14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


Бошқаришнинг иқтисодий усуллари



Download 0,49 Mb.
bet7/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   89
14.3. Бошқаришнинг иқтисодий усуллари.
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади.
Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чикариладиган маҳсулот (хизмат) бирлигига сарфланадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик муҳитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланишдир. Бу усулда кишиларнинг шахсий ва гуруҳ манфаатларини юзага чиқариш орқали уларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бу мақсадда қўшимча иш ҳақи тўлаш, мукофотлар бериш, бир йўла катта пул билан тақдирлаш кабилар муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий методлар бошқаришнинг барча методлари ичида етакчи ўринни эгаллайди. Ҳар қандай даражадаги раҳбар бу усулнинг мазмунини яхши билиши ва уларни тў ғри қўллай олиши керак.
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари жумласига:
• кредит ва фоиз ставкаси;
• солиқ ва солиқ юки;
• бож тўловлари;
субсидия ва санатсия;
• лицензия;
• трансферт тўловлари;
• нарх-наво ва ҳоказолар киради.
Бошқарув органлари, хусусан, давлат бу усулларни қўллаб, бозорни шакллантириш чо ғида ҳам, унинг ўзини ўзи бошқариш босқичида ҳам ғоят муҳим жараёнларни бошқаради.
Агар маъмурий бошқариш усуллари ўзини ўзи бошқарадигаи бозор механизмларига қаршилик кўрсатса, уларга тўсқинлик қилса, иқтисодий усуллар эса аксинча, улардан фойдаланишга таянади.Хўжалик соҳасига давлатнинг таъсири ҳам тубдан ўзгаради.Бинобарин, маъмурий бошқариш усулида давлат корхоналарга ўз таъсирини қатий белгиланган режа орқали ўтказади. Натижада бозор корхона ва фирмалар фаолиятини, давлат эса бозорнинг ўз қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодиёт бошқаришини амалга оширади. Бу эса давлатнинг бозор ва корхоналар фаолиятига минимум даражада аралашувини ифодалайди.
Давлат кредит тизими орқали иқтисодиётга фаол таъсир этади.Бунда қарзга бериладиган пул миқдорини ўзгартириш учун фоиз ставкасидан фойдаланилади.Бозор қоидасига кўра фоиз камайса, қарз пулга талаб ошади. Бинобарин, кредит кўпроқ олинади ва ишлаб чиқаришга кўпроқ инвестиция қилинади.
Кредитнинг иқтисодий ўсишига алоқадорлигини ҳисобга олган ҳолда давлат уни арзонлашгириш чораларини кўради. Давлатнинг қўлида катта пул тўпланади, бу пул банкка қўйилади ва ишлатилишига қадар кредит ресурсини ташкил этади. Давлат­нинг пули капитал бозорига чиқиб кредитнинг таклифини кўпайтиради. Шу тариқа давлат бўш турган пул таркибини ўзгартириш орқали бозордаги пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартиришга эришади. Бўш пуллар:
• ҳозир қарз бериш учун ажратилган;
• заҳирадаги кредит резерви сифатида турган пулларга бўлинади.
Заҳирадаги резерв пулнинг камайиши таклиф этилган пулнинг кўпайишини билдиради ва аксинча, унинг кўпайиши пул таклифини қисқартиради. Одатда, кредит ресурсининг 20 фоизи заҳирада бўлса, 80 фоизи бевосита кредит ишига ажратилади, яъни сотишга қўйилади.
Давлат бош бошқарувчи сифатида шу нисбатни ўзгартиради.У пул резервини қисқартириш ҳисобидан унинг кредит сифатида таклифини кўпайтиради.Натижада фоиз пасаяди, бинобарин кредит арзонлашганидан уни кўпроқ олиб, инвестиция учун ишлатиш қулай бўлади, иқтисодий ўсишга асос яратилади.Фоизнинг ортиши кредитни қимматлаштириб, унга камроқ ундайди, бинобарин, инвестиция қисқаради, иқтисодий ўсиш сустлашади.
Давлат солиқ тизими орқали иқтисодиётга таъсир ўтказади ва бошқариш жараёнида қатнашади. Солиқлар ҳамма мамлакатларда мавжуд бўлиб, мажбурий тўлов шаклида фирмалар, ташкилотлар ва аҳоли томонидан фақат давлатга тўланади. Давлат жамият аъзоларига, улар ким бўлишидан қатий назар, ижтимоий хизматлар кўрсатади. Бу хизматлар жумласига:
• мудофаа;
• тинчлик ва хотиржамликни, ижтимоий тартибни таъминлаш;
• ободончилик ва санитария-гигийена ишларини бажариш;
• давлатни идора қилиш;
• давлат ҳавфсизлигини таъминлаш;
• экологик муҳитни асраш;
• табиий бойликларни ҳимоя қилиш;
• оммавий саводхонликни таъминлаш;
• ночорларга ёрдам бериш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш каби ишлар киради.
Солиқлар бошқариш жараёнига қуйидаги уч вазифани бажариш орқали ўз таъсирини кўрсатади:
• фискал вазифа, яъни давлат хазинаси (бюджети) га пул тушириш;
• иқтисодий фаолликни ра ғбатлантириш;
• аҳолининг айрим тоифаларига имтиёз бериб, уларни ижтимоий ҳимоялаш.
Ундириладиган солиқ қийматининг соликқ объйект қиймати (ҳажми) га нисбатан ҳисобланган миқдори солиқ юки (ставкаси) дейилади.Қатий, прогрессив, регрессив, пропорсионал (мутаносиб) солиқ ставкалари мавжуЕ.Ундириладиган солиқ ставкасининг меъёри бор. Шу сабабли уни чексиз ошириб бўлмайди.
Масалан, оптимал вариантга мувофиқ бўлмаган прогрессив солиққа тортиш:
• юқори даромад олишга қизиқишни;
• юқори суръатда унум билан меҳнат қилишни;
• инвестицияларга бўлган интилишни йўққа чиқаради.
Даромадларни солиқлардан яшириш усулларини излаш йўллари муқаррар суръатда пайдо бўлиб, бундай вазиятда улар жамиятда салбий баҳоланмайди.
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиёти бозорга йўналтирилган давлатларда даромадлар ҳаддан ташқари юқори прогрессив солиққа тортилиши билан капиталлар чет элга чиқиб кета бошлайди.
Субсидия ва санатсия давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги кучли молиявий воситаларидан ҳисобланади.
Субсидия – бу давлат томонидан аниқ мақсад йўлида ишлатиш учун қайтариб олмаслик шарти билан ажратиладиган пул мабла ғи.
Субсидиялар:
•иқтисодиётни диверсификасиялаш (таркибан ўзгартириш);
• экспорт-импортни мувозанатлаштириб туриш;
• новасия (янгиликни ўзлаштириш) ишларини йўлга қўйиш;
• айрим ҳудудларга ёрдам бериш;
• конверсия (ҳарбий ишлаб чиқаришдан халққа керакли товар ишлаб чиқаришга ўтиш) мақсадида ажратилади.
Қайд қилинган ишлар серхаражат бўлганидан субсидия харажатларни бутунлай ёки қисман қоплаш учун берилади. Субсидия давлатнинг молиявии ёрдами бўлиб, бюджетга қайтариб берилмайди.
Давлат томонидан иқтисодиётни бошқаришнинг, тартиблашнинг яна бир муҳим воситаси - бу молиявий санатсиядир.
Санатсия – иқтисодиёт учун ахамияти катта корхоналарни танг ҳолатидан чиқариб, уларнинг меъёрида ишлаб туришини таъминлаш ҳамда корхоналарни оммавий банкрот бўлишига йўл бермасдан, рақобатчи корхоналар сонини керакли меъёрда сақлаб туриш мақсадида амалга оширилади.
Санатсиялаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
• корхона қарзини кечиб юбориш ёки уни ўзгалар ҳисобидан тўлаш;
• қарзни тўлаш муддатини кечиктириш;
• қарз учун бериладиган фоизни камайтириш ёки умуман фоиз олмаслик;
• корхонага солиқдан енгиллик бериш;
• солиқни кредитга айлантириш;
• корхонага буюртма бериб, унинг ҳақини олдиндан тўлаш;
• субсидия ажратиш;
• корхонага экспорт юзасидан имтиёзлар бериш.
Давлатнинг санатсиядаги иштироки икки шартни ҳисобга олади. Биринчиси – корхонанинг миллий ёки ҳудудий иқтисодиёт учун аҳамияти катта бўлиши керак, иккинчиси – корхонанинг танг аҳволга тушиб қолишига унинг ўзига бо ғлиқ бўлмаган бошқа объйектив сабаблар бўлиши лозим.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даромадларнинг кескин фарқланиши, аҳолининг турмуш даражаси бўйича табақалашуви билан бирга юз беради. Жамиятнинг ҳаддан ташқари бойлар ва ҳаддан ташқари камба ғаллардан иборат қутбларга ажратилишига йўл қўймаслик учун давлат даромадларни қайта тақсимлаш вазифасини ўз зиммасига олишга мажбур бўлади.
Бундай тақсимлаш шахсий даромадларни прогрессив солиққа тортиш ва трансферт тўловлар орқали амалга оширилади.
Трансферт тўловлар – бу ўтказма тўловлар, давлат бюджети воситаларини қайта тақсимлаш шаклларидан бири.
Бу тўловлар:
• хусусий тадбиркорларга субсидиялар бериш;
• давлат қарзлари бўйича фоиз тўловлари;
• ижтимоий эҳтиёжларга давлат томонидан тўланадиган пул мабла ғлари кўринишида бўлиши мумкин.
Ижтимоий эҳтиёжларга ажратилган трансферт тўловлар кам таъминланган аҳоли гуруҳларига, ногиронларга, қариялар ва бировнинг боқувидаги кишиларга ҳамда ишсизларга нафақа тўлаш кўринишида бўлади.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish