Бошқаришнинг ташкилий - маъмурий усуллари икки шаклда:
ташкилий таъсир кўрсатиш усуллари;
фармойиш бериш усуллари шаклларида намоён бўлади (5.2-чизма).
2-чизма.Ташкилий-маъмурий усуллар шакллари.
Ташкилий усулларнинг бу иккала шакли биргалиқда қўлланилади, бир-бирини тўлдиради ва ривожлантиради. Ҳар иккала шаклнинг уй ғунлашуви ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олинган ҳолда оптимал бўлиши керак.
Ташкилий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, яъни:
таълим жараёнива бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш;
ички тартиб-қоидаларини ўрнатиш;
бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона нисбатни ўрнатиш кабиларни ўз ичига олади.
Фармойиш бериш йўли билан таъсир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг (уй ғун) ишлашини жорий таъминлаб туришдан иборат бўлиб, бунга эълон қилинадиган ёзма ёки о ғзаки қўрсатмалар бериш, ёзма шаклда нашр этилган ёки о ғзаки буйруқлар воситаси билан эришилади.
Ташкилий таъсир кўрсатиш бошқариладиган объйект (корхона)ни лойиҳалаш босқичидан бошланади. Сўнгра регламентлаш, меъёрлаш ишлари бажарилади (2-жадвал).
2-жадвал
Ташкилий таъсир кўрсатиш амалга ошириш йўллари.
Т/р
|
Ташкилий таъсир кўрсатиш шакллари
|
Изоҳ
|
1
|
Лойҳалаш:
Бошқариш структурасини лойиҳалаш
Бошқариш жараёнини лойиҳалаш
Бошқариш жараёнини лойиҳалаш
Ҳужжатлаштириш ва ҳужжат айланишини лойиҳалаш
Бошқариш техникасини жиҳозлашни лойиҳалаш
|
Бошқариш аппарати структураси;
Штатлар жадвали
Бўлимлар тў ғрисида низом;
Лавозимлар тў ғрисида Низом.
Биноларнинг жойлашуви;
Иш ўринларини жиҳозлаш;
Иш шароитини яратиш;
Назоратни ташкил қилиш.
Ҳужжатларни қайта ишлаш;
Нусхалар қўпайтириш;
Жойларга етказиш;
Ҳужжатларни сақлаш.
Алоқа тизими;
Бошқариш ишларини мехнизасиялаш ва компютерлаштириш.
|
2
|
Регламентлаш
|
Бу бошқариш органлари фаолиятини йўлга солиб туруқчи ва тартиб – қоидаларини белгилашдир. Масалан, Меҳнат тў ғрисидаги қонун, Судлар тў ғрисидаги қонун ҳ.к. Ташкилий регламентлаш ҳужжатлари ҳуқуқий меъёрлар хусусиятини касб этади ва ижрочилар учун мажбурий ҳисобланади.
|
3
|
Меъёрлаш
|
Бошқаришда маълум жараёнларнинг амал қилиш чегаралари (сенз)ни аниқлаш учун зарур. Масалан: стандартлар, меъёрлар, чизмалар, шунингдек технологик меъёртивлар ишлаб чиқилади; булар маҳсулот тайёрлаш, уларга ишлов бериш усули ва режимларини ҳамда операсиялар давомийлигини белгилаб беради;меҳнатни ташкил этиш учун турли тоифадаги ходимлар нисбатини, тариф разрядлари, ра ғбатлантириш тизими, меҳнат ва дам олиш режимини белгилайдиган меъёртивларни талаб этади ва ҳ.к.
|
4
|
Қўлланма тайёрлаш
|
қўлланмаларда ишни бажариш йўллари кўрсатилади ва тушунтирилади. Агар регламентлаш нима ни қилиш мумкин эмаслигини белгилаб берса, қўлланма аниқ бир операсия (иш)ни қандай изчилликда бажариш лозимлигини кўрсатади.
Қўлланмалар:
маҳаллий ;
тармоқ;
лавозим;
услубий ва иш қўлланмаларига бўлинади.
|
Яхши ташкил этилган лойҳалаш, регламентлаш ва меъёрлаш тадбирлари бошқаришга жуда катта ёрдам беради. Энг аввало, улар бутун бошқариш жараёнида:
мунтазамлик ва обективликни таъминлайди;
асоссиз ва тасодифий ҳаракатларга чек қўяди;
регламентланган тартиб ўрнатади.
Бундан ташқари, меъёртивлар бошқаришнинг мавжуд шаклларини, бўлимлар структурасини ва айрим кишилар, шахслар фаолиятини амалий жиҳатдан тушуниб олишга, нуқсон ва камчиликларни бартараф қилишда ёрдам беради.
Умуман, мазкур муассасадаги регламентлаш ва меъёрлашнинг ҳолати ва уларнинг мукаммаллиги бошқариш маданиятини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |