14-мавзу: МЕНЕЖМЕНТДА БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ
Режа:
14.1. Бошқарув усуллари тў ғрисида тушунча
14.2. Бошқаришнинг маъмурий-ташкилий усуллари
14.3. Бошқаришнинг иқтисодий усуллари
14.4. Бошқаришнинг ижтимоий-руҳий усуллари
Калитсўзлар:Усул, Бошқарув усули, Ташкилий-маъмурий усуллар, Иқтисодий усуллар, Ижтимоий-руҳий усуллар
14.1. Бошқарув усуллари тўғрисида тушунча.
Усул — бу тадқиқот қилиш ёки таъсир кўрсатиш усулидир. Тадқиқот қилиш нуқтаи назаридан услуб деганда бошқарув объйектини ўрганиш жараёнида қўлланиладиган усуллар, яъни:
система (тизим)ли ёндошув;
комплекс ёндошув;
таркибий ёндошув;
интеграсион ёндошув;
моделлаштириш;
иқтисодий-математик ёндошув;
кузатиш;
эксперимент;
сосиологик кузатув каби таҳлилнинг илмий усуллари тушунилади.
Таъсир кўрсатиш нуқтаи назардан эса усул деганда, бошқариш функсияларини амалга ошириш учун бошқарув объйектига таъсир ўтказиш усуллари тушунилади. Бундай усулларга қуйидагилар киради:
функсионал тизимости объйектларини бошқариш усули;
бошқариш функсияларини бажариш усуллари;
бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари.
Ҳар хил ёндашувлар, йўсинлар, йўллар ёрдамида амалга ошириладиган турли-туман бошқарув ишларининг мажмуи —бошқарувнинг аниқ ва ўзига хос усуллари деб юритилади. Шундай қилиб:
Бошқарув усуллари — бу ходимларга ва умуман таълим муассасалари жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уй ғунлаштиришни назарда тутади.
1-жадвал
Корхона бўлимларида бошқариш усуллари
№
|
Тизимостибўлимлар
|
Бошқаришнинг ўзига хос усуллари
|
1.
|
Режалаштириш бўлими
|
таълимнинг сифатини таҳлил қилиш;
таълим сифатини назорат қилиш;
омилли таҳлил;
функсионал таҳлил;
таълим жараёнининг босқичларини ўрганиш;
таълим жараёнини программалаштириш, режалаштириш ва назорат қилиш;
харажатларни ҳисоб-китоб қилиш ва бошқалар.
|
2
|
“Маркетинг” бўлими
|
таълим муассасининг мавқйесини диагностика қилиш;
муассасанинг бозорга чиқиш имкониятларини таҳлил қилиш;
малакали олий малумотли кадрлар бўйича талаб ва эҳтиёжларни аниқлаш;
маркетинг консепсиясини ишлаб чиқиш ва ҳакозо.
|
3
|
“Ходим” бўлими
|
кадрларни режалаштириш;
ходимлар меҳнатини ва иш ҳақини ташкил қилиш;
ходимлар ва уларнинг мартабаларини бошқариш;
ходимларни бошқариш тизиминишакллантириш, таҳлил қилиш ва бошқалар.
|
Бу усулларни қўллаш ёрдамида бошқариладиган объйект таркибидаги бўлимларнинг мақсадлари ва уларнинг ечими бўйича зарур тадбирлар аниқлаб олинади.
Бу усуллар бошқариш функсияларини, яъни:
режалаштириш;
ташкил қилиш;
назорат қилиш;
мувофиқлаштириш;
мотивасия (важлар, исботлар келтириш) кабиларни бажариш учун қўлланиладиган усуллардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |