И с и т м а
Иситма деб, организмнинг ўзгариш жараёнида касб этган мослашиш реакциясига айтилади.Бу реакция инфекция ёки тўқималарнинг парчаланиш маҳсулотларидек кучли таъсиротларга жавобан тана хароратининг кўтарилиши билан намоён бўлади .
Иситма турлари – нечоғлик баландлиги, қанча давом этиши ва ҳарорат қай тариқа ўзгариб туришига қараб фарқ қилинади .
Баландлигига қараб субнормал 35-36 градус
Нормал 36-37 градус
Субфебрил 37-38 градус
Ҳароратнинг 38 градусдан ошиши иситма деб , шу билан бирга 38 дан 39 градусгача кўтарилиши ўртача , 39 дан 42 градусгача етиши юқори ва 42 дан 42.5 гача ошиши ўта юқори иситма (гипертермик синдром) деб ҳисобланади.
Ҳароратнинг ўзгаришига қараб , иситманинг қуйидаги турлари фарқ қилинади .
1.Доимий иситма –баланд бўлиб , узоқ давом этади , ҳарорат кунига 1 градусдан кўп ўзгармайди .Тошмали терлама ва ичтерлама ҳамда зотилжам (ўпканинг крупоз яллиғланиши ) учун хос .
2.Бўшаштирадиган иситма –febris remittens-ҳарорат суткасига 1 градусдан кўп ўзгариб , 38 градус дан паст тушиб туради .Йирингли жараёнларда ,ўпканинг ўчоғли яллиғланишларида кузатилади.
3.Тинкани қуритадиган ёки гектик иситма –febris hectica-узоқ давом этадиган иситма бўлиб , бунда ҳарорат кунига 4-5 градус ўзгариб туради ва нормал ёки субнормал рақамларгача тушади .Ўпка силининг оғир ҳилида , сепсисда (қон зарарланганда ) , яллиғланиш касалликларида келиб чиқади .
4.Норасо иситма – febris inversa-хусусияти ва даражасига кўра гектик иситмага ўхшаб кетади-ю , лекин ҳарорат эрталаб максимал, кечқурун эса нормал бўлади .Бу ҳам сил ва сепсисининг оғир турларида учрайди .
5.Атипик иситма –febris irregularis- муддатининг нотайинлиги ва ҳароратнинг кун давомида нотўғри ва турли-туман ўзгариб туриши билан таърифланади .
6.Ўзгариб турадиган иситма – febris intermittens- безгакда бўлади. Ҳароратнинг хусусияти ва ўзгариш даражасига кўра гектик иситмага ўхшайди , лекин ҳароратнинг баланд бўлиб туриши , бир соатдан бир неча соатгача давом этиши мумкин , харорат кўтарилиши ҳар куни эмас , безгак сабабчисининг хилига қараб кунора , икки кунда бир марта такрорланиб туради.
7.Қайталама иситма – febris recurrens - бир неча кун давом этадиган баланд иситма даврларининг иситмасиз даврлар билан қонуний алмашиниб туришидир.Қайталама терлама учун хос.
8. Тўлқинсимон иситма –febris undulans- ҳарорат аста секин юқори рақамларгача кўтариладиган даврларнинг аста – секин субфебрил ёки нормал рақамларга тушадиган даврлар билан алмашинишидир .Бруцеллёз ва лимфогранулематозда кузатилади .
Ҳарорат эгри чизиғининг кўриниши аксарият касалликни аниқлаш имконини берибгина қолмай , балки унинг келгусида қандай ўтиши тўғрисида тахминий фикр юритишга ҳам ёрдам беради .
Масалан , ўпканинг ўчоғли яллиғланишида атипик ҳарорат эгри чизиғи гектик иситма билан алмашинса , асорат бор,ўпкада йирингланиш бошланяпти , деб гумон қилиш керак.
Ҳамширалар учун маълумотлар канали
Do'stlaringiz bilan baham: |