Тушунчалар ҳар хил бўлишига карамай 3 та бир хил белгига эга:
1. Бошкарувда аник максад борлигини кўрсатади.
2. Бу турдаги фаолиятининг алоҳида аклий тавсифи борлиги ажратиб кўрсатилади.
3. Ҳар бир ташкилотда бошкарувнинг ўрни борлигидан ахборот берилади.
Менежментда энг асосий вазифа бу одамлар билан ишлашдир.
Менежмент тавсифи куйидагича:
Менежмент-бу иктисодга таалукли бозор муносабатларига асосланган алоҳида бошкарув туридир.
Иктисодий бошкарув усулларига асосланган даромад ва фойда олишни кўзда тутади.
Менежмент бу максадга мувоффик бошкарув усули ёки бу меҳнатни самарали ташкил килишга йўналтирилган бошкарув.
Бу маҳсулот сифатини ва меҳнат унумдорлигини оширишни ўз вазифаси деб билувчи бошкарувдир.
Бу ташкилий фаолият тури бўлиб, бошкарув шароитларини, янгиликлар лойиҳасини, тактикали максадни аник таҳлил килишдир.
Менежмент ўзини эгилувчан ва уддабурон бошкарув тизими деб билади, у ўз вактида кайта тузишни, ракобат курашини, ижтимоий тараккиёт омилини зийраклик билан сеза олиш кобилиятига эга.
Менежмент бу шундай фаолиятки, бунда инсон ҳаракатларини тайёрлаш, ташкил килиш ва тўғри йўлга солиш санъатидир.
Ҳозирги менежмент талабларига асосан яна иккита тавсифи мавжуд:
Менежерлик корпусини фаолиятини юкори сифатли истеъмолчи талабини бажарувчи маҳсулот олишга йўналтирилган менежментда маркетинг ёндашуви.
Менежер ишини ташкилот жамоа аъзоларини фаровонлигини оширишга йўналтирилганлиги бошкарув фаолиятини инсонпарварлиги.
Менежмент тушунчасини умумий ва кўпрок шахсий тушунча кўринишида фараз килиш мумкин.
Масалан, иктисод, бозор, бизнес, тадбиркорлик, менежмент, маркетинг. Иктисод – бу ресурсларни танлаш усулига ва хўжаликни тўғри максадли йўналишларда бошкарувни олиб боришга айтилади, бу эса корхона ташкил килади. Бозор иктисоди-меҳнат куроли хусусий мулк принципида ва ишлаб чикарувчи истеъмолчиларни ўзаро муносабатлари асосида кўрилади. Фирма-бу иктисодий ва ижтимоий эркин хўжалик юритувчи субъектидир. Фирма тўла хўжалик ҳисобида ишлайди ва ўзининг номига эга фирманинг фаолияти барча мулк турлари асосида амалга оширилади, яъни хусусий, ширкат, давлат, жамоа ташкилотлари. капитали эса миллий ва хорижий жисмоний шахслар, хусусий, давлат ёки аралаш капиталдан ташкил бўлиши мумкин. корпорация-бир неча корхона, фирма ва ташкилотларнинг бирлашишига айтилади.
Бозор муносабатларига ўтиш ишлаб чиқариш ва бозорнинг самарали ўзаро таъсирини, давлат менежменти ва корхоналарнинг ўз – ўзини бошқаришнинг мутаносиб нисбатда бўлишини таъминловчи такомиллашган иқтисодий механизмни яратишга йўналтирилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |