13.14-расм. Cоф монопол меҳнат бозорида монополистнинг иш ҳақига ва бандликка таъсири
We иш ҳақи олади. Меҳнат бозорида касаба уюшмаси монопол ҳокимиятга эга бўлганлиги учун, у банд бўлган ишчилар сонини Le дан LM га қисқартириб, иш ҳақини We WМ га ошириш мумкин. Ишчилар оладиган альтернатив фойда (иқтисодий рента) ANMWM тўртбурчак юзига тенг.
Меҳнат бозоридги икки томонлама монополия. Бундай бозорда моноссонист фирмага ишчи кучини таклиф қилувчи монополист (касаба уюшмаси) туради. Икки томонлама монополистик бозордаги ҳолат қуйидги 13.15-расмда кўрсатилган.
W MRCL
WN N
W e E SL
Eo
WM
M
DL
MR L LM LN Le
13.15-расм. Меҳнат бозоридаги икки томонлама монополия
Рақобатлашган бозорда мувозанат ҳолат Е нуқтада ўрнатилган бўлар эди. Бу нуқтада меҳнатга бўлган талаб DL ва таклиф SL чизиқлари кесишади. Мувозанат ҳолатда Le ишчи иш билан банд бўлиб, We иш ҳақи олади. Лекин, монопсонит фирма иш билан банд бўлган ишчилар сонини Le дан LM гача қисқартириб, иш ҳақини We дан WМ гача қисқартиришга ҳаракат қилади. Касаба уюшмалари (монополист) иш кучи таклифини қисқартириб, (LN гача), иш ҳақини WN гача кўтаришга ҳаракат қилади.
Шундай қилиб, иш билан банд бўлган ишчилар сонининг нисбатан кичик ўзгаришга (LM LN) иш ҳақларининг (ушбу ёндашишда) бир-биридан жуда катта фарқ қилиши тўғри келади (WM WN). Ушбу вазиятда иш ҳақининг қандай бўлиши, қарама-қарши турган монополистик ва манопсоник кучларга боғлиқ. Кўриниб турибдики, иш ҳақи мувозанат иш ҳақи We га ҳам яқинлашиши мумкин.
Иш ҳақи ставкалари дифференцияси (табақалашув). Биз юқоридаги мулоҳазалардан иш ҳақини ўзгармас деб қарадик. Амалда ўртача иш ҳақи мутахассисликлар бўйича ҳам, тармоқлар бўйича ҳам, ҳаттоки бир хил ишни бажарувчи ишчилар бўйича ҳам фарқ қилади. Масалан, автомобилсозлик тармоғида ишлайдиган ишчиларнинг ўртача иш ҳақларидан фарқ қилади, худди шундай Киме тармоғидаги ўртача иш ҳақи ҳам енгил ва озиқ-овқат саноатидаги ўртача иш ҳақидан фарқ қилади. Поликлиникада ишловчи ҳар хил категориядаги врачларнинг иш ҳақи ҳам бир хил эмас. Юқори категорияли врач паст категорияли врачга қараганда кўпроқ маош олади.
Ушбу фарқнинг тагида, инсонлар қобилиятининг хилма-хиллиги, маълумоти, билими, тажрибаси, малакаси ётади. Булардан ташқари, улар бажарадиган ишларнинг тури ҳам, улар оладиган даромаджларга ҳар хил таъсир қилади. Ишнинг мураккаблиги, ишлаб чиқаришнинг инсон ҳаёти учун зарарли бўлиши, ушбу соҳада ишловчиларнинг иш ҳақида ушбу зарарни қоплайдиган қўшимча иш ҳақида ўз ифодасини топади.
Қуйидаги 13.16-расмда ишнинг оғирлиги ва зарарлиги учун тўланадиган қўшимча иш ҳақи кўрсатилган.
Бу ерда оғир ишни бажарувчи, қўшимча ∆ W = W2 – W1 иш ҳақи олади, W2 – W1 = ∆ W.
S2
W2 S1
W1
SL = MRPL L L2 L1
13.16-расм. Ҳар хил иш шаротидаги иш ҳақи
Иқтисодий рента. Биз юқорида ресурс қанчалик кўп чекланган бўлса, унинг нархи ҳам шунчалик юқори бўлишини кўрган Эдик. Шунинг учун ҳам юқори малакали мутахассис ҳар доим ортиқча иш ҳақи олади. Ушбу ортиқча иш ҳақи иқтисодий рента бўлиб, у ишчининг қобилияти ёки юқори малакаси учун тўланади.
Тармоқ меҳнат бозорини кўриб чиқайлик (13.17-расм). Мувозанат шароитида (Е нуқта) ишчилар W0 иш ҳақи олиб ишлашга тайёр бўлсалар ҳам Wе иш ҳақи олаяптилар (демак, улар оладиган иқтисодий рента (Wе W0) га тенг бўлади).
W SL
Е
We
Иқтисодий
рента
DL W0 L
Do'stlaringiz bilan baham: |