Иш ҳақи ўсишнинг дам олиш вақти билан ишлаш вақти ўртасидаги нисбатга таъсири. Одатда иш ҳақи
W,
c ўм/соат
W2
W1
SL
Бир кундаги иш соатлари
13.10-расм. Иш ҳақи ошганда иш кунини қисқариш таклиф чизиғи ётиқлиги ошганда, кўпчилик кўпроқ ишлаб, кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилади. Лекин, иш вақти ошган сари бўш вақтнинг ҳам қиммати ошиб боради. Инсон маънаавий ўсишга ҳам интилади. Демак, иш вақтининг ўсиши ўз чеграсига эга. Нима учун деганда, инсонлар, ишлаб топган даромадини кўпроқ завқ олиш учун, дам олишга сарфлайдилар.
Иш вақти маълум вақтгача ўсгандан кейинги иш ҳақининг ўсиши, иш вақтини қисқаришига олиб келади. Иш ҳақи ошганда ўрнини босиш самараси ҳамда даромад самараси мавжуд бўлади. Ўрнини босиш самарасида юқорироқ иш ҳақи, ишчининг реал даромадини оширади. Ишчи кўп даромад олганда, у кўпроқ неъматларни сотиб олади, ушбу неъматлардан бири, яхши дам олишдир.
Агар ишчи дам олишга кўпроқ маблағ сарфласа, даромад самараси (даромаднинг ошиши), уни камроқ ишлашга ундайди. Даромад самараси жуда ҳам катта бўлганда, ишчи иш вақтини қисқартиради ва меҳнат таклифи чизиғи пастга ётиқ бўлади.
Қуйидаги 13-11 – расмда иш ҳақи ўсишнинг уч босқичи кўрсатилган.
Иш ҳақининг биринчи босқичида W1 дан W2 га ўсиши, иш вақтини – дан t1 дан t2 соатга оширади. Бу ерда ўрнини босиш самараси даромад самарасидан юқори бўлади. Иш ҳақининг иккинчи босқичидаги W2 дан W3 га ўсиши, иш вақтига таъсир қилмайди, ишчи t2 соат
W4
W3
W2
W1 Бир кундаги иш соатлари
13.11-расм. Индивидуал шахснинг меҳнати таклифи чизиғи
ишлайди, ўрнини босиш самараси даромад самарасига тенг. Учинчи босқичдаги иш ҳақининг W3 дан W4 га ўсиши, иш вақтини t2 дан t4 га қисқартиради, ўрнини босиш самараси даромад самарасидан кам бўлади.
Кўриниб турибдики, даромаднинг ўсиши дам олишга бўлган талабни оширади. Ушбу ҳол иш вақтини қисқариши ва дам олиш вақтини ошишида ўз ифодасини топган. Иш ҳақининг ошиши билан бирга дам олишнинг нархи ҳам ошади.
Одатда, ривожланган мамлакатларда аҳолининг ўртача даромади, ривожланаётган мамлакатлардаги аҳолининг ўртача даромадидан анча юқори бўлгани учун, улар кўпроқ дам олишга ҳаракат қилади (Даромад самараси, ўрнини босиш самарасидан юқори). Ривожланаётган давлатларда иш ҳақи паст бўлгани учун, иш ҳақининг ўсиши, ишчиларни кўпроқ вақт ишлаб, кўпроқ даромад қилишга ундайди (ўрнини босиш самараси, даромад самарасидан юқори бўлади).
Меҳант бозорида монопсония бўлган ҳол. Бундай ҳол кўпроқ кичик шаҳарларда учрайди. Шаҳарда ягона ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, у шаҳар аҳолисининг асосий қисмини иш билан таъминлайди.
Шаҳарда бошқа иш жойлари кам бўлгани учун, ушбу вазият монопосоник бозор вазиятга яқин бўлади. Монопол корхона маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучини сотиб олувчи ягона корхона бўлгани учун ҳам у иш ҳақига таъсир қила олади. Корхона ишга ёллайдиган ишчилар сонини қисқартирса, ишга кирувчилар ўртасида рақобат кучаяди ва бу иш ҳақини мувозанат даражасидан пастга туширади (13.13-расм).
Рақобатлашган меҳнат бозорида мувозанат ҳолат Е нуқтада ўрнатилади. Е нуқтада талаб ва таклиф чизиқлари кесишади. Мувозанат ҳолатида, Le ишчи We миқдордаги иш ҳақи билан таъминланади. Монопсонит ҳар бир бирлик меҳнат учун бир хил иш ҳақи тўлагани учун таклиф чизиғи ўртача харажат АС чизиғидан иборат бўлади. Чекли меҳнат харажатлари чизиғи МRCL ўртача харажат чизиғидан юқорида ётади. МRCL ва МRРL чизиқларини кесишган нуқтаси монопсоник ҳолатда қанча ишчи банд бўлишини аниқайди. Бу ерда МRCL = МRРL монопсоник мувозанат ҳолати шарти. Демак, монопсонист ишчилар сонини Le дан Lс қисқартириб, иш ҳақини We дан WN га қисқартиришга
И ш ҳақи MRCL SL = AC
ставкаси, сўм
М
We
DL= MRPL
WN
Меҳнат миқдори
13.12-расм. Монополистик меҳнат бозори
эришади. Шундай қилиб, монопсонит бир вақтнинг ўзида ҳам ишчилар сонини қисқартириб, ҳам иш ҳақини пасайтириб, ўз фойдасини MCNWN тўртбурчак юзига тенг бўлган миқдорда оширади.
Минимал иш ҳақи. Минимал иш ҳақи давлат томонидан қонун орқали ўрнатилади. Кўп ҳолларда минимал иш ҳақи мувозанат иш ҳақи даражасидан юқори қилиб ўрнатилади.
Бундай ҳолда умумий ўртача иш ҳақи ошади, лекин ишчиларни ишга ёллаш сони қисқаради. Минимал иш ҳақини ўрнатилишини ва уни оширилишини касаба уюшмалари ҳам кўпинча талаб қилиб чиқадилар. Минимал иш ҳақи қандай оқибатлар билан боғлиқлигини кўриб чиқайлик.
Минимал иш ҳақи кўпроқ малакасиз ишчилар ва иш топа олмаган ишчиларга салбий таъсир кўрсатади. Нима учун деганда, малакали ишчиларга талаб ҳар доим мавжуд бўлади, шу сабабли улар минимал иш ҳақининг ошишидан ютадилар. Умуман, минимал иш ҳақининг ортиши, иш билан банд бўлган аҳолининг юқорироқ даромад олишини таъминлайди. Минимал иш ҳақи ошганда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча ставкалари қайтадан кўриб чиқилади ва оширилади.
Қуйидаги 13.13-расмда минимал иш ҳақининг аҳоли бандлигига таъсири кўрсатилган.
Минимал иш ҳақи ўрнатилмаганда ишчиларнинг бандлик даражаси ва иш ҳақи мувозанат ҳолат (Е нуқта) орқали аниқланади. Мувозанат ҳолатда иш билан Le ишчи банд бўлади ва We миқдорда иш ҳақи олади.
Wmin M
E
We
DL
LM Lе LN
13.13-расм. Минимал иш ҳақи бандлик
Минимал иш ҳақини мувозанат иш ҳақидан юқори қилиб белгиланиши (Wmin >We), иш билан банд бўлган ишчилар сонини LM гача қисқартиради (Нима учун деганда, фирма бундай нархда камроқ ишчи ёллайди).
Монополистик меҳнат бозори. Амалда касаба уюшмаларни монополист деб қараш мумкин. Улар ишчиларга ўз таъсирини ўтказиб, меҳнат таклифини қисқартириб, иш ҳақини оширишга ҳаракат қиладилар.
Фараз қилайлик, касаба уюшмалари соф монополист. Ушбу ҳолат 13.14-расмда келтирилган.
Рақобатлашган меҳнат бозорида мувозанат Е нуқтада ўрнатилади ва Le ишчи иш билан таъминланиб,
W Wmin M SL
We E
N
DL
0 LM Lе
Do'stlaringiz bilan baham: |