1-мавзу. Молиявий таҳлил фанининг назарий асослари Таҳлилнинг замонавий бошқарувдаги роли, ўрни ва аҳамияти


-жадвал Бошқарув, унинг муҳим элементлари



Download 413,17 Kb.
bet2/38
Sana24.02.2022
Hajmi413,17 Kb.
#202037
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
1-тема

1-жадвал
Бошқарув, унинг муҳим элементлари




Тизимга кирувчи бирликлар

Таснифи

Бошқарув (Менежмент)

Корхона фаолият самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий тамойиллари, усуллари, воситалари ва шакллари мажмуи

Турли хил усуллар, ишларни ташкил этиш ва фаолиятни назорат қилиш билан амалга ошириладиган муайян турдаги бошқарув фаолияти

Бошқарув объекти

Иқтисодий ресурслар

Субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадидаги, шунингдек аввалги фаолият натижасида эришилган барча активлар

Бошқарув субъектлари

Раҳбар ходимлар, менежерлар

Ресурслар, харажатлар ва даромадлар назоратини амалга оширувчилар

Бошқарувнинг муҳим элементи

Режалаштириш

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати юзасидан асосланган, оператив, жорий ва истиқболдаги кўрсаткичларини белгилайди

Бошқарувнинг муҳим элементи

Бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати ҳақида самарали иқтисодий қарорлар қабул юзасидан фойдаланувчи-ларнинг кенг доирасини зарур бўлган ахборотлар билан таъминлайди

Бошқарувнинг муҳим элементи

Назорат (аудит)

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати ҳақидаги ахборотларнинг мулк эгалари, давлат ва бошқа субъектларнинг манфаатларига зид бўлмаган талабларга мослигини назорат қилади

Бошқарувнинг муҳим элементи

Таҳлил

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати ҳақида ахборотлар юзасидан аналитик хулосаларни чиқаради, жорий ва истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичларига баҳо беради ва уларни яхшилаш юзасидан муҳим чора-тадбирларни белгилайди.

Глобаллашув шароитида замонавий раҳбар самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш мезонларини билиши, ўз фаолият соҳасидаги муаммони ҳал этишга тизимли ёндашиши, танқидий таҳлил, ишлаб чиқаришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш масалаларига эътибор қаратиши талаб этилади.
Субъектлар қабул қиладиган иқтисодий қарорларда пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини аниқ ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишга умид қилишдаги қобилиятини баҳолаш муҳим масала ҳисобланади.
Бу борада таҳлил:
- хўжалик субъектларига ички ва ташқи таъсир бирликларини ҳисобга олган ҳолда фаолиятнинг тизимли таҳлилини амалга оширишга;
-хўжалик субъектларининг жорий ва истиқболдаги кўзланган мақсадларига эришиш юзасидан мавжуд имкониятларини аниқлашга;
-хўжалик субъектининг ривожланиш тенденциялари динамикасига баҳо беришга;
-хўжалик субъектини келгусида янада ривожлантириш, мавжуд имкониятларини ишга солишнинг иқтисодий, молиявий манбаларни излаб топиш ва амалга оширишга ёрдам беради.
Таҳлил – бошқарув фаолиятининг сифатини ошириш ва самарадорлигини таъминлашнинг муҳим дастаги сифатида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг барча босқичларида иштирок этади.
Таҳлилнинг замонавий шаклида аниқ вазифаларни ҳал этишда юксак профессионаллик, иқтисодий-математик моделлар, ахборот технологиялари, мураккаб аналитик ечимларга таяниш лозим.
Таҳлил – хўжалик субъектлари фаолиятида объектив реалликни, жараёнлар, эришилган натижалар юзасидан реал аналитик хулосаларни тайёрлаш, аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширишда инсон омилининг ҳам муҳим эканлигини қайд этади.
Ўз навбатида таҳлил:
- бошқарув жараёнини такомиллаштиришга;
- бошқарув самарадорлигини оширишга;
- бошқарув сифатини таъминлашга;
-рақобатбардошликниоширишга имкон беради.
Замонавий бошқарувда таҳлил – илмлар ва билимлар тармоғининг ҳам муҳим бўғини сифатида хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш, йўқотишларнинг олдини олиш ва зарарсиз ишлаш, иқтисодий ва молиявий ҳолатни яхшилаш, таҳликаларга бардошликни оширишнингҳам муҳим дастаги сифатида қаралади.
Ҳозирги вақтда таҳлил ривожланишнинг янги бир босқичига қадам кўймоқда. Бу борада таҳлилнинг тубдан янги назарияси, услубиёти, амалиёти шаклланиш жараёни кечмоқда. Ўзбекистон ва хорижлик олимлар томонидан таҳлилнинг бошқарувда оперативликни таъминлашга имкон берувчи, жорий ва истиқболдаги ривожланишни белгилаб берувчи, иқтисодий ва молиявий ахборотлар оқимининг шаклига (молиявий, бошқарув) мос тушувчи, коммуникация технологиялар, математик моделлар, статистик методларга асосланган шаклини йўлга қўйишга ҳаракатлар қилинмоқда.3
Таҳлилнинг рақобатдош иқтисодиётда, доиравий кенглиги янада кучаяди. Айниқса жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозлари шароитида уларнинг юзага келишини макро ва микро кўламдаги сабабларини таҳлил қилиш зарурияти янада ортади. Негаки, ҳар битта (иқтисодий, молиявий, ташкилий ва ҳ.к.) жараёндаги ўзгаришлар сабаб ва оқибат, ички ва ташқи омиллар таъсирида ташхисланиши ва якуний хулосалар билан изоҳланиши лозим.
Бугунги кун иқтисодиёти хўжалик субъектлари олдига техник-технологик тараққиётга, илм фанга асосланган иқтисодиётни йўлга қўйишга ундамоқда. Бу эса ўз навбатида бошқарувчилардан самарали фаолият шаклларини йўлга қўйишни, тадбиркорликни фаоллаштиришни, индивидуаллик ва намунавийликни кучайтиришни талаб этади. Бу вазифаларнинг биронтасини иқтисодий, молиявий таҳлилсиз амалга ошириб бўлмайди. Бу борада аввало бошқарувнинг ўзини ҳам такомиллаштириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиш лозим. Бошқарув тизими такомиллаштирилмас экан, унинг муҳим дастаклари такомиллаштирилмайди. Бугунги кунда бошқарувнинг такомиллашган шакли сифатида унинг корпоратив шаклига ўтиш юзасидан дунё амалиётида янги бир давр бошланганлигини қайд этиш лозим4.
Анъанавий бошқарув қарорларини қабул қилиш назарияларида бошқарувнинг комплекс таҳлил концепциясигаалоҳида урғу берилади. Бошқарувнинг комплекс таҳлил концепцияси – бошқарув қарорларини қабул қилишда барча жиҳатларни ҳисобга олишни, кўплаб соҳа мутахассисларинингҳамкорликда ишлашини талаб этади. Мазкур концепцияда қарор қабул қилишда самарадорлигини белгиловчи мезонлар фақат миқдор кўрсаткичлар (Quantitative indicators) билан эмас, балки сифат кўрсаткичлари (qualitative indicators) билан ҳам баҳоланади.
Таҳлилнинг бошқарувдаги роли – бошқарув субъектларига бошқарув объектини (хўжалик жараёнлари ва ҳодисалари, уларнинг самараси ва натижалари юзасидан бошқарувнинг) мақбул ечимларини бериш юзасидан зарурий ахборотлар билан таъминлашдан иборат.
Таҳлилнинг бошқарувдаги ўрни – хўжаликюритувчи субъектларнинг хўжалик-тижорат-молия фаолиятининг жорий ҳолатига баҳо бериш ва уни келгусида янада ривожлантириш юзасидан тизимли ечимларни бошқарув субъектларига етказиб беришдан иборат.
Таҳлилнинг бошқарувдаги аҳамиятини – хўжалик субъектлари иқтисодий, молиявий аҳволи, унинг келгусидаги кутилишлари, пул маблағлари кирими ва чиқимидаги ижобий фарқланишлар, капитал ҳажмини оширишдаги комплекс ўрганишларнинг зарурийлиги характерлайди.



Download 413,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish