Боғловчи моддаларнинг синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё, қўшимчалар
Анорганиқ ёки минерал боғловчи моддалар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил қилади ва аста -секин қотиши натижасида сунъий тошга айланади Анорганик боғловчиларни ишлатилишига ва хоссаларига кўра қуйидаги группаларга бўлиш мумкин:
1) Ҳавода қотадиган боғловчи материаллар: оҳак, гипс ва каустик магнезит;
2) Гидравлик боғловчилар. Бундай материаллар фақат ҳавода эмас, балки сувда ва намликда ҳам қотиш хусусиятига эга. Масалан, портландцемент, шлакли портландцемент, кенгаювчи цементлар ва бошқалар;
3) Кислоталарга чидамли боғловчилар. Бундай боғловчиларниниг қотиш процессидан кейинги мустахкамлигининг ортиши кислоталар таъсирида ҳам давом этаверади. Бунга кислотага чидамли эрувчан суюқ шиша асосида олинадиган цементлар ва қоришмалар мисол бўла олади.
Қурилишларда буюм хоссаларини ўзгартиш ва боғловчи материалларни тежаш мақсадида қуйидаги махсус қўшилмалар ҳам ишлатилади:
1) Боғловчи материалларни чучук ҳамда сулфат тузларига тўйинган тузлар тасирида чидамлилигини ошириш мақсадида ишлатиладиган гидравлик ёки актив минерал қўшилмалар -трепал,опока, диатомит, трасслар, пемза, вулқон кули ва туфи, актив кремний чиқиндилари, пиширилган гил, глиеж, куйган жинслар ва шлаклар;
2) Боғловчи материалларни тежаш учун тўлдиргичлар сифатида майда қилиб туйилган қум, шлак ва бошқалар;
3) Цементларнинг тиклашувини тезлатувчи ва сусайтирувчи материаллар: тезлатувчилар-калций хлорид (СаСl2), натрий хлорид (NаCl), хлорид кислота, эрувчан шиша (Nа2 SiF), сода; сусайтирувчилар – гипс, сулфат кислота, сулфит оксидли темир ва бошқалар;
4) Цементнинг қотишини тезлатувчи ва мустахкамлигини оширувчи қўшилмалар – хлорли калций ва хлорид кислота;
5) Бетон ва қотишманинг совуққа чидамлилиги, пластиклигини ошириш учун ишлатиладиган органик ва анорганик қўшилмалар, сулфит спирт бардаси (ССБ), этмак (кўпиртирадиган дарахт илдизи), совун чиқиндиси, гил, бентонит, трепел ва бошқалар.
Боғловчи моддалар саноатида маълум турдаги хом ашё материалларгина ишлатилади. Лекин ана шу материаллардан ҳар хил миқдорларда фойдаланиш ва муайян ишлаш технологик усулларини қўлланиш йўли билан хоссалари ҳар хил боғловчилар тайёрланади. Тоғ жинслари ва саноат чиқиндилари иккиламчи хом ашё ҳисобланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, тоғ жинсларидан асосан қуйидагилари ишлатилади. Гипс тоғ жинслар; икки молекула сувли гипс- гипс тош ёки асосан сувсиз калций сулфатидан иборат ангидрит;
Do'stlaringiz bilan baham: |