13.19-расм. Лоренц эгри чизиғи
Лоренц эгри чизиғи ОАВСDF даромадларини реал, ҳақиқий тақсимланишини ифодалайди.
Амалда аҳолининг энг кам таъминланган қисмига даромадни 5-6 фоизи тўғрии келса, энг бой аҳоли қисмига 40-45 фоизи тўғри келади. Шунинг учун ҳам Лоренц эгри чизиғи даромадларни абсолют текис ва нотекис тақсимланишини ифодаловчи чизиқлар ўртасида жойлашган. Даромадлар тақсимланиши қанча нотекис бўлса, Лоренц эгри чизиғи шунча Е нуқтага томон ботиқ бўлади. Даромадлар тақсимланиши қанча текис бўлса, Лоренц эгри чизиғи тўғриланиб OF чизиғига шунча яқинлашади.
Даромаднинг нотекис тақсимланиши даражасини кўрсатувчи Джин коэффициентини Дж деб белгиласак, у ОАВСDF юзани (13.19-расмда штрихланган юза) OЕF учбурчак юзасига нисбати билан аниқланади:
.
Бу ерда биз номинал даромадни тақсимланишини ифодаладик. Номинал даромадга аҳоли томонидан пул шаклида олинган барча даромадлар киради: иш ҳақи, дивидендлар, фоизлар, барча трансферт тўловлари (қайтариб олинмайдиган пул тўловлари). Лекин, бу ерда аҳолини ўз томорқасидан оладиган даромади, уйидаги чорва молларидан тушадиган даромад, давлат томонидан таълимга, медицина хизматига сарфланадиган маблағлар, хайрия, эҳсонлар ҳисобга олинмаган.
Барча ривожланган мамлакатлар даромадларни қайта таўсимлаш сиёсати давлат томонидан амалга оширилади. Прогрессив, яъни ўсиб борувчи солиқ тизимга кўра, аҳолининг бой қисмидан юқорироқ фоизда солиқ олинса, аҳолининг кам даромадни қисимдан камроқ фоизда солиқ олинади. Солиқ тўловларидан тушган даромаднинг бир қисми кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланди. Деярли барча давлатларда аҳолини ижтимоий суғурталаш ва кам таъминланганлиги аҳолига ёрдам бериш дастурлари мавжуд. Ижтимоий суғурталаш дастурига кўра нафақахўрлар, аҳолининг ишга яроқсиз бўлган қисми, боқувчисини йўқотган оила, ногиронлар ижтимоий суғурталанади. Давлатнинг аҳолини ижтмоий ҳимоя қилиш дастури бўйича кўп болали оилаларга ёрдам берилади, озиқоовқат маҳсулотлари ажратилади ва бошқа ҳар хил имтиёзлар белгиланади.
Давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш сиёсати натижасида Лоренц эгри чизиғи тўғриланиб OF чизиғи томонга силжийди, яъни Лоренц эгри чизиғи ОАВСDF ҳолатдан ОА В С D F ҳолатга силжийди (13.20-расм).
Даромадларни қайта тақсмлаш сиёсати истиқболда ўзини самарасини беради. Нима учун деганда, кам таъминланган аҳоли ўқиш, билим олиш имкониятига эга бўлади ва улар келажакда жамият тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Бозор муносабатларига асосланган жамият ўз аъзоларига кенг ва шу билан бирга тенг имкониятлар яратади, лекин бу имкониятдан фойдаланиш ҳар бир шахснинг ўзига боғлиқ.3
Мисол. 20 фоиз аҳолининг кам таъминланган қисми жамиятдаги умумий даромаднинг 10 фоизини олади, аҳолининг энг яхши таъминланган 20 фоиз қисми эса жамиятдаги даромаднинг 40 фоизини олади.
Берилган маълумотларга кўра даромадни нотекис тақсимланиш даражасини ифодаловчи Джин коэффициенти топилсин.
100
80
Моддий ёрдам берилгандаг кейинги
солиқ тўловлари тўлангандан кейинги
Лорен эгри чизиғи D
60 C
40 Давлат томонидан B ёрдам берилмаган,
даги, солиқлар
тўланмагн давр даги Лоренц
20 эгри чизиғи
A
0
20 40 60 80 100
Аҳоли фоизи
13.20-расм. Даромадларнинг қайта тақсимланиши натижасида Лоренц эгри
чизиғининг силжиши
Ечиш. Берилган маълумотларга кўра Лоренц эгри чизиғини чизамиз
(13.21-расм)
100 F
80 В
60
40
Е
20
А
10
М Е
0
20 40 60 80 100
Аҳоли фоизи
13.21-расм. Лоренц эгри чизиғи
Джин коэффициенти қуйидагича топилади:
Дж =
бу ерда S OBF = SOFE - SOABFE 1,
SOABF = 0,5 ∙ (10 ∙ 20) + 0,5∙ (10+60) ∙ 60+0,5∙(100+60)∙20
= 100+2100+1600=3800
Маълумки,
SOABFE юзи = ОВN учбурчак юзи + SNABM трапеция юзи + SMBFE трапеция юзи.
OAN учбурчак юзини топамиз:
SOFE = 100∙100∙0.5=5000.
Джин коэффициентиини ҳисоблаймиз
Дж =
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, Джин коэффициенти аҳолининг йирик гуруҳлари (камтаъминланган 20 фоизи, ўртача таъминланган 60 фоиз ва яхши таъминланган 20 %) ичидаги нотекисликни ҳисобга олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |