1-мавзу. Молиявий таҳлил фанининг назарий асослари Таҳлилнинг замонавий бошқарувдаги роли, ўрни ва аҳамияти



Download 413,17 Kb.
bet1/38
Sana24.02.2022
Hajmi413,17 Kb.
#202037
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
1-тема


1-мавзу. Молиявий таҳлил фанининг назарий асослари


Таҳлилнинг замонавий бошқарувдаги роли, ўрни ва аҳамияти.
Молиявий таҳлилфанининг предмети, объекти, мақсади, вазифалари, принциплари.
Молиявий таҳлил фанининг методи ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Молиявий таҳлил: ички молиявий таҳлил, ташқи молиявий таҳлил.
Молиявий таҳлилда қўлланиладиган усуллар: анъанавий (қиёслаш, баланс, занжирли алмаштириш, индекс, фарқли, нисбий кўрсаткичли каби) ва иқтисодий математик (интеграл, чизиқли ва чизиқсиз дастурлаш, назарий ўйин, кореляция ва регреция, детерминант, логарифм каби) усуллар.
Молиявий таҳлилнинг махсус усуллари: молиявий ҳисоботни ўқиш, горизонтал, вертикал, тренд, қиёсий, омилли, коэффицентлар таҳлили.
Молиявий таҳлилнинг бошқа фанлар ўртасида тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятлари.
Молиявий таҳлил субъектлари (ҳақиқий ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар) ва уларнинг қизиқишлари.


Таҳлилнинг замонавий бошқарувдагироли, ўрни ва аҳамияти
Иқтисодиётни глобаллашуви, интеграцион жараёнлар, инновацион жадаллик ва кучли рақобат муҳитидаги талаблар ҳисоб-китобларга оид фанлар тизимини ҳам замонавий бизнес қоидаларига мос тарзда такомиллаштиришни талаб этмоқда. Негаки, манфаатлар устуни сифатида тан олинган бозор модели аввало аниқ ҳисоб-китоблар алгоритмини, уларни баҳолашни ва чуқур таҳлилий ечимларниталаб этади1.
XXI аср – дунё иқтисодиётининг янгича шаклланиш асридир. Бу дунё инсониятни, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётнинг ўзгаришини, иқтисодий моделлар трансформациясини, халқаро муносабатларни, глобаллашув ва янги геоиқтисодий қурилишини шаклланишини англатади. Бугунги иқтисодиёт айбни ўзгалардан ахтарадиган, муаммолар ечимига осонгина келинадиган, ҳамманинг бошини бир хилда силайдиган, истаганча мол-мулкка эга бўлишда илмни, билимни талаб қилмайдиган, ўзгариш ва ривожланишда чексиз имкониятларни очиб берувчи, таҳликалардан ҳоли бўлган иқтисодиёт эмаслигини тан олиш керак. Замонавий иқтисодиёт аввало чуқур таҳлилий ечимлар асосида доимо ўзини янгилаб борувчи, тартибга солувчи ва турли таҳликаларга таъсирчан мураккаб тизимга айланиб бормоқда.Хўш иқтисодиётда, унинг макро ва микро кўламдаги бошқарувида таҳлилнинг роли, ўрни ва аҳамияти нимада?
Макро кўламда таҳлил фан сифатида шаклланмаган. Бу билан макро кўламда таҳлил амалга оширилмайди дегани эмас. Унинг муҳим жиҳатлари бошқа фанлар (иқтисодиёт, макроиқтисодиёт, маркетинг, статистика ва ҳ.к.) доирасида амалга оширилади. Микро кўламда эса таҳлил олдига бир қатор мураккаб вазифалар қўйилади ва уларни ҳал этиш орқали қуйи бўғин ҳисобланган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятининг ташхиси қўйилади.
Хўжалик субъектлари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил этиш орқали уларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва уни ўстириш имкониятларини баҳолашда, корхона ишлаб чиқариш, тижорат ва молия фаолиятидан молиявий ресурсларнинг киримига ва улардан молиявий ҳолатни ўстиришда фойдаланиш даражаларига, рақобатдошлик, молиявий натижаларни кутилишини прогнозлаш ва иқтисодий рентабелликни хўжалик фаолиятининг реал имкониятларидан келиб чиққан ҳолда оширишнинг йўлларини белгилашга, молиявий ресурслардан янада самарали фойдаланишнинг чора-тадбирларини белгилашга аҳамият қаратилади.
Молиявий рақобатдошликка ва тўғри молиявий сиёсатни юритишга корхона фойдасини максималлаштириш, капитал таркибини оптималлаштириш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, мулкдорлар (қатнашчилар, таъсисчилар), инвесторлар ва кредиторлар учун молиявий ҳолатнинг жозибадорлигини ошириш, корхона бошқаруви юзасидан самарали механизмни шакллантириш, шунингдек, молиявий ресурсларни жалб этишда бозор механизмининг барча имкониятларидан фойдаланиш орқалигина эришиш мумкин.
Ўз навбатида, иқтисодиёт субъектлари фаолиятидаги эркинлик, натижага эгалик, ривожланиш ва тараққиётнинг янгича мазмуни бошқарувнинг бутун бир тизимини ҳам такомиллаштиришни талаб этмоқда.
Бугунги кунда корхоналар олдида жуда кенг имкониятлар очилмоқда. Нафақат хўжалик юритувчи субъектлар жамоаси, мулк эгалари, инвесторлар балки бутун бир давлатлар ва жамоатчилик тизими ҳам бошқарувдаги ўзгариш ва ривожланишдан манфаатдордирлар.
Замонавий бошқарувни: 2
-яқин ва узоқ даврийликни қамраб олган – режалаштириш;
-мулк эгалари ва мақсадли фойдаланувчиларни молиявий ва бошқа ахборотлар билан таъминловчи – бухгалтерия ҳисоби;
-ахборотларни чуқур қайта ишлаш, фаолиятга объектив баҳо бериш, иқтисодий ва молиявий имкониятларни аниқлаш орқали тезкор, жорий ва истиқболдаги бошқарув стратегиясини белгилаб берувчи – иқтисодий таҳлил;
- фаолиятни йўлга қўйиш ва мақсадли бошқаришнинг аниқ ечимлари ва натижавийлигини таъминловчи, инновацион ва ақлли иқтисодни таъминлашга имкон берувчи – илмий фаолиятдан;
- фаолият самарадорлиги ва натижавийлигидан келиб чиққан ҳолда муносабатларни мувофиқлаштиришнинг муҳим мезони бўлган – меҳнатни муносиб рағбатлантиришдан;
-ва бошқа (ижтимоий, экологик, техникавий, ташкилий)жиҳатларни қамраб олган – мураккаб тизим деб қараш лозим.
Хўжалик субъектлари олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этилишига албатта ахборотлар оқими ва уларни таҳлилий хулосаларига таянган замонавий бошқарувни йўлга қўйиш, такомиллаштириш орқалигина эришилади.
Бошқарув объекти ва субъектлари, унинг муҳим бирликлари ва таснифий жиҳатларини қуйидагича ифода этиш мумкин.

Download 413,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish