1-мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, вазифаси ва ўрганиш усуллари Режа



Download 94,41 Kb.
bet9/13
Sana28.03.2023
Hajmi94,41 Kb.
#922690
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-Мавзу Маъруза

3. Менежмент илмининг келиб чиқиши.
Менежмент тарихи бўйича маълумотлар шуни тасдиқлайдики, илмий тамойилларни ташкилотнинг унумдорлигини кўтариш учун ишлатиш имкониятлари консепсияси менежмент илм сифатида ҳали бошланғич ҳолатдалигида пайдо бўлган. Илмий усулнинг менежмент муаммоларига мунтазам равишда қўлланилиши илмий менежментнинг асоси бўлган. Аммо менежмент тафаккури мактабининг келиб чиқиш тарихи яқин даврларга тааллуқлидир.
Менежмент илми Иккинчи жаҳон уруши даврида Англияда олимлар гуруҳи фуқаролар мудотааси ва ўт очиш позитсиялари иншоотларини оптимал жойлаштириш, кемага қарши бомбаларни портлатиш чуқурлигини ва транспорт карвонларининг конвойини оптимизатсиялаш каби мураккаб ҳарбий масалаларни ечиш топшириғини олганда пайдо бўлган. 50-60-йилларда услубиёт янгиланиб, бир қатор ўзига хос усулларга айланиб, саноатда муаммоларни ечишда ва ҳар хил вазиятларда қарор қабул қилишда кенгроқ ишлатила бошланди. Бугунги кунда менежмент илмининг модел ва усуллари қуйидаги масалаларни ҳал қилишда ишлатилади: шаҳарларда транспорт оқимларини бошқариш ва аэропортларда ҳаракат жадвалини оптимизациялашда, университетларда синф ва аудиториялар иш жадвалларини тузишда, супермаркет ва универмагларда ғамланган молларни бошқаришда, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришда, турли хил маҳсулотларнинг рекламасига харажатларни тақсимлашда, моддий таъминлашни режалаштиришда, заводда турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар ва меҳнат ресурсларини тақсимлашда, мавсумга бейсбол бўйича олийлиганинг ўйин жадвалини тузишда ва ҳ.к.
Менежмент илмининг марказий муаммоси «ташкилот раҳбарларини ташкилотни бир бутун ҳолдаги жараён сифатида унинг манфаатлари учун ташкилот таркибий қисмларининг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда илмий асос билан таъминлашдан» иборат. Бу ҳамма ташкилотлар учун муҳимдир, лекин бу тамойилни йирик ташкилотларда қўллаш ихтисослаштиришнинг юқори даражаси туфайли қийин бўлиши мумкин. Черчмен, Акофф ва Арноффларнинг тасдиқлашича: «Ташкилотда ҳар бир функсионал бирлик (бўлинма, бўлим ёки сектор) умумий ишнинг бир қисмини бажаришга мажбур.
Шу ҳар бир қисм ташкилотнинг умумий мақсадларига эришиш учун зарурдир. Бироқ, меҳнатнинг бундай тақсимланишининг натижаси ҳар бир функсионал бўлинма ўзига тегишли бўлган мақсадларни ишлаб чиқишидан иборат. Масалан, ишлаб чиқариш бўлими, одатда, ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш билан шуғулланади. Маркетинг бўлими сотиш ҳажми бирлиги чиқимларини минимумга келтириш ва у ҳажмни максимумга чиқаришга ҳаракат қилади. Молия бўлими ташкилотнинг сармоя йўналтириш сиёсатини оптимизатсия қилишга уринади. Кадрлар бўлими яхши ишчиларни кам харажат қилиш асосида ёллаш ва уларни ташкилотда ушлаб қолишга бор кучини сарфлайди. Бу мақсадлар ҳар доим ҳам моҳияти бўйича бир-бири билан келишмасдан, кўпинча бир-бирига зид бўлади».
Қарор қабул қилишни моделлаш ва муносиб усуллар бўйича идора хизматлари мутахассислари мақсадлар фарқ қилиши муносабати билан боғлиқ бўлган муросаларни баҳолашга ҳаракат қилиб, қарама-қарши мақсадларнинг балансини таъминлаб берадиган алтернатив қарорларни аниқламоқдалар. Менежмент илми нуқтаи назаридан ёндашувни тушуниш сизга идора мутахассислари билан унумли муомала қилишга ва ташкилот муаммоларининг унумли ечимини аниқ ифода қилишда улар билан ишлашга ёрдам беради.



Download 94,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish