Р Е Ж А
1. Портландцемент хом ашёси.
2. Портландцемент клинкерининг кимёвий-минералогик таркиби.
Таянч сўз ва атамалар: портландцемент, нефелин шлаки, гил, клинкер, кальций карбонат, ишқор, ҳўл усул, қуруқ усул, чатиштирилган усул
Портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида таркибида кальций карбонат кўп бўлган карбонат жинслар ва таркибида кремний оксид, алюминий оксид ҳамда темир оксид бўлган гиллар, шунингдек, гил ва кальций карбонатнинг табиий аралашмалари ишлатилади. Кейинги йилларда портландцемент ишлаб чиқаришда гилни бутунлай ишлатмаслик ёки қисман ишлатиш мақсадида, нордон ва асосан домна шлаклари, иссиқлик электр станциялари куллари, нефелин чиқиндиларидан фойдаланилмоқда. Шунингдек, гипс ёки ангидридни гил билан аралаштириб, портландцемент, сульфоцемент ва SO2 гази олишнинг комплекс технологияси ишлаб чиқилган.
Нефелин шлаки таркибида 25-30% SiO2; 2-5% Al2O3; 3-5% Ғе2О3; 50-58% СаО ва 3-8% бошқа оксидлар, чунончи 1,5-3% ишқорлар бор. Таркибида шунча СаО бўлган материалга 15-20% охактош қўшиб, портландцемент ишлаб чиқариш учун хом ашё аралашмасини тайёрлаш мумкин.
40-50% гача таркибида кальций оксиди бўлган домна шлаклари ҳам портландцемент ишлаб чиқариш учун қимматли ҳомашё ҳисобланади.
Гил, айниқса лёсс сувда осонгина ивиб, бўшашиб кетадиган майда дисперс иккиламчи тоғ жинсларидан иборат. Гиллнинг минералогик таркиби-асосан сув, алюмосиликатлар ва кварцдан иборат. Гилларнинг кимёвий таркибида асосан учта оксид бор: кремний оксид 60-80%, алюминий оксид 5-20% ва темир оксид 3-15%. Гилда оз миқдорда карбонат тузлари ҳолида кальций ва магний оксидлари учраши мумкин. Лекин гилларнинг баъзи турларида кальций оксид 25% гача, магний эса 3% гача бўлади (буларга сланец, лёсслар мисол бўлади).
Гиллар таркибида SO3, Na2O, ва К2О каби эрувчан тузлар хам учрайди. Бу эса мақсадга мувофиқ эмас, клинкер ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган гилларда бу тузларнинг миқдори иложи борича кам бўлиши керак.
Кальций карбонат жинслар табиатда оҳактош, бўр, охактош-чиғаноқ ва мармар ҳолида учирайди. Карбонат жинсларининг мармардан бошқа ҳамма турлари портландцемент ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Кимёвий соф кальций карбонат таркибида 56% СаО ва 44% СО2 бўлади. Бироқ, табиатда фақат кальций карбонатдан иборат соф охактошлар кам учрайди. Портландцемент ишлаб чиқаришда ишлатиладиган охактошлар таркибида СаО дан ташқари қумтупроқ (8% гача), гилтупроқ (2% гача), темир оксидлар (1% гача), магний оксид (2% гача) ва SO3 (1% гача) бўлиши мумкин.
Мергеллар гилсимон моддалар ва жуда майда кальций карбонат заррачаларининг табиий аралашмасидан иборат чўкинди тоғ жинси хисобланади. Мергеллар борлигига қараб, мергель охактош (90-95% СаСО3), охактош карбонат мергель (20-90% СаСО2) ва мергель (50-70% СаСО3) га бўлинади. Бундай мергель куйдирилгандан сўнг кимёвий таркиби бўйича клинкерга ўхшаб кетади.
Тўғирловчи қўшилмалар. Хом ашё аралашмасига таркибида SiO2 қумтупроғи кўп бўлган моддалар (трепел, опока, диатомит) қўшиб кўпайтирилади. Карбонат жинслар, гил ва тўғриловчи қўшилмалар клинкер ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё ҳисобланади. Гипс қўшилмаси сифатида икки молекула сувли гипс-CaSO4.2H2O ишлатилади.
Қовушиб пишган клинкер ўзининг микроструктурасига кўра мураккаб заррачасимон турли кристаллар ва қисман шишасимон маҳсулотлар аралашмасидан иборат. Клинкер сифати асосий оксидлар миқдори (кимёвий таркиби бўйича), минералогик таркиби ва асосий оксидларнинг ўзаро нисбатига қараб баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |