Эндоген пироген – паст молекулярли оқсил бўлиб, у қонда моноцитлар, қорин парда, ўпкалар, талоқ, жигар тўқималари макрофаглари томонидан ишлаб чиқарилади. Баъзи бир ўсма касалликларда–лимфома, моноцитар лейкоз, буйрак раки (гипернефрома)да мустақил равишда эндоген пироген ишлаб чиқарилиши юз беради ва шундан келиб чиқиб, унинг клиник кўринишида иситма иштирок этади.
Эндоген пироген ҳужайралардан ажралгандан сўнг гипоталамуснинг преоптик соҳасидаги ҳароратга сезгир нейронларга таъсир қилади, серотонин иштирокида простогландин Е1, Е2 ва цАМФ синтези индуцирланади. Бу биологик фаол бирлашмалар бир тарафдан иссиқлик маҳсулоти гипоталамусни қайта шакллантирилиши йўли билан организм ҳароратини юқори даражада ушлаб туриши, бошқа тарафдан – томир ҳаракат марказига таъсир қилган ҳолда периферик томирлар торайишини ва иссиқлик ажралишини камайтиради ва бу ҳамма ҳолатларда иситмага олиб келади. Иссиқлик маҳсулотининг ортиши мушак тўқимасида метаболизм интенсивлигининг ортиши ҳисобига юз беради.
Баъзи ҳолларда гипоталамус стимуляцияси пирогенлар ҳисобига эмас, балки эндокрин тизим функцияси бузилиши (тиреотоксикоз, феохромоцитома) ёки вегетатив нерв тизими (нейроциркулятор дистония, неврозлар), баъзи дори воситалари таъсири натижасида (дори воситалардан келиб чиқувчи иситма)келиб чиқади.
Дори воситалари таъсири натижасида келиб чиқувчи иситма сабаби пенициллин ва цефалоспоринлар, сулфаниламидлар, нитрофуранлар, изониазидлар, салицилатлар, метилурацил, новокаинамид, антигистамин препаратлар, аллопуринол, барбитуратлар, глюкоза ва бошқалар Ҳисобланиши мумкин.
Марказ генезли иситма бош мияда қон айланишининг бузилиши, ўсма, бош мия жароҳатланиши натижасида гипоталамус ҳарорат марказининг таъсирланиши туфайли келиб чиқади.
Шундай қилиб, тана температураси экзопирогенлар ва эндопирогенлар тизими фаолиятига боғлиқ ҳолда ёки умуман пирогенлар иштрокисиз ошиши мумкин.
Тана ҳароратининг кўтарилиш даражаси “гипоталик термостат”орқали бошқарилишига қарамай, ҳатто ёш болаларда ҳам (асаб тизими тўлиқ ривожланмаган) иситма камдан – кам 41°С да бўлиши мумкин. Бундан ташқари тана ҳароратини кўтарилиш даражаси маълум меъёрда бемор организми ҳолатига ҳам боғлиқ: ҳар хил одамларда битта касаллик ҳар хил кечиши мумкин. Масалан, пневмонияда ёш ўсмирларда ҳарорат 40°С ва ундан юқори бўлиши мумкин, қарилик ёшида ва озиб кетган инсонларда ҳарорат унчалик сезиларли даражада кўтарилмайди; баъзида ҳарорат нормадан ошмаслиги ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |