2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet45/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Ғазнавийлар давлати

Оғир даврда турк ҳожиблари сарой гвардиясининг сиёсий нуфузи кучаяди, чунки ҳарбий ва мудофаа ишлари улар қўлида эди. Туркий саркардаларнинг хизматлари эвазига сомоний амирлар иқтидорли лашкарбошиларни Ҳожиб-ул-хожиб ёки Ҳожиб-ул-бузрук каби олий ҳарбий мансабларга тайинлаб, уларга айрим вилоятларни бошқариш ҳуқуқини берганлар. Ғазна вилоятини 962-963 йй. Алптегин ноиб ва лашкар амири сифатида бошқарган. У Ғазна ва Кобул вилоятларини мустақил идора этишга интилиб, Ғазнавийлар давлатига асос солган. Бу туркий давлатнинг пойтахти Ғазна шаҳрида қарор топган.


Ғазнавийларнинг нуфузи Собуқтегин (977-997) даврида ортиб сомонийлар эътироф этган. Маҳмуд Ғазнавий (997-1030) даврида унинг ҳудуди кенгайиб, Шарқнинг қудратли давлатига айланган: чегараси ғарбда Рай ва Исфаҳон, Каспий денгизи; шимоли ғарбда Хоразм ва Орол денгизигача; шарқда Шимолий Ҳиндистоннинг катта қисми ва Жанубий Балужистонгача етган. Сомонийлар барҳам топгач Маҳмуд Ғазнавий Хуросон ҳудудини, сўнг Хоразмни (1017) эгаллайди. Масъуд Ғазнавий (1030-1040) даврида вилоятлар қўлдан кетиб, таназзулга юз тутган. Ғазнавийлар давлати 1186 йил бутунлай тугатилган.
Давлат бошқаруви. Вазир тизимида ҳарбий, элчилик ва расмий тадбирлар, молия ва хабар-почта девонлар бўлган. Вилоят ҳукмдори волий, шаҳар ҳокими раис дейилган. Вилоятда бошқарув ишлари амид, шаҳарларда кутвол амалга оширган. Бош қўмондон - сипоҳсолор, лашкарбоши - солор, ҳарбий қисмлар бошлиғи - сарханг деб аталган. Қўшинда ҳарбий кемалар ҳам бўлган.
Илм-фан, маданият. Ғазнавийлар давлатида илм-фан, маданият, адабиёт ривожланган. Маҳмуд Ғазнавий туркий она тили билан бирга форс, араб, паҳлавий тилларни ҳам билган, шеър битган. Саройда 400 дан ортиқ олим, шоир, санъаткорлар ижод қилган. Беруний, Носир Хусрав, Гардизий, Байҳақий каби мутафаккирлар Ғазнада яшаган. Беруний «Қонуни Масъудий», Байҳақий «Тарихи Масъудий» асарларини султон Масъудга бағишлаган. Фирдавсий «Шоҳнома» достонини Маҳмудга тақдим этган. Ғазна, Балх, Нишопур, Лоҳур шаҳарларида мадраса, масжид, хоноқо, саройлар қурилган, кутубхоналар фаолият кўрсатган.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish