлар узилганини билдирар эди. Хоразмшоҳ уюштирган бу воқеа икки давлат ўртасида уруш бошлашига баҳона бўлди.
Хоразмшоҳлар инқирози. Хоразмшоҳ қўшинининг умумий сони XIII аср бошларида Чингизхон ҳарбий кучига нисбатан бирмунча ошиқроқ эди. Хоразмшоҳ ҳокимияти мустаҳкам бўлмаган, чунки мансабдорлар давлат танг аҳволга тушиб қолса ўз вазифаларини ташлаб кетар, подшога итоатсизлик қилар, ўз билганларича йўл тутар эди, айрим вилоят ҳокимлари амалда деярли мустақил эди. Султон олий даргоҳи ичида кучли низо ҳукм сурарди. Айниқса Султон Муҳаммаднинг онаси Туркан хотун (турклар онаси) қўшиннинг олий саркардалари бўлган қипчоқ оқсуяклари билан уруғ-қабила алоқалари орқали маҳкам боғланган эди. Туркон хотун ўз қабиладошлари манфаати йўлида саройда кўтарилган барча фитналарга бошчилик қилар, шоҳга қарши адоват руҳини уйғунлаштириб қўйган эди. Ички низо, бошбошдоқлик, фуқаролар норозилиги кучайиб, сиёсий ҳаёт инқирозга юз тутган эди. Бу хавфли вазиятни бартараф этиш учун Султон Муҳаммад «Давлат Кенгаши»ни таъсис этилиб, 6 та билимдон вакиллар жалб этилади, бироқ у амалда ижобий натижа бермайди.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish