маълумотларининг баҳоланаётган кўчмас мулк билан боғланиши бўйича ягона фикр
мавжуд эмас. Шундай бўлсада, бозор таҳлилига нисбатан иккита ёндашувни ажратиб
кўрсатиш мумкин, уларнинг ҳар бири омилларнинг умумий таркибини кўриб чиқишни
назарда тутади:
1 - ёндашув – иқтисодиётнинг умумий ҳолатидан то аниқ кўчмас мулк объектигача
бўлган таҳлил;
2 - ёндашув - аниқ кўчмас мулк объектидан то иқтисодиётнинг умумий ҳолатигача
бўлган таҳлил.
Биринчи ҳолда аналитиклар ишни бозорни ўрганишдан бошлайдилар.
1 қадам – бозор мувозанатини баҳолаш. Аҳолининг бандлиги ва даромадлари
ҳақидаги маълумотлар талаб индикаторлари сифатида; мавжуд бино майдонлари ва
қурилишларнинг ҳажми ҳақидаги жорий маълумот рақобатчилар томонидан кўчмас
мулк таклифи кўрсаткичларини ифодалайди. Талаб ва рақобатли таклифни
солиштириш асосида баҳоловчи кўчмас мулк бозорида мувозанатнинг мавжудлиги ва
ҳолатнинг калажакда сақланиб қолиши ҳақида хулосалар чиқаради.
2 қадам – кўчмас мулкдан муқобил фойдаланиш таҳлили, ушбу ёндашувга бўлган
бозор муносабатини ва қийматга нисбатан таъсирни баҳолаш Бунинг учун
баҳоланаётган кўчмас мулк объектининг жисмоний ва ҳуқуқий тавсифлари, ҳамда
унинг атроф-муҳити ўрганилади. Натижа – баҳоланаётган кўчмас мулк объектидан энг
самарали фойдаланиш ҳақида хулоса чиқариш.
Иккинчи ёндашув бозор таҳлилини баҳоланаётган объектнинг даромадлилигини ва
аниқ бозорда рақобатбардошлигини шакллантирувчи кўрсаткичларини ўрганишдан
бошлаш кераклигини назарда тутади.
1 қадам – кўчмас мулкнинг жисмоний, ҳуқуқий, меъёрий ва маҳаллий
хусусиятларини билиш, бу каби тушунчалар бозорнинг потенциал иштирокчилари
(харидорлар, сотувчилар, фойдаланувчилар, ижарачилар ва ҳ.к.)ни аниқлаш ва охир-
оқибатда кўчмас мулк бозорининг аниқ сегментидаги талаб ва таклиф динамикасини
баҳолаш имконини беради. Сўнг бозордаги жорий ва бўлгуси талаб ҳақидаги
маълумотлар, ҳамда мавжуд таклифлар ҳажми ўрганилади, бозор мувозанатининг
даражаси аниқланади ва муҳим омиллар (аҳоли сони, даромади ва бандлигининг
ўзгариши, чакана савдонин ҳажми ва ҳ.к.) ни ҳисобга олган ҳолда бозор
конъюнктураси башорат қилинади.
2 қадам – жорий ва бўлгусидаги бозор ёрдами нуқтаи назаридан кўчмас мулкдан
фойдаланишнинг энг маъқул вариантларини кўриб чиқиш. Натижа – кўчмас мулкдан
энг самарали фойдаланишга тўғри келадиган фойдаланишнинг муқобил даромадли
турини аниқлаш.
Юқорида келтирилган ёндашувларнинг турли хил услубларига қарамай уларнинг
иккисида ҳам ягона мақсад кўзланади: баҳоланаётган кўчмас мулк объекти жой олган
бозор конъюнктурасига бўлган маҳаллий иқтисодиётнинг таъсирини ҳисобга олган
ҳолда, аниқ фойдаланиш тури бўйича унинг жорий ва бўлгусидаги ёрдами даражасини
аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: