1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   228
Bog'liq
КМБ

нархни шакллантириш 
омиллари
ни кўриб чиқиш лозим. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархи 
харажатларнинг асосий таркибий қисмини ташкил этади. Таннархни пасайтиришнинг 
асосий омиллари – бу ишлаб чиқаришнинг масштабли омили ва ишлаб чиқариш 
жараёнини ўзлаштиришдаги ўқитиш омилидир. Нархни шакллантириш усулларини 
кўриб чиқишда таннархнинг таркибини алоҳида кўриб чиқиш лозим. 
Нархни шакллантириш омиллари
, шунингдек, ташкилотда нархни белгиловчи 
шахслар ёки бўлинмаларни аниқлашни ҳам ўз ичига олади. Маълумки, турли шахслар 
нархни шакллантиришга турлича ёндашадилар. Айтайлик, корхонанинг иқтисодий 
бўлимлари ходимлари энг юқори нархни белгилашга ҳаракат қилсалар, маркетинг 
хизмати ходимлари нархни белгилашда кўп ҳолларда истеъмолчилар фикрига ва бозор 
конъюнктурасига таянадилар, яъни нархни шакллантиришда юқори эгилувчанлик 
кўрсатадилар. 
Нархни шакллантиришда ташқи омиллари
. Нархни шакллантириш даражасига 
таъсир этувчи ташқи омиллар қуйидагилар: 

бозор тури; 

истеъмолчи томонидан маҳсулотнинг нархи ва қадр-қиммати 
орасидаги нисбатнинг баҳоланиши; 

рақобатчилик; 

мамлакатдаги иқтисодий ҳолат; 

инфляция даражаси; 

давлат бошқаруви; 

воситачиларнинг ҳатти-ҳаракати. 
Корхонанинг маҳсулотлари реализация қилинадиган бозор тури нархга юқори 
даражада таъсир этади. 
Охир-оқибатда нархнинг қанчалик “тўғри” лигини истеъмолчи ҳал қилади. Нархни 
шакллантириш жараёнини маҳсулотга бўлган талабни аниқлаш ва маҳсулотнинг нархи 
ва қадр-қиммати орасидаги нисбатни баҳолашдан бошлаш керак. Ҳар бир белгиланган 
нарх истеъмолчининг бозор таклифига бўлган жавобини тавсифловчи талаб ҳажмини 


кўрсатади. Талаб ҳажмига боғлиқ бўлган нарх талаб эгри чизиғи ёрдамида 
кўрсатилади. 
Талаб эгри чизиғи маълум бозорда белгиланган вақт оралиғида маҳсулот нархи 
турли даражада бўлганда шу маҳсулот қанча миқдорда сотиб олинишини кўрсатади. 
Кўп ҳолларда, нарх кўтарилган сари талаб камайиб боради. 
Нархни шакллантириш омиллари нарх эластиклигини ҳам ўз ичига олади (4.3-расм). 
Нархни шакллантиришда бозор омиллари таъсирида нарх ўзгаришига боғлиқликни 
тавсифловчи талаб эластиклиги кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин. Талабнинг нарх 
эластиклиги ва истеъмолчилар даромадларига боғлиқ талаб эластиклиги (ўхшаш 
тарзда ҳисобланади) фарқланади. Расмда талабнинг икки эгри чизиғи кўрсатилган 
бўлиб, бунда нархнинг Н
1
дан Н
2
гача ўсиши (1.1.А-расм) талабнинг нисбатан секин 
пасайишига (Т

дан Т
1
гача) олиб келади. Бунда талаб ноэластик деб аталади. Бунга 
мисол қилиб коммунал хизматлар тарифларини келтириш мумкин. 1.1.Б-расмда 
кўрсатилган нархнинг шундай ўсиши талабнинг ўсишига олиб келади ва бу эластик 
талаб дейилади. Мисол учун, бундай нархлар иккиламчи эҳтиёж товарлари (яхта, 
автоулов ва ҳ.к.) да учрайди. 
Нархнинг ўзгаришига бўлган талабнинг эластиклик даражаси талаб ҳажмининг 
фоизлардаги ўзгаришини нархнинг фоизлардаги ўзгаришига нисбати сифатида 
аниқланадиган талабнинг нарх эластиклиги коэффициенти билан тавсифланади. 
Масалан, агар нарх 2% ўсганда талаб 10% га камайса, талаб эластиклиги 
коэффициенти -5га тенг бўлади (“-” нарх ва талаб ўртасидаги тескари алоқани 
билдиради). 
Одатда мазкур коэффициент салбий катталик бўлади. Амалий нуқтаи назардан 
қуйидаги қонуниятни келтириб чиқариш мумкин: агар нархнинг пасайиши сотувлар ва 
айланма ҳажмини, паст нархлардан келган йўқотишларни қоплайдиган даражада, 
оширса талаб эластик, акс ҳолда талаб ноэластик бўлади; агар нархнинг ўзгариши 
талаб ва таклифга таъсир қилмаса, бу ҳолатда бозор шароити мавжуд эмас деб 
Н
арх
Н
арх
Т

T

Н

Н

Талаб 
Ноэластик талаб 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish