1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Оҳак куйдириш печлари. Оҳактошларни



Download 4,31 Mb.
bet28/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Оҳак куйдириш печлари. Оҳактошларни ҳар хил системадаги печларда, яъни хумдон, ҳалқасимон, шахта ва айланма печларда куйдириш мумкин. Ҳозирги вақтда оҳактошларни муаллақ ҳолатда ёки қайноқ қатлам ҳолида куйдириш агрегатларини саноат миқёсида ўзлаштириш соҳасида иш олиб борилмоқда.
Хумдон ва ҳалқасимон печлар кам унумли, сермеҳнат ва ёқилги кўп сарф бўладиган печлардир. Шунинг учун ҳам бундай печлардан ишлаб чиқариш ҳажми кичик заводлардагина фойдаланилади. Бундай печларда,йириклиги 300мм гача оҳактош бўлаклари ишлатилади, материал солиш ва уни олиш ишларини механизациялаштириб бўлмайди. Мана шуларнинг ҳаммаси бу печларнинг ишлатилиш сифатига ёмон таъсир қилади. Янги қурилаётган заводларда бундай печлар ишлатилмайди.
Шахта печлар. Шахта печнинг ишлаш схемаси қўйидагилардан иборат. Хом ашё материаллар солиш механизми 2 ёрдамида печь 1 шахтасига бир хил миқдорда кетма-кет ёки вақти-вақти билан солиб турилади. Пишган материаллар шахта остидан махсус бўшатиш механизми 3 билан кетма-кет бўшатиб олинаверади. Материал шахта остидан тароқ 4 орқали келадиган ҳаво билан совитилади. Куйдириладиган материал шахтада юқоридан пастга, ҳаво ҳаракатига қарама-қарши йўналишда тинимсиз суратда сурилиб туради:
аввало қизитиш зонаси I га ўтади, бу ерда куйдириш зонасидан келаётган қизиган газлар таъсирида қурийди, куйдириш температурасига қадар қизийди ва ундаги органик аралашмалар куйиб кетади;
куйдириш зонаси II га келади; бу ерда кальций карбонат диссоциацияланади ва диссоциация маҳсулотлари чиқариб ташланади;
совутиш зонаси III га ўтади; бу ерда куйдирганда қизиб кетган материал печга юборилаётган совуқ ҳавода совийди

Иссиқ газлар ва материалнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиши чиқит газлар иссиғидан ҳозиргина солинган хом ашёни иситиш учун, куйдирилган материал иссиғидан эса куйдириш зонасига келаётган ҳавони иситиш учун фойдаланишга имкон беради. Шунинг учун ҳам шахта печларда маҳсулотни куйдиришга кам ёқилги сарфланади.
Материалнинг печнинг куйдириш канали узра сурилиши учун ҳам жуда оз энергия сарфланади ( материал ўз оғирлиги таъсирида сурила боради), печга материал солиш ва уни олиш ишларини тўла механизациялашга имкон туғилади. Мана шуларнинг ҳаммаси шахта печлар қимматини оширади.
Печдаги газсимон маҳсулотларни чиқариб юбориш ва ҳаво ҳамда газ шахтада бемалол ҳаракат қила олиши учун зарур сийракланиш (дам) тутун тортгич ёрдамида ҳосил қилинади.
Сийракланиш даражаси материал дона таркибига ва бўлакларининг қанчалик йириклигига боғлиқ. Бўлаклари майда ёки йирик бўлаклар билан бирга майдаси ҳам бўлгани тақдирда сийракланиш даражаси ортади. Сийракланиш даражаси одатда 60-200 мм сув устуни чамаси бўлади.
Печга ҳаво сийраклангани сабабли ташқаридан ҳаво сўрилиши ҳисобига ёки шахтанинг остки қисмига ўрнатиладиган ҳаво вентилятори ёрдамида сунъий йўл билан узатилиши мумкин. Ҳаво 300-600 мм сув устунигача босим остида узатилади. Сунъий дам бераётганда газларнинг ҳаракат тезлиги ошади, газлар билан куйдирилаётган материал ўртасидаги иссиқалмашуви яхшиланади, натижада печь унуми ошади.
Ҳаво шахтанинг остидан, бевосита олиш тузилмаси тагига юборилади.
Гидравлик кесак оҳак икки усулда, яъни механик йўл билан шар тегирмонларда ва сўндириш йўли билан туйилиши мумкин. Биринчи усулда туйганда сўндирилмаган туйилган гидравлик оҳак (у қўлланиб келинаётган стандарт бўйича туйилган сўндирилмаган оҳак дейилади), иккинчи усулда туйганда эса кукун ҳолигача сўндирилган гидравлик оҳак олинади.
10-20 мм гача бир сидра майдалаб олинган куйдирилган кесак оҳак шар тегирмонларининг сарфлаш бункерига узатилади. Бункердан таъминлагич ёрдамида шар тегирмонига керагича солиб турилади. Майдаланган маҳсулот йирик доналарини айириб ташлаш учун сепараторга юборилади. Йирик доналари қайта туйишга, майда (товар) доналари эса тайёр маҳсулот омборига юборилади. Туйилган сўндирилмаган гидравлик оҳак герметик берк металл контейнерларда ёки битумлаштирилган қоғоз қопларда ташилади. Идишсиз жўнатишда эса махсус жиҳозланган цемент ташигич машиналардан фойдаланилади.

Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish