1-мавзу. Молиявий таҳлил фанининг назарий асослари Таҳлилнинг замонавий бошқарувдаги роли, ўрни ва аҳамияти


-жадвал Молиявий таҳлил фанининг предмети ва объекти



Download 413,17 Kb.
bet6/38
Sana24.02.2022
Hajmi413,17 Kb.
#202037
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
1-тема

4-жадвал
Молиявий таҳлил фанининг предмети ва объекти

Кўрсаткичлар

Таърифи

Таснифи

Таҳлил предмети

Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, унинг самарадорлиги ва натижавийлигини кўрсаткичлар тизимида, узвийлик ва алоқадорликда, омилларга боғлиқ равишда турли ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда даврий ўрганиш

Иқтисодий ўзгаришларни очиб бериш

Эришилган натижаларга тўғри баҳо бериш

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш

Режа ва бошқарув қарорларини асослаш

Таҳлил объекти

Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг таркибий бўғинлари (бўлим, цех, бригадалар) фаолияти, иқтисодий натижалари, мулкий-молиявий ҳолати, ишлаб чиқариш, таъминот, сотиш, молиявий фаолияти ҳисобланади

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш

Ресурслардан фойдаланиш

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи

Молиявий натижалар ва молиявий ҳолат

Корхонанинг молиявий ҳолати иқтисодий категория сифатида хўжалик субъектининг ўз фаолиятини юритиш, ривожлантириш ва ўз-ўзини молиялаштириш имкониятлари юзасидан капиталнинг ҳолатини характерлайди. Яъни хўжалик субъектининг молиявий ресурслар билан таъминланиш даражасини, уларнинг мақсадли жойлаштирилиши ва самарали фойдаланиш даражасини, бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан бўладиган молиявий муносабатларни, тўловга қобиллик ва молиявий барқарорлик ҳолатини тавсифлашни ҳарактерлайди.


Молиявий таҳлил этиш орқали хўжаликсубъектининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва уни ўстириш имкониятларини баҳолашда,корхона ишлаб чиқариш, тижорат ва молия фаолиятидан молиявий ресурсларнинг киримига ва улардан молиявий ҳолатни ўстиришда фойдаланиш даражаларига, молиявий натижаларни кутилишини прогнозлаш ва иқтисодий рентабелликни хўжалик фаолиятининг реал имкониятларидан келиб чиққан ҳолда оширишнинг йўлларини белгилашга, молиявий ресурслардан янада самарали фойдаланишнинг чора тадбирларини белгилашга аҳамият қаратилади.
Молиявий рақобатдошликка ва тўғри молиявий сиёсатни юритишга корхона фойдасини максималлаштириш, капитал таркибини оптималлаштириш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, мулкдорлар (қатнашчилар, таъсисчилар), инвесторлар ва кредиторлар учун молиявий ҳолатнинг жозибадорлигини ошириш, корхона бошқаруви юзасидан самарали механизмни шакллантириш, шунингдек, молиявий ресурсларни жалб этишда бозор механизмининг барча имкониятларидан фойдаланиш орқали эришиш мумкин.
Молиявий таҳлил олдига қўйиладиган асосий вазифалари:
-хўжалик юритувчи субъектларнинг яқин ва узоқ даврийликдаги режа, прогноз кўрсаткичларини (илмий, иқтисодий жиҳатдан) асослаш;
-режа ва прогноз кўрсаткичларининг бажарилишига, натижага эришиш юзасидан уларнинг таъсирчанлигига баҳо бериш;
-хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурсларга, уларнинг самарадорлигига баҳо бериш;
-фаолиятнинг иқтисодий кўрсаткичларига, эришилган натижаларига баҳо бериш;
-хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишга умид қилишдаги қобилиятини баҳолаш;
-хўжалик юритувчи субъектнинг ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олишини молиявий ҳолатга таъсирини баҳолаш.
-иқтисодий натижавийликни ўстириш, фаолиятнинг тижорат ҳисобдорлиги, даромадларни орттириш ва молиявий ҳолатни яхшилаш юзасиданички имкониятларини аниқлаш ва уларни йўлга қўйиш чора-тадбирларини белгилаш;
- белгиланган чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширишдан иборат.
Молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил этишда фаннинг муҳим принциплари сифатида қуйидагилар таркибланади. Мазкур тамойиллар микро кўламдаги таҳлилнинг барча турларига хосдир.

Download 413,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish