14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа



Download 0,49 Mb.
bet5/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Фармойиш таъсири ўтказишда бошқариш буйруқ ва фармойишлар воситасида олиб борилади. Маълумки, ҳар қандай меҳнат жараёни хоҳ у кичик доирада, хоҳ у катта доирада бўлсин, бошқарувни тақоза қилади. Якка скрипкачи скрипка чалганда ўзини ўзи идора қилгани ҳолда, оркестр учун дирижёр зарур бўлганидек, кўпчиликнинг биргаликдаги меҳнати бор бўлган жойда, албатта уни бошқариш, маълум бир йўналишга солиш керак бўлади. бу фаолият бошқаришнинг фармойишли таъсир кўрсаташ шакли ёрдамида бажарилади.
Фармойишли таъсир кўрсатиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади (3-жадвал).
3-жадвал
Фармойишли таъсир ўтказиш шаклларини амалга ошириш йўллари

Т/р

Фармойишли таъсир ўтказиш
Шакллари

Изоҳ



1

Директива

  • Бу усул ҳар бир раҳбарнинг, ижрочининг ва бошқарувчи органнинг бурчлари, ҳуқуқлари ва масъулиятини аниқ белгилашга асосланади. Булар лавозим қўлланмалари турли бошқариш бў ғинларининг функсиялари ва вазифалари тў ғрисидаги низомлар билан қонунлаштирилади.

  • Директивалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчиларнинг юқори бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари, фармойишларини бажариш учун шахсан жавобгар бўлишини таъминлайди.

2

Буйруқ

  • Бу корхона раҳбари, у бўлмаганда унинг ўринбосари чиқарадиган давлат бошқаруви ҳижжатидир Буйруқ мазкур орган (ташкилот) ваколати доирасида, амалдаги қонунлар, юқори органлар қарор ва фармойишлари асосида шу қарор ва фармойишларни ижро этиш учун чиқарилади.

  • Буйруқ юридик ҳухжат бўлиб, уни ижро этиш мажбурийдир.Агар буйруқ умумий қоидаларни белгиласа, меъёртив характерда бўлса, унга асосланиб лавозимга тайинланса, ташаккур эълон қилинса, у ҳолда буйруқ индивидуал характерда бўлади.

3

Кўрсатма

  • Бу аниқ ижрочиларга ёки аниқ иш юзасидан бериладиган бошқариш қарорларининг ташкилий ҳуқуқий шаклидир. Кўрсатмаларда шахсга буйруқни амалга ошириш учун қандай иш олиб бориш, қандай натижаларга эришиш зарурлиги тушунтирилади ва маслаҳат берилади.

  • Кўрсатма буйруқнинг ўзида, ҳужжатлардаги резолюсияда, ёзма ҳолатда ёки о ғзаки тарзда берилиши мумкин.

4

Фармойиш

  • Бу барча бошқарув органлари маъмурияти томонидан тезкор жорий масалалар бўйича бериладиган бошқарув ҳужжатидир.

  • Фармойишнинг буйруқдан фарқи шундаки, у хусусий масалаларни ҳал этишга қаратилади ва директор, унинг ўринбосарлари, бўлим бошли ғи, мастер, функсионал хизматлар бошлиқлари томонидан ўз ваколати доирасида чиқарилади.

5

Резолюсия

  • Бу йи ғилиш, мажлис, конференция ва ҳоказоларда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қабул қилинган қарордир.

  • Ҳужжатга мансабдор шахс томонидан ижро этиш ёки ижро этмаслик тў ғрисида ёзилган ёзув ҳам резолюсия ҳисобланади ва бошқарувнинг қуйи бў ғинлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.

6

Йўл-йўриқ

  • Бу меъёртив ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у ташкилот ва фуқароларга уларнинг функсионал вазифаларидан келиб чиқадиган хатти-ҳаракатларини тайинлаб беради.

Шундай қилиб, бошқаришнинг фармойишли таъсир ўтказиш усули яккабошчилик муносабатлари, интизом ва масулиятга асосланади. Мантиқан бу усулни қуйидаги ибора билан изоҳлаш мумкин:
Раҳбар буйру ғи унинг қўли остида ишлаётганлар учун қонундир.
Фармойишли таъсир ўтказиш усулидан фойдаланиш маълум талабларга жавоб бериши керак. Буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатларда, улар хоҳ ёзма, хоҳ окзаки тарзда берилган бўлсин:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish