1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Оҳакнинг қотиши, хоссалари ва ишлатилиши



Download 4,31 Mb.
bet29/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Оҳакнинг қотиши, хоссалари ва ишлатилиши. Гидравлик оҳак таркибидаги кальций оксиди аслида ҳавода қотадиган оҳакнинг ўзгинаси. Шунинг учун ҳам ана шу компонент қотаётганида содир бўладиган жараёнлар ҳавода қотадиган оҳак қотаётганда рўй берадиган жараёнларга ўхшайди.
Сув бўлганида кальций оксиди Са(ОН)2 гача гидратланади. Оҳак хамиридаги сувнинг буғланиши Са(ОН)2нинг кристалланишига ва қоришма ёки бетоннинг секин-аста мустаҳкамланишига ёрдам беради. Са(ОН)2 карбонланиши натижасида янада мустаҳкамлана боради. Қоришма юзасида кальций карбонатнинг ҳосил бўлиши оҳак буюмлар мустаҳкамлиги ва сувга чидамлилигини бирмунча оширади.
Оҳакнинг иккинчи компоненти-гидравлик моддалар (кальций силикатлари, алюминатлари ва ферритлари) ўзгача қотади. Кальций силикат, алюминат ва ферритлари сув билан ўзаро таъсир этишганида тегишли моддаларнинг гидратларини ҳосил қилган ҳолда гидратацияланади: 2CаОSiО2 nH2О; CаОАl2О3nH2О ва 2CаОFе2О3 nH2О. Гидратлар коллоид, ёпишок кўринишда ва шу билан бирга пластик масса ҳолида ҳосил бўлади. Оҳак хамир суви буғлананади ёки гидратацияланадиган моддалар шимганида коллоид массалар коагуляцияланади (зичланади). Коллоид массаларнинг янада мустаҳкамланиши уларнинг кристалланишига боғлиқ.
Гидравлик оҳак қотаётганда аввало ҳавода қотиш, сўнгра гидравлик қотиш жараёнлари рўй беради. Шу сабабли, гидравлик оҳак қотиши учун аввалига қуруқ ҳаво шароитлари, сўнгра (кальций силикатлари, алюминатлари ва ферритлари гидратацияланиши учун) нам шароитлар яратиш талаб қилинади. Оҳак таркибида гидравлик моддалар қанчалик кўп бўлса қотишининг биринчи даври (қуруқ-ҳаво шароитларида) шунчалик қисқа бўлади.
Гидравлик оҳак хоссалари мустаҳкамлиги, ҳажман текис ўзгариши ва майда туйиш даражаси билан характерланади. Гидравлик оҳакнинг мустаҳкамлиги тахминан қуйидаги жадвалдаги кўрсаткичлар билан характерланади. Оғирлиги 1 бўйича 1:3 таркибда тайёрланган қаттиқ қоришмадан шиббалаб ясалган, қирраси 7,07 см кублар ва саккизликлар кўринишидаги намуналар синалади
Жадвалда кўриниб турибдики, кучли ва кучсиз гидравлик оҳаклар нормал қотиш учун турли шароитлар талаб қилинади. Кучсиз гидравлик оҳакни сувга солгунча 21 сутка, кучли гидравлик оҳакни эса атиги 7 сутка ҳавода сақлаш керак.


Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish