Назорат саволлари
1.Хомашёни куйдиришга тайёрлаш жараёни ҳақида сўзлаб беринг.
2.Шламни корректорлаш нима?
3.Циклонли иссиклик алмаштирувчи мослама бўлган айланувчи ўчоқ нима вазифани бажаради?
4.Клинкерни куйдиришда айланма печларда ўтадиган жараёнлар нималардан иборат?
5.Совитиш зонасида клинкер қанча ҳароратда чиқади?
13-мавзу Портландцемент клинкерини куйдириш
Р Е Ж А
1.Клинкерни сақлаш, туйиш,
2.Цемент ишлаб чиқаришни назорат қилиш.
Таянч сўз ва атамалар: клинкер, сақлаш, омбор, хоссалар, кукун, майдалик даражаси, очиқ цикл, барабан, сирти фаол моддалар, пишириш, туйиш, назорат қилиш.
Клинкерни сақлаш. Иссиқ клинкерни туйиш учун тегирмонларга йўналтириш мумкин эмас, унинг ҳарорати 50оС га тушгандан сўнггина шундай қилиш мумкин. Бу хол иссиқ клинкерни туйиш баъзан тегирмонда икки сувли гипснинг сувсизланиши билан боғлиқ бўлиб, бунда цементнинг қотиш муддати стандарт талабларидан чиқиб кетиши мумкин. Клинкер ҳароратини талаб қилинган чегараларигача туширишни уни маълум муддат сақлаш йўли билан амалга ошириш мумкин. Клинкерни сақлаш бундан ташқари яна бир мақсадни - печларда ремонт ишлари кетаётган даврда цемент тегирмонлари тўғри ишлашини таъминлаш учун резерв заминини яратишни ҳам назарда тутилади.
Клинкер усти ёпиқ, тиргакларда эга бўлган деворларнинг баландлиги 3-6 м бўлган, кўприксимон кранлар билан жиҳозланган омборларда сақланади. Печдан чиққан клинкернинг таркибида маълум миқдорда эркин кальций оксиди СаО бўлади, клинкернинг сақланиб туриши бу охакнинг ва цемент сифатини яхшилинишига имкон беради.
Клинкерни туйиш. Портландцементни кўпчилик ҳоссалари хусусан фаоллиги, қотиш тезлиги, нафақат кимёвий ва минералогик таркиби билан аниқланади, балки махсулотни майдалик даражаси билан ифодаланади.
Расм 10. Очиқ цикл бўйича клинкер майдалаш учун мослама чизмаси
1-кран; 2-тегирмоннинг сарфловчи бункерлари; 3-озиқлантирувчилар; 4-тегирмон; 5-бош ўтказгич; 6-асосий редуктор; 7-аспирацион камера; 8-циклонлар; 9-электрофильтр; 10-вентилятор; 11-цемент бункери; 12-насос; 13-юк туширувчилар; 14-йиғма шнек; 15-узатувчи шнек; 167-майдалашни тезлаштириш учун идиш; 17-насослар; 18-озиқлантирувчи.
Цемент кукуни асосан ўлчами 5-10 мм дан 30-40 мкм гачан бўлган заррачаларидан иборат. Портландцементнинг майдалик даражаси №02, №008 элакдаги қолдиғи ва кукуни сатхи юзасиси билан ифодаланади. Ҳозирги заводларда цемент №008 элакда қолдиғи 5-8% қолгунга, сатҳи юзаси 2500-3000 см2/г бўлгунга туюлади. Цементнинг майдалик даражаси 7000-8000 см2/г дан ошса, унда унинг мустаҳкамлиги ва қотиш тезлиги ҳам ошади.
Бу технологик жараён очиқ ёки ёпиқ цикл бўйича ишловчи айириш қурилмаларида амалга оширилади. Ичи пўлат зирх плиталар билан қопланган ва тешикли тўсиқлар билан икки-тўрт камерага бўлинган барабан кўринишидаги трубали тегирмон шулар жумласидандир. Хом-ашё улардаги, туювчи жисмлар — пўлат шарлар, (йирик қилиб туювчи камераларда) ва цилиндрлар (майда қилиб туйиш учун) ёрдамида туйилади. Очиқ цикл бўйича ишлаётганда модда йирик туйиш камераси томонидан ғовак ўк орқали келади, туйилган модда эса майда туйиш камерасидан чиқади (расм 10).
Клинкерни туйиш жараёнини самарадорлигини ошириш учун сирти фаол моддалар қўшиш тавсия этилади. Масалан, мылонафт, петролатум, сульфат — ачитқич ва ҳоказо. Бу моддаларни миқдори тажриба орқали ўрнатилади. Портландцементнинг тутиб қолишини секинлаштириш учун туйиш вақтида клинкерга (SО3 нинг цементдаги умумий таркиби 3,5% дан ортмайдиган қилиб) гипс тоши қўшилади (расм 11). Ҳосил бўлган цемент ҳаволи сўрғичлар орқали сақлаш омборларига жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |