1-мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, вазифаси ва ўрганиш усуллари Режа


Менежментнинг келажакка йўналтирилганлиги



Download 94,41 Kb.
bet13/13
Sana28.03.2023
Hajmi94,41 Kb.
#922690
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-Мавзу Маъруза

5. Менежментнинг келажакка йўналтирилганлиги
Тўғридан-тўғри тажриба ўтказиш мумкин бўлмагани каби, мавжуд бўлмаган ва ҳеч қачон бўлмайдиган ҳодисани кузатиш мумкин эмас. Аммо, кўп раҳбарлар фақат реал ва хис қиладиган нарсани кўради, натижада, мавжуд бўлмаган ва ҳеч қачон бўлмайдиган ҳодиса қандайдир кўриб бўладиган нарсага қайтиши лозим бўлади.
Моделлаштириш – бугунги вақтга келиб келажак вариантларини кўришнинг ва алтернатив қарорларнинг потенсиал оқибатларини объектив солиштиришга имкон берадиган аниқлашнинг ягона тизимлаштирилган усули. Девид Б. Херснинг таъкидлашича: «Раҳбар мавжуд энг яхши алтернативни ўз ресурсларини тақсимлаш, ўзи ва бошқалар учун ҳаракатлар навбатини белгилаш, янги одамлар ва материал ресурсларини жалб этиш учун танлаб олиши керак. Бунинг учун у қисқа ва узоқ муддатли келажакда қарорларнинг оқибатлари пайдо бўладиган муҳит хусусиятлари ва барқарорлиги таърифига ишониши керак. У бир пайтнинг ўзида муқаррар ва олдиндан айтиб бўлмайдиган муҳитнинг бутун ноаниқлигини тасаwур қилиши кегак».
Менежмент илмининг моделлари бу мақсадларга юқори даражада мослашган ва кучли таҳлилий восита сифатида мураккаб вазиятларда қарор қабул қилиш билан боғлиқ кўп муаммоларни ҳал этишга имкон беради.
Моделларнинг тури. Замонавий ташкилотлар томонидан кенг қўлланилаётган моделлар ва улар ёрдамида ҳал этилиши керак бўлган вазифаларни кўриб чиқишдан олдин моделларнинг уч хилини қисқача таърифлаб бериш зарур. Гап физик, аналогик ва математик моделлар ҳақида кетяпти.
Физик модел. Физик модел объект ёки тизимни катталаштирилган ёки кичиклаштирилган тавсифи ёрдамида ўрганиб чиқиладиган нарсани ифода этади. Шенноннинг таъкидлашича: «Физик (баъзан «портретли» деб аталадиган) моделнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у маълум маънода моделлаштирилаётган бутунлик каби кўринади».
Физик моделларга мисоллар - завод чизмасининг нусхаси, унинг фактик кичиклаштирилган модели, лойиҳачининг маълум бир масштабда кичиклаштирилган чизмаси. Бундай физик модел визуал қабул қилишни соддалаштиради ва муайян бир ускуна унинг учун ажратилган жойда физик жиҳатдан жойлаша олишини аниқлашга ва боғлиқ муаммоларни, масалан, одамлар ва материаллар ҳаракатини тезлаштирадиган эшиклар жойлашишини ҳал этишга ёрдам беради. Автомобил ва авиатсион корхоналар ҳар доим аеродинамик қаршилик каби маълум бир хусусиятларни текшириш учун янги транспорт воситаларининг кичиклаштирилган физик нусхаларини тайёрлашади.
Модел аниқ нусха бўлиб, ўзини ишлаб чиқилаётган автомобил ёки самолётга аналогик ҳолда тутиши керак, лекин бунда у анча кам қийматга эга бўлади. Шундай тарзда қурувчи компания ҳар доим ишлаб чиқариш, маъмурий бинолар ёки омборхона қурилишини бошлашдан аввал уларнинг кичрайтирилган моделини қуради.
Менежмент курсининг мазмунини иқтисодиётни бошқариш, менежмент тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, иқтисодий механизми ва менежмент услублари, менежмент техника ва технологиясининг назарий ва услубий асосларини ўрганиш ташкил этади. Менежмент бошқарув фаолиятининг умумий қонуниятлари ва тамойиллари, менежмент тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг аниқ вазиятлардаги ҳаракатлари ва ўзини тутиш ҳолларини умумлаштиради, иқтисодиётни бошқаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади.
Менежмент бошқарув фаолиятининг қирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий таҳлил ва мантиқий услуб асосида, бошқарувнинг асосий қонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.
Менежментнинг амалий томонлари қуйидаги аниқ вазифаларни ҳал етишга: иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
Унинг назарий томонларининг асосий вазифалари қуйидагилар:
- менежментнинг назарий асосларини ўрганиш;
- бозор иқтисодиёти шароитида менежментнинг асосий усулларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш;
- менежмент фаолияти соҳасида касбий маҳорат билимларини эгаллаш;
- менежмент тамойиллари, функциялари ҳақида тушунча бериш;
- менежмент жараёнида коммуникациялар ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
- раҳбарлик фаолияти бўйича касбий маҳорат услуби ва маданияти ҳақида билим бериш;
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида менежмент тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- хорижий тажрибаларни ўрганиш, улами таққослаш асосида ўқитиш, ўргатиш ва б.
Менежмент фани ўзининг мақсад, вазифа, функцияларидан келиб чиқиб, бошқа умумиқтисодий, гуманитар, табиий, математик фанлар билан узвий боғлиқликда ривожланади. Фаннинг услубий асосини иқтисодий назария, менежмент, бозор назарияси фанлари белгилайди.
Бундан ташқари, социология, психология, персонални бошқариш, эконометрика, тармоқ иқтисодиёти каби фанлар билан алоқадордир. Чунки менежмент асосан кишиларни, жамиятни бошқариш бўлганлиги учун, меҳнатни ташкил этиш, ишчи ўринларини, шарт- шароитларини яратиш, белгиланган вазифалар бажарилиши юзасидан назорат қилиш, юқорида таъкидланган фанлар билан боғлиқликда, биргаликда ривожланишига асос бўлади.


Download 94,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish