Умумий амалиёт шифокорлари учун методик қўлланма



Download 27,5 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi27,5 Kb.
#95540
Bog'liq
Covid 19 qoʻllanmaq


Умумий амалиёт шифокорлари учун методик қўлланма

СOVID-19 коронавируслар оиласига мансуб атипик зотилжам касаллигини чақирувчисига ўхшаб кетувчи вирус бўлиб, беморларда оддий шамоллашдан то ўткир оғир респиратор синдромгача олиб борувчи касаллик ҳисобланади.


Коронавирус инфекцияси 1960 йиллар ўрталарида аниқланган РНК сақловчи вирус бўлиб, ҳозирги кунда 43 та тури фанга маълум. Улардан 6 та тури одамларда касаллик чақириш хусусиятига эга.
Тарихда Атипик зотилжам ( SARS-CoV) касаллиги кўринишида 2002 йилда Хитойдан тарқалиб эпидемия ҳолати кузатилган. 2012 йилда эса Яқин Шарқ давлатларида тарқалиб, Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS- CoV) номини олган.
Янги коронавирусни хусусиятлари ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб лабораторияларида ўрганилмоқда. Олимларнинг изланишлари натижасида касаллик қўзғатувчиси топилган бўлиб, ушбу вирусга 2019-nCoV номи берилди. Эпидемиологияси: Касаллик ҳаво-томчи ва мулоқот (контакт) йўллари орқали юқади. Вирус йўталган ва аксирган беморлардан 2 метр масофагача тарқалади. Вирус касалланган одамнинг нафас йўлларидан чиққан ажратмалар теккан предметларни (рўмолча, қўлқоп, телефон, эшик, зинапоя тутқичлари ва ҳ.к.) ушлашдан сўнг қўлларданкўз, бурун, оғизорқали юқади.
Патогенези: Вирус юқори нафас йўллари шиллиқ қаватлари орқали организмга тушади. Хужайра ичига кириш йўллари 2 хил рецептор орқали бўлади. Вирус юзасидаги S-оқсили ўзини тузилиши жиҳатидан эндотелиал ва эпителиал ҳужайралар юзасидаги АПФ-2 рецепторлариҳамдаСД-147 рецепторларга (улар ўзароўхшаш) боғланибҳужайра ичига киради. Бу рецепторларўпка альвеолалари юзасида кўплаб мавжуд.
Ҳужайра ичига киргандан сўнг РНК репликацияси жараёни юзага келади. Вирус бир неча мустақил қисмлар орқали кўпайиб, плазма мембранаси орқали ташқарига чиқади.
Клиник белгилари:
Инкубацион даври 2 кундан 14 кунгача.
- Тана хароратини кўтарилиши,
- Умумий ҳолсизлик
- Миалгия
- Бош оғриғи
- Томоқ оғриғи
- Йўтал
- Кўкрак қафасидаги оғриқ
- Таъм ва ҳид билиши бузилиши
- Диарея
- Конъюнктивит
- Безовталик
- Тошмалар тошиши.

Оғир холатларда:


- Нафас сиқилиши
- Энтикиб нафас олиш
- Юрак уришини тезлашиши
- Кўнгил айниши, қайт қилиш
- Қоринда оғриқ
- Юрак соҳасидаги оғриқ
- Кучли бош оғриғи
- Бош айланиши
- Сийдик тутилиши.

Классификацияси


Клиник симптомларсиз. Шикоят ва клиник белгилар кузатилмайди. ПЦРда мусбат натижа чиқади.
Клиник симптомлар билан кечиши:
1. Юқори нафас йўллари зарарланиши (ринит, фарингит)
2. Пастки нафас йўллари зарарланиши (вирусли пневмония)
3. Ўпкадан ташқари (Гастроэнтерит, нефрит, миокардит, ҳид билиш неврити, менингит, энцефалит ва полиневропатия.
Кечиши бўйича:
- Енгил
- Ўрта оғир
- Оғир
- Ўта оғир

Асоратлари:


- Ўткир нафас етишмовчилиги
- Ўткир респиратор дистресс синдроми
- Сепсис
- Септик шок
- Ўпка артериялари тромбоэмболиялари
- Мия қон айланишини ўткир бузилиши
- Ўткир миокард инфаркти.

Болаларда кечиши.


Енгил кечиши:
- Тана ҳароратини кўтарилиши
- Иштаҳасизлик
- Томоқ оғриғи
- Бурун битиши
- Йўтал
Ўрта оғир кечиши (пневмония):
- Оғир бўлмаган пневмония
- Йўтал
- Энтикиб тез-тез нафас олиш (2 ойгача болаларда 1 минутда 60 марта ва ундан кўп, 2 ойдан 11 ойгача 50 марта ва ундан куп, 1-5 ёшгача 40 мартагача нафас олиш ҳолати кузатилади).
Оғир кечиши:
- Йўтал
- Нафас қисиши
- Марказий цианоз
- Нафас етишмовчилигининг оғир кўриниши
- Пневмония белгилари (бола сув ичишга ва эмишга қийналади, хушини йўқотиши ёки талваса кузатилади).
- Энтикиб тез-тез нафас олиш (2 ойгача болаларда 1 минутда 60 марта ва ундан кўп, 2 ойдан 11 ойгача 50 марта ва ундан кўп, 1-5 ёшгача 40 мартагача нафас олиш ҳолати кузатилади).
Ўта оғир кечиши:
- Нафас етишмовчилиги
- Респиратор дистресс синдроми
- Шок белгилари
- Полиорган етишмовчилик белгилари (энцефалопатия, юрак қон-томир, буйрак, жигар етишмовчилиги, ДВС-синдроми).

Диагностика алгоритми.


1. Ўткир респиратор касалликлар, пневмония белгилари мавжудлиги +/-, эпидемиологик анамнез
2. ПЦР таҳлил учун биоматериал олиш
3. ПЦР таҳлили Мусбат ёки манфий натижа бўлади:
- Мусбат бўлса - коронавирус инфекцияси COVID – 19,тасдиқланган.
- Манфий бўлса - коронавирус инфекцияси COVID – 19, эҳтимолий.
Коронавирус инфекцияси COVID–19 касаллиги ҳавф гуруҳи (болаларда):
- Тана вазни етишмовчилиги бор 1 ёшгача бўлган болалар
- Рахит
- Темир танқислиги камқонлиги
- Бронхил астма
- Юрак нуқсонлари
- Сийдик ажралиш ва эндокрин тизими касалликлари
- Онкологик беморлар
- Ҳар хил турдаги иммунодефицит ҳолатлар
- Коинфекция (ринавирус,бокавирус,аденовирус) - касаллик кечишини оғирлаштиради ва нафас олиш системаси пастки қисмлари зарарланишига олиб келади (пневмония,бронхиолит).
Коронавирус инфекцияси COVID – 19 касаллиги ҳавф гуруҳи (катталарда):
- 65 дан катта ёшдагилар
- Ҳамроҳ касалликлар бор инсонлар:
а). Юрак қон-томир (Артериал гипертония, сурункали юрак етишмовчилиги)
б). Нафас олиш системаси (Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги,бронхиал астма,ўпкадаги фиброз ўзгаришлар ва б.)
в). Эндокрин системаси (қандли диабет) касалликлари
г). Ҳар хил турдаги иммунодефицит ҳолатлар (онкология, қон касалликлари, ОИВ инфекцияси, туберкулёз).
Даволаш.
Даволаш усули 2 га бўлинади - уй шароитида ва стационар шароитда.
Уй шароитида даволанишда бемор бошқа оила аъзоларидан изоляция қилинган ҳолатда даволанади. Бирламчи тиббий санитария бўғини муассасалари ҚВП, ҚОП, ОП ва КТМП томонидан бемор уй шароитида тиббий кузатувга олиниб, 10 кун давомида мунтазам равишда телефон орқали ҳолати назорат қилиб борилади.
- Гидроксихлорохин (плаквенил) 200 мг 1 таблеткадан 2 маҳал - 5 кун
- Азитромицин 500 мг 1 таблеткадан 1 маҳал -5 кун
- 35 ёшдан юқори бўлган беморлар учун Аспирин ¼ таб 1 маҳал – доимий
- Поливитаминлар.
6 ёшгача бўлаган болалар барчаси шифохонага ётқизилади!6 ёшдан юқори бўлган болаларда клиник аломатлар кузатилмаса:
Вирусга қарши дорилар:
- Гроприносин сироп 5 мл дан 2 маҳал - 14 кун давомида
- Арбидол 50 мг 1 капсуладан 2 маҳал - 5 кун
- Эргоферон 1 таблеткадан 3 маҳал - 5 кун
-Умумий кувватловчи препаратлар:
- Поливитаминлар ичиш учун.
10 кунлик тиббий кузатув давомида клиник аломатлар кузатилмаса бемор кузатувдан чиқарилади.
Уйда даволанаётган беморларда тиббий кузатув жараёнида клиник аломатлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда шифохонага ётқизилади.
Download 27,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish