Туберкулёз касаллигида иситма
Ўпка туберкулёзида иситма ўзига хос хусусиятга эга бўлиб фақат туберкулёзга характерли, аниқ белгиларга эга эмас, шу билан бирга иситмадаги махсус белгилар йўқлиги ҳам туберкулёзга хос. А.А. Кисселнинг фикрича, юқори тана ҳарорати туберкулёз касаллигига хос эмас. Ўпка туберкулёзининг бошланғич шакллари одатда иситмасиз кечади. Бу бирламчи ва бирламчи инфекциядан кейинги ҳолатга тааллуқли. Кейинчалик иситма туберкулёз касаллигининг кейинги даврларида иситма кўтарилиши нафақат аниқ фазасида балки унинг ёритилган фазаларида ҳам кўп учрайдиган асосий белги ҳисобланади. Нафақат фебрил, балки субфебрил ҳарорат ҳам жараённинг кучайганлигидан дарак беради. Агарда буни рентген белгилари инкор этса ҳам, жараён сусайган пайтда субфебрил ҳарорат кузатилади ва кам ҳолларда ҳарорат 37,5 °С дан ошади. Кўпинча икки томонлама оғир каверноз жараёнли беморларда умуман иситма кузатилмайди.
Бироқ касаллик авж олганда ҳам тана ҳарорати кўрсаткичлари барибир юқори даражага етиб бормайди: бунда кўрсаткичлар одатда 38,0-38,5 ºС атрофида бўлиб камдан - кам ҳолатларда бундан юқори бўлиши мумкин, аммо шунда ҳам бошқа белгилар йўқолгач яна олдинги ҳолатига қайтади. Агар туберкулёз билан касалланган беморда тана ҳарорати узоқ вақт давомида фебрил, яъни 38°С атрофида бўлса ёки тана ҳарорати олдиндан юқори бўлиб бунга бошқа сабаб топилмаса, у ҳолда ишонч билан қатъиян бу ерда юқори, фаол ва чўзилган-эксудатив ёки казеоз- пневмоник жараённинг оғир инфильтратив фазаси авж олганини айтиш мумкин. Бу вазиятда бошқа бизга маълум бўлган тўртлик кўрсаткичлари ҳам одатда намоён бўлади: юқори ҳарорат, ЭЧТ ошиши, лейкоцитоз ва нейтрофилларнинг чапга силжиши. Юқори ҳарорат – авж олиш даврининг доимий белгиларидан бири, шу сабабли синдром перманентли интервалсиз авж олинган ҳолда кечганда ҳам тана ҳарорати доимий 38°С даражадан юқори кўрсаткичларда қолади. Бу мисолда ўткир милиар туберкулёз ўткир ости гематоген–тарқоқ шаклининг ўчоқлар бирлашиш даври ва бирлашган инфильтратларни ҳосил бўлиши, экссудатив–казеозли зотилжам, бронх лимфа тугунларининг ўсмасимон туберкулёзи (дўнгчаларни ҳосил қилиб), ичак туберкулёзи, туберкулёзли перитонитларни келтириб чиқариши мумкин.
Ўпка туберкулёзининг асосий симптомларига иситма (узоқ давомли субфебрилитет, ремиттирловчи, гектик кўринишда), йўтал ( қуруқ ёки енгил ажраладиган балғамли) қон туфлаш, ҳансираш ва бошқалар киради.
Иситма кечқурун, одатда қўл кафтларининг исиши билан кузатилади. Иситманинг тескари тури эрталабки ҳароратнинг кечқурунгига нисбатан юқори бўлиши билан тавсифланиб, гохида сепсис, туберкулёз, бруцеллёзларда кузатилади.
Саволлар
Бемордан олинган қандай материал МБТ га бактериоскопик текширилади?
Циль-Нилсен усули бўйича балғамни бўяш босқичларини номланг ва уларга тушунча беринг?
Йўтал пайдо бўлишининг патогенетик механизмларини айтиб беринг.
Йўтал ва балғам ажралишининг таққослама ташхисини айтиб беринг?
Иситма пайдо бўлишининг патогенетик механизмларини айтиб беринг?
Иситманинг турли график тасвирларига тушунча беринг.
Иситманинг қиёсий ташхислаш аспектлари.
Номаълум сабабли иситма тушунчаси.
Беморларда йўтал, балғам ажралиши кузатилганда УАШ тактикаси алгоритми.
Беморларда иситма симптоми кузатилганда УАШ тактикаси алгоритми.
Тавсия этилган адабиётлар
Рабухин А.Е. «Туберкулёз органов дыхания», М., 1976.
Хоменко А.Г. «Туберкулёз органов дыхания», М., 1981.
Виноградов П.И. «Дифференциальная диагностика основных симптомов заболевания внутренних органов» М., 1975г.
Струков А.И., Серов В.В. «Патологическая анатомия», М., 1979г.
Джон Крофтон, Норманн Хорн, Фред Миллер «Клиника туберкулёза» М., 1997.
Do'stlaringiz bilan baham: |