14-мавзу. Меҳнат бозори ва корхоналардамеҳнат ресурсларидан фойдаланиш


Иқтисодий = Умумий – Ишлаб чиқариш



Download 88,43 Kb.
bet7/8
Sana25.02.2022
Hajmi88,43 Kb.
#272532
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
16-мавзу (1)

Иқтисодий = Умумий – Ишлаб чиқариш
фойда даромад омиллари харажати
Мукаммаллашган бозор назариясига кўра, мукаммаллашган бозорда ишлаб чиқариш омиллари эгалари корхонадан, шу корхонада ишлатилган омиллари учун олган ҳақи, шу омилларнинг чекли маҳсулотига аниқ тенг бўлса, у ҳолда иқтисодий фойда нолга тенг бўлади (агар масштаб самараси ўзгармас бўлса).
Маълумки, корхоналар ўз капиталига эга, шу сабабли улар ўз капиталини ишлатгани учун фойда оладилар.
Шундай қилиб, бозор шароитида қуйидаги даромадлар асосий даромадлар ҳисобланади: ишчи кучи даромади, капитал даромад (фоизларда), кичик фирмалар даромади, рента – ер эгалари даромад, соф фойда.
Номинал ва реал даромадлар. Номинал даромад – бу солиқ ва нархларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган даромад даражаси. Реал даромад – бу нархларни ва бошқа тўловларнинг ўзгаришини ҳисобга олгандаги даромад. Реал даромадни аниқлашда умумий даромаддан солиқ ва бошқа тўловларни айириб, уни нархлар ўзгаришига (инфляцияга) кўра қайта ҳисоблайди.
Иш ҳақи – ишчи кучидан фойдаланганлиги учун тўланадиган қиймат. Иш ҳақи ставкаси ҳам иш ҳақининг бир тури бўлиб, ишчи кучи меҳнатидан фойдаланган бир бирлик вақт учун тўаланадиган иш ҳақи (бир соатлик, бир кунлик, бир ойлик).
Иқтисодий рента – чекланган ресурсдан фойдалангани учун тўланадиган нарх.
Капиталга даромад – бу фоиз дейилади. Амалда капиталга даромад икки хил бўлади. Агар капитал пул шаклида бўлса, пул берувчилар ссуда фоизи бўйича даромад олади. Агар капитал буюмлашган шаклда бўлса, у капиталга кўра умумий даромаддан улуш олади.
Реал фоиз ставкаси номинал ставкадан (пулда ифодаланган ставкадан) инфляция даражасини айрилганига тенг.
Тадбиркорлик даромади – бу ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланганлиги учун тадбиркор оладиган даромад.
Бозор иқтисодиётига асосланган давлатларда иқтисодиётнинг ноформал сектор, яъни яширин иқтисодий секторда (рус тилида теневая экономика) яширин даромад мавжуд бўлади.
Яширин даромад ҳам икки хил бўлади. Биринчиси – пора олиш (коррупция), гиёҳванд моддалар сотиш, контрабанда ва бошқа соаҳалардан олинадиган яширин даромад. Иккинчиси – патентсиз ва лицензиясиз сотиш фаолияти билан шуғулланишдан тушадиган даромад ва солиқ хизматидан яширилган даромад.
Давлат ўзининг даромад сиёсатини амалга оширишда аҳолини турмуш даражасини ифодаловчи агрегат кўрсаткичлардан фойдаланади. Ана шундай кўрсаткичлардан бири ялпи ички маҳсулотдир.
ЯИМ ни аҳоли жон бошига ҳисоблангандаги кўрсаткич аҳолини турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у ҳар бир аҳоли жон бошига жами ишлаб чиқарилган (бир йил давомида) маҳсулотнинг қанча қисми тўғри келишини кўрсатади. Лекин, бундай тақсимланиш аҳоли даромадининг дифференциаллашганлигини (ҳар хил бўлишини) ифодалайди.
Аҳолининг таркиби ҳар хил ижтимоий қатламлардан (ишчилар, қишлоқ хўжалигидаги ишловчилар, хизматчилар, тадбиркорлар, ўқитувчилар, медицина хизмати ходимлари ва ҳаказолар) иборта бўлгани учун ушбу гуруҳлардаги инсонларнинг даромадлари ҳам ҳар хил бўлади. Аҳоли даромадининг тақсимланиш динамикаси истеъмол бюджети орқали ўрганилади. Истеъмол буюджети ҳам турли хил бўлиши мумкин: ўртача оила бюджети, юқори даражада етарли бюджет (бунга энг юқори умумий даромад оладиган оилаларни киритиш мумкин), минимал бюджет. Минимал бюджетли оилага, оила аъзоларининг (бир йиллик ёки бир ойлик) умумий даромадлари минимал бўлган оилалар киритилади.
Аҳолини турмуш даражасини ифодалайдиган кўрсаткичлардан бир бу яшаш минимумини сарфланган ишчи кучини оддий такрор тиклаш учун зарур бўлган даромад деб қараш мумкин. Яшаш минимумини минимал истеъмол корзинаси ҳам деб қаралиши мумкин. Яшаш минимум аҳолини қашшоқлик чизиғи сифатида ҳам қараш мумкин. Яшаш минимумидан паст даромад оладиган аҳолининг қисми қанча кўп бўлса, аҳолининг қашшоқлик даражаси шунча юқори бўлади.
Турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар истеъмол корзинасига кўра ҳисобланади. Ривожланган давлатларда ўртача даромад истеъмол корзинасига қуйидаги товарлар киритилади: уй-жой, автомобил, уйнинг замонавий жиҳозлари, аудио ва ведио техника, саёҳат қилиш имконияти, болаларини кийинтириш, ўқитиш, илмий асосланган озиқ-овқат, кийим-кичик, маълум даражадаги жамғарма. Одатда минимал истеъмол корзинага бошланғич эҳтиёжни қондирадиган товарлар киритилади (кийим-кечак, озиқ-овқат, минимал яшаш шароити).
Жамиятдаги барқарорлик ва аҳолинининг умумий фаровонлиги кўпинча ушбу аҳоли таркибидаги ўртача синфдаги аҳолининг улуши билан ифодаланди деб қаралади. Ўртача синфдаги аҳолининг мамлакатни ҳозирги ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ҳаётидаги аҳамияти ниҳоятда каттадир. Бозор талабини шакллантиришда, ишлаб чиқаришдаги фаолликни таъминлаш ўрта синфга қарашли аҳолига кўпроқ боғлиқ. Ривожланган давлатларга ўрта синфга қарашли аҳоли умумий аҳолиннинг 50 фоизидан 70 фоизигачасини ташкил қилади.
Юқорида ҳам таъкидлаб ўтдикки, бозор иқтисодиёти ўз-ўзидан жамятдаги даромадларни текис тақсимлашни таъминламайди, шунинг учун ҳам бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда ҳар доим ўта қашшоқ, бой ва ўта бой аҳоли гуруҳлари сақланиб қолади. Цивилизациялашган давлатлардаги иқтисодий сиёсат аҳоли даромадларидаги кескин равишда катта бўлган фарқларни қисқартиришга, даромадларни кўпроқ адолатли қайта тақсимлашга қаратилган. Ҳар бир цивилизациялашган давлат ногиронларни, нафақахўрларни, кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ўз бўйнига олиши зарур.
Даромадларни дифференциялашуви (хилма-хил бўлиши, табақалашуви). Шахсий даромадларнинг табақалашувининг асосида иш ҳақининг ҳар хил бўлиши ётади. Иш ҳақининг ҳар хил бўлиши эса қуйидаги омилларга боғлиқ: шахслар қобилиятининг ҳар хиллиги, билим даражаси, малакаси, тажрибаси, мулкнинг ва қимматбаҳо қоғозларнинг нотекис тақсимланиши, кўчмас мулкнинг нотекис тақсмланиши, яъни жамғарманинг нотекис тақсимланиши ва ҳаказолар.
Булардан ташқари даромадларнинг нотекис тақсимланишида омад, қимматли ахборотга эга бўлиш, тавакалчилик, шахсий ва оилавий муносабатлар ҳам маълум рол ўйнайди. Ушбу омилларнинг таъсири ҳар хил, баъзи ҳолларда улар даромадларни тақсимлашга қаратилган бўлса, баъзи ҳолларда нотекисликни кучайтиради.
Даромадларнинг нотекис тақсимланиши даражасини, чуқурлигини аниқлашда Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади. Лоренц эгри чизиғни чизиш учун координата системасини чизамиз. Горизонтал ўқ бўйича аҳолининг ёки оилаларнинг фоизлардаги улуши ифоланади. Вертикал ўқ бўйича – даромадлар фоизи ифодаланади (13.19-расм).
Одатда аҳолини беш қисмга бўлади, яъни беш квинтелга. Ҳар бир квинтелга (бешдан бир қисмига) аҳолининг 20 фоизи киради. Аҳолининг қисмлари координата ўқига энг кам даромадга эга бўлган қисмидан бошлаб то энг кўп даромад оладиган қисмигача бўлган кетма-кетликда жойлаштирилади. Агар аҳолининг барча қисмлари оладиган даромад бир хил бўлса, яъни даромад текис тақсимланган бўлса, у ҳолда 20 фоиз аҳолига 20 фоиз даромад тўғри келади, 40 фоиз аҳолига 40 фоиз даромад тўғри келади ва ҳоказо.
Графикдаги OF чизиғи даромадларни абсолют текис (тенг) тақсимланганлигини ифодалайди. OEF чизиғи эса абсолю нотекис тақсимланганлигини ифодалайди.

100 F
80 Текис тақсимланиш
чизиғи

60
D


40 Лоренц
эгри
C иғи
20 B
A Е
0 20 40 60 80 100
Аҳоли фоизи

Download 88,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish