14.1. Бошқарув усуллари тўғрисида тушунча. Усул — бу тадқиқот қилиш ёки таъсир кўрсатиш усулидир. Тадқиқот қилиш нуқтаи назаридан услуб деганда бошқарув объйектини ўрганиш жараёнида қўлланиладиган усуллар, яъни:
система (тизим)ли ёндошув;
комплекс ёндошув;
таркибий ёндошув;
интеграсион ёндошув;
моделлаштириш;
иқтисодий-математик ёндошув;
кузатиш;
эксперимент;
сосиологик кузатув каби таҳлилнинг илмий усуллари тушунилади.
Таъсир кўрсатиш нуқтаи назардан эса усул деганда, бошқариш функсияларини амалга ошириш учун бошқарув объйектига таъсир ўтказиш усуллари тушунилади. Бундай усулларга қуйидагилар киради:
Ҳар хил ёндашувлар, йўсинлар, йўллар ёрдамида амалга ошириладиган турли-туман бошқарув ишларининг мажмуи —бошқарувнинг аниқ ва ўзига хос усуллари деб юритилади. Шундай қилиб:
Бошқарув усуллари — бу ходимларга ва умуман таълим муассасалари жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уй ғунлаштиришни назарда тутади.
1-жадвал Корхона бўлимларида бошқариш усуллари
малакали олий малумотли кадрлар бўйича талаб ва эҳтиёжларни аниқлаш;
маркетинг консепсиясини ишлаб чиқиш ва ҳакозо.
3
“Ходим” бўлими
кадрларни режалаштириш;
ходимлар меҳнатини ва иш ҳақини ташкил қилиш;
ходимлар ва уларнинг мартабаларини бошқариш;
ходимларни бошқариш тизиминишакллантириш, таҳлил қилиш ва бошқалар.
Бу усулларни қўллаш ёрдамида бошқариладиган объйект таркибидаги бўлимларнинг мақсадлари ва уларнинг ечими бўйича зарур тадбирлар аниқлаб олинади.
Бу усуллар бошқариш функсияларини, яъни:
режалаштириш;
ташкил қилиш;
назорат қилиш;
мувофиқлаштириш;
мотивасия (важлар, исботлар келтириш) кабиларни бажариш учун қўлланиладиган усуллардир.