1-мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, вазифаси ва ўрганиш усуллари Режа



Download 94,41 Kb.
bet1/13
Sana28.03.2023
Hajmi94,41 Kb.
#922690
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-Мавзу Маъруза


1-мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, вазифаси ва ўрганиш усуллари
Режа:
1. Фаннинг моҳияти, мақсад ва вазифалари.
2. Менежмент предмети ва ўрганиш услублари.
3. Менежмент илмининг келиб чиқиши.
4. Менежмент илмининг ўзига хос хусусиятлари.
5. Менежментнинг келажакка йўналтирилганлиги


1. Фаннинг моҳияти, мақсад ва вазифалари.
Маълумки, ҳар қандай фаолият тури менежмент асосида қурилади, чунки шу фаолиятни амалга оширишдан кўзланган мақсадга эришиш, бажариладиган вазифаларни тақсимлаш, ижросини назорат қилиш, шунингдек, самарадорликка эришиш учун ушбу фаолиятда иштирок етувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, рағбатлантириш чора-тадбирлари менежмент жараёнида ташкил этилади ва мувофиқлаштирилади.
«Менежмент» фани бутун жамиятга хизмат қилувчи замонавий менежмент илмини ўрганишда, иқтисодиётнинг барча тармоқларида менежментни амалга ошира оладиган малакали раҳбарларни тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Зеро, раҳбар менежментни амалга оширишда бош бўғин ҳисобланиб, унинг ташкил этилиши, самарадорлиги, кўп жиҳатдан, у эгаллаган билим, малака, тажриба, қолаверса, унинг бошқариш услубига бевосита боғлиқ бўлади.
Менежмент тушунчаси тор маънода бирор-бир ташкилот мақсадини аниқлаш ва унга эришиш учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил этиш ва назорат жараёнларининг фойда келтириши, самара бериши фаолият йўналишини қанчалик тўғри танлай билишга, қарорлар қабул қила олишга ҳамда унинг бошқарилишини назорат қилишга ва бу жараён боришига боғлиқ бўлади.
Менежмент кенг маъноли тушунча сифатида, жаҳондаги менежмент ва уни ташкил этишнинг назариётчиларидан бири Питер Друкер айтганидек, «алоҳида фаолият тури бўлиб, ташкил этилмаган бетартиб оммани бир мақсадга йўналтирилган самарали ва унумли гуруҳга, жамиятга айлантирадиган, ижтимоий ўзгаришларни рағбатлантирувчи элемент ҳисобланади». Менежмент нафақат корхона доирасида, қолаверса, бутун бир жамият, давлатни ўз танлаган йўли, мақсад ва интилишларига етакловчи, иқтисодиётни кучли, барқарор ишловчи механизмга айлантиришда муҳим таъсир этувчи куч ҳисобланади.
Менежментни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга, унинг икки: ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий томонларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш лозим.
Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун маҳсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, бошқариш мақсадларини белгилайди.
Ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир.
Ижтимоий-иқтисодий менежментнинг мақсади ишловчилар самарали меҳнат қилиши учун шароит яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Менежментнинг моҳияти ижтимоий-иқтисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва иқтисодий алоқаларнинг мураккаблашуви билан кенгайиб боради.
Менежмент ишлаб чиқариш жараёнида, ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган шароитда, ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни шакллантириш, фойдани максималлаштиришга қаратилган бўлса, у бутун бир иқтисодий тизимда ишлаб чиқариш эвазига жамият эҳтиёжини қондира оладиган бозор инфратузилмаси элементлари ва уларнинг ўзаро алоқасини таъминловчи механизмнинг барқарор ишлашига, ҳар бир фуқаро, гуруҳ, уюшма, ташкилот ва муассасалар манфаатларини эътиборга олган ҳолда, уларни жаҳон саҳнасида ўз ўрнига эга бўлишига қаратилган бўлади.
Менежментнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил этади. Хўжалик юритувчи субектлар раҳбарлари мазкур қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоён бўлишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётни бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар.
Менежмент, бу фаолият турини иктисодий молияни ва бошка инсон хаётидаги ишбилармонлик соҳасини ташкил килиш ва бошкаришни ҳозирги замон талаби асосида ўргатади.

Download 94,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish