Делфа усули аксарият ҳолларда қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи аъзоларни тўплаш имконияти бўлмаган ҳолларда, яъни бошқарувнинг марказий аппаратидан узоқда яшайдиган, филиал ва бўлимларда ишлаётган ходимларни йи ғиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Бу усулга биноан ечилиши лозим бўлган муаммо бўйича қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи гуруҳ аъзоларининг бир-бири билан учрашиш ва фикр алмашишига рухсат этилмайди.
Делфа усулини қўллаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
муаммо юзасидан тузилган саволлар жавоб берилиши учун
қатнашчиларга тарқатилади;
ҳар бир қатнашчи саволларга мустақил ва хуфия тарзда жавоб беради;
жавоблар марказий аппаратда йи ғилади ва улардаги таклифлар асосида умумлашган ҳужжат тайёрланади;
тайёрланган ҳужжатнинг нусхаси ҳар бир қатнашчига жўнатилади;
ҳар бир қатнашувчининг умумлашган ҳужжатга нисбатан
билдирган фикри яна марказий аппаратда тўпланади. У
кўрилаётган муаммо ечимига ўзгартириш киритишга асос
бўлиши мумкин. Шу сабабли:
бу иш умумий қарорга келинмагунга қадар такрорланаверади.
Бу усулнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда ҳар бир қатнашувчи фикрининг мустақиллиги таъминланади.
14.2. Бошқаришнинг маъмурий-ташкилий усуллари. Ташкилий-маъмурий усуллар бошқариш усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади. Бу усулларга:
бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузиш;
ҳар бир бошқарув бў ғинининг функсияларини белгилаш;
кадрларни тў ғри танлаш;
буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
топшириқлар ва директив кўрсатмаларни бажармаётганбўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради.
Ташкилий-маъмурий усуллар юқори органлар ҳокимиятига ва қуйи органларнинг бўйсунишига асосланади. Шунинг учун уларни кўпинча маъмурий усуллар деб юритилади.Юқори маъмурий органлар бошқарилувчи объйектнинг бажариши мажбурий бўлган тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади, шунингдек бўйсунувчи органларга фармойишлар беради.
Ташкилий усуллар шу йўл билан бошқариш тизимида ички онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бу услублар бошқариш функсиялари бажарилишининг:
ташкилий барқарорлигини;
интизомлилигини;
мувофиқлилигини;
узлуксизлигини таъминлайди.
Ташкилий-маъмурий усуллар бошқарув органларининг ўзаро алоқада ишлашини, бошқарув муносабатларини акс эттириб, бошқарилувчи объйектларга маъмурий таъсир кўрсатишнинг бутун механизмини ифодалайди.
Шу билан бирга, маъмурий ёки тў ғридан-тў ғри бошқарув усули хўжалик юритувчи субъйектнинг танлаш эркинлигини чеклаб қўяди, муайян ҳуқуқий чегараларини белгилайди. Ўз моҳиятига кўра маъмурий бошқариш бозорга хос бўлган тартибга солиш ҳаракатига тўсқинлик қилади.
Бироқ, ривожланган бозор шароитида ҳам бошқаришнинг маъмурий усуллари ўз аҳамиятини сақлаб қолади ва зарур бўлганда улардан фойдаланилади. Хусусан, бозор иқтисодиёти ривожланган ҳамма мамлакатларда маъмурий усуллар воситасида монополияга қарши сиёсат амалга оширилади. Давлат бозорнинг монополлаштирилишига тўсқинлик қиладиган маъмурий чекловлар тизимини белгилайди, монопол компаниялар фаолиятини директив йўсинда бошқаради.
Маъмурий усуллардан:
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
хавфли технологиялардан фойдаланиш, зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини чиқариб ташлашни таъқиқлаш;
одамлар со ғли ғига зарарли маҳсулотни реклама қилишни
таъқиқлаш каби соҳаларда фаол фойдаланилади.