Таққослама таҳлил усули. Энг яхши натижаларга эришиш мақсадида хусусий ва умумий кўрсаткичларни таққослаш. Тадбиркор ўзи қилган харажатлар билан рақибларининг харажатларини солиштириши, муқобил вариантларни топиб таққослаб бориши керак. «Харажатлар -натижа» сингари машҳур бўлган ёндашув ҳам таққослама таҳлил усулига асосланади.
Эксперимент (тажриба) усули. Бу усул табиий фанларда асосийлардан ҳисобланиб, иқтисодий воқеа-ҳодисаларни ўрганишда кенг қўлланилади.
Ўрганилаётган воқеа-ҳодисага омиллар таъсирини, унинг ривожланиш қонуниятларини билишда қўлланилади. Қишлоқ хўжалигида меҳнатга ҳақ тўлаш, Хўжалик ҳисоби, ижара пудрати ва бошқаларда экспериментлар ўтказилган. Ҳисоб-конструктив усули. Келажакда муаммони ҳал этишнинг илмий асосланган йўлларини аниқлаб беради. Ушбу усул агросаноат мажмуи (АСМ) тармоқларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилади. Иқтисодий-математик усули ўз ичига математик статистика, ишлаб чиқариш функсиялари ва иқтисодий-математик моделлаштирилишини олади ва ҳ.к.
1.3.Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — ҳисобот даврида фермер хўжаликларида, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда ишлаб чиқарилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг жами қийматини белгилаб, қишлоқ хўжалигида етиштиришнинг умумий ҳажмини ифодалайди. 2020– йилнинг январ – декабр ойларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 249,8 трлн. сўмни ёки 2019– йилнинг мос даврига нисбатан 102,8 % ни, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари –123,6 трлн. сўмни (103,4 %), чорвачилик маҳсулотлари – 126,2 трлн. сўмни (102,1 %) ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг улуши, (% да)
Деҳқончилик
Маҳсулотлари 49.5%
Чорвачилик
Маҳсулотлари 50.5%
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 68,0 % и – деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 27,8 % и – фермер хўжаликларига, 4,2 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тў ғри келишини кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушининг ҳудудлар бўйича хўжалик тоифалари кесимида тақсимланиши таҳлил қилинганда, энг юқори кўрсаткичлар барча ҳудудларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тў ғри келиши кузатилди. Маълумот учун:
Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг улуши қуйидагича:
Гўшт (тирик вазнда) — 90,1 %
Со ғиб олинган сут — 94,3 %
Картошка — 82,1 %
Сабзавотлар — 66,3
2020– йилнинг январ – декабр ойлари якунига кўра, ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги фермер хўжаликларининг улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида (35,1 %), деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг энг юқори улуши Навоий вилоятида (76,7 %), қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг энг юқори улуши Тошкент вилоятида (14,0 %) қайд этилди.
Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти таркибидаги улуши бўйича энг кам кўрсаткич Тошкент вилоятида (17,1 %), деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг энг кам улуши Сирдарё вилоятида (59,3 %), қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг энг кам улуши Хоразм вилоятида (2,1 %) кузатилди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 123,6 трлн. сўмни ёки 2019– йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 % ни ташкил этди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 49,5 % ни ташкил қилди.
2020- йилнинг январ - декабрида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7 566,6 минг т. дон экинлари (2019- йилнинг январ - декабрига нисбатан 1,7 % га кўп), 3 143,5 минг т. картошка (1,7 % га кўп), 10 459,5 минг т. сабзавотлар (2,4 % га кўп), 2 134,4 минг т. полиз экинлари (3,2 % га кўп), 2 864,0 минг т. мева ва резаворлар (4,0 % га кўп), 1 639,2 минг т. узум (2,2 % га кўп) етиштирилди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7 566,6 минг. т. донли экинлар (2019– йилнинг январ –декабрига нисбатан 1,7 % га кўп) етиштирилди. Жами дон етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, жами дон етиштириш умумий ҳажмидан 82,0 % и фермер хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 10 459,5 минг т. сабзавотлар (2019– йилнинг январ –декабрига нисбатан 2,4 % га кўп) етиштирилди. Сабзавот етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, сабзавот етиштириш умумий ҳажмидан 66,3 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3 143,5 минг. т. картошка (2019– йилнинг январ – декабрига нисбатан 1,7 % га кўп) етиштирилди. Картошка етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, картошка етиштириш умумий ҳажмидан 82,1 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2 134,4 минг т. полиз экинлари (2019– йилнинг январ – декабрига нисбатан 3,2 % га кўп) етиштирилди. Полиз экинлари етиштиришкўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, полиз экинлари етиштириш умумий ҳажмидан 54,3 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2 864,0 минг т. мева ва резаворлар (2019– йилнинг январ –декабрига нисбатан 4,0 % га кўп) етиштирилди. Мева ва резаворлар етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, мева ва резаворлар етиштириш умумий ҳажмидан 56,9 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 639,2 минг т. узум (2019– йилнинг январ – декабрига нисбатан 2,2 % га кўп) етиштирилди. Узум етиштириш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлили, узум етиштириш умумий ҳажмидан 54,8 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тў ғри келишини кўрсатди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 126,2 трлн. сўмни ёки 2019– йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 % ни ташкил қилди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 50,5 % ни ташкил этди. Чорвачилик соҳасининг ички имкониятларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиб борилаётганлиги, шунингдек, уларга давлат томонидан тизимли ёрдам кўрсатилиб келинаётганлиги чорва моллари бош сонининг кўпайишига, ички истеъмол бозорларини чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга имкон яратди.
2020– йилнинг январ – декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 2 526,2 минг т. гўшт (2019– йилнинг январ –декабрига нисбатан 2,1 % га кўп), 11 009,9 минг т. сут (2,8 % га кўп),7 825,0 млн. дона тухум (0,7 % га кўп), 35,7 минг т. жун (1,5 % га кўп) етиштирилди ва 144 085 т. балиқ (18,4 % га кўп) овланди. 2020- йилнинг январ - декабр ойларида гўшт етиштириш тў ғрисидаги маълумотларнинг хўжалик тоифалари бўйича таҳлил натижаларига асосан, гўшт етиштиришнинг энг катта ҳажми 2 277,1 минг т. ёки умумий етиштириш ҳажмидан 90,1 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилганлигини таъкидлаш лозим.
Кўрсатиб ўтилган даврларда, гўшт етиштиришнинг энг кам ҳажми 118,2 минг т. ёки умумий етиштириш ҳажмидан 4,7 % и қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда кузатилди.
2019- йилнинг мос даври билан солиштирганда, 2020- йилда фермер хўжаликларида 4,1 %, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 2,1 % ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 1,0 % ўсиш кузатилди. Хўжалик тоифалари орасида сут етиштиришнинг энг катта ҳажми 10 386,4 минг т. ёки умумий етиштириш ҳажмидан 94,3 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.
2020- йилнинг январ - декабр ойлари якунлари бўйича энг кам ҳажм 98,8 минг т. ёки умумий етиштириш ҳажмидан 0,9 % и қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда кузатилди.
2019- йилга нисбатан кўрсатиб ўтилган даврларда, фермер хўжаликларида 13,6 % ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 2,3 %, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 3,2 % ўсиш кузатилди. Бошқа тоифадаги хўжаликларга нисбатан таққосланганда, тухум етиштиришнинг энг катта ҳажми 4 579,8 млн. дона ёки умумий етиштириш ҳажмидан 58,5 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.
2020- йилнинг январ - декабр ойларида, тухум етиштиришнинг энг кам ҳажми 1 135,0 млн. дона ёки умумий етиштириш ҳажмидан 14,5 % и фермер хўжаликларида кузатилди.
2019- йилга нисбатан, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 2,0 % ўсиш кузатилди. Балиқ овлаш кўрсаткичларини хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилиш
жараёнида, овланган балиқлар ҳажмининг асосий қисми 70 347 т. ёки умумий овланган ҳажмидан 48,8 % и қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда қайд этилди.
2020- йилнинг январ - декабр ойлари натижалари бўйича балиқ овлашнинг энг кам ҳажми 9 543 т. ёки умумий овланган ҳажмидан 6,6 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |