13.17-расм. Иқтисодий рента
Минимал иш ҳақи (меҳнат нархи) билан бозорда шаклланган иш ҳақи ўртасидаги фарқ иқтисодий рентани ташкил этади. 13.17-расмда барча ишчилар учун ушбу кўрсаткич W0 EWe учбурчак юзига тенг. Шунинг учун ҳам рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда иқтисодий рентанинг бўлиши, тармоққа янги ишчиларни кириб келишини рағбатлантиради. Рақобатлашувчи тармоқда узоқ муддатли оралиқда меҳнат таклифи чизиғи абсолют эластик (горизонтал) бўлгани учун иқтисодий рента бўлмайди. Лекин, ноёб мутахассисларнинг етишмаслиги, иқтисодий рента узоқ муддатда ҳам сақланиб қолади (амалда ишлаб чиқаришда ноёб мутахассисларни жалб қилиш учун, уларга қўшимча иш ҳақи белгиланади). Эстрада юлдузлари, кино юлдузлари, машҳур спортчилар иқтисодий рента оладилар.
W S
E2
W 1 Иқтисодий D2
рентаW2 E1
D1
L
L
13.18-расм. Таклиф чеклангандаги иқтисодий рента
Юқоридаги 13.18-расмда Ушбу ҳолат ифодаланган.
Бошланғич ишчи кучига талаб D1 таклиф эса S. Таклиф эластик бўлмаганда, ишчи кучи нархи фақат талабдан боғлиқ бўлади. Киноактёрнинг обруйи ошиб бориши, унга бўлган талабни D1 D2 га кескин ошади.
Шундай қилиб, унинг нархи W0 We га кўтарилади. Расмда W0 E1 E2 W1 тўртбурчак юзи иқтисодий рентани ифодалайди.
Иқтисодий рента – бу таклифи чегараланган ресурсга тўланадиган нархдир.
13.2. Даромадларни тақсимланиши
Даромад турлари. Даромадлар иқтисодиёт назариясига кўра ишлаб чиқаришда қатнашган омилларнинг шу ишлаб чиқаришдан олинадиган умумий даромадга қўшган ҳиссаси бўйича тақсимланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан тушадиган даромадни бундай тақсимланиши жамият учун керакли бўлган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаршни рағбатлантиради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар жамиятдаги инсонларнинг турмуш даражасини белгилаб берувчи база ҳисобланади ва бу бойликдан жамиятдаги ҳар бир шахснинг ўз улушини олиши бозор шароитида тенгчиликка асосланмайди. Лекин, бундай тақсимланишнинг тенгликка асосланмаганлиги кўпчиликни қониқтирмайди. Шунинг учун ҳам давлат даромадларидаги нотекисликни юмшатиш учун ўзининг даромад сиёсатини амалга оширади.
Ишлаб чиқариш омиллари эгасининг даромади омиллар бозорида аниқанади. Маълумки, корхона эгалари ишлаб чиқариш омилларининг эгаларига (ишчи кучи, капитал, ерга) ҳар бир омилнинг чекли маҳсулотига кўра ҳақ тўлайди. Ишлаб чиқариш ресурслари харажатларини тўлагандан кейинги қолган даромад корхона ихтиёрида қолади ва унга корхона эгаларининг иқтисодий фойдаси дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |