1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Хўл усулда портландцемент ишлаб чиқариш технологик чизмаси



Download 4,31 Mb.
bet36/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Хўл усулда портландцемент ишлаб чиқариш технологик чизмаси



Қуруқ усул
Энг тежамкор усул хом – ашёвий унни сепараторлар билан биргалиқда ёпиқ циклда ишлаб, бир вақтда тўйиб хам қуритувчи тегирмонларда тайерлашдир. Бундай тегирмонларда агар хом – ашёнинг намлиги 8-10% дан ошмаса фойдаланилади. Бу усулда хом – ашёвий моддалар (охактош, гил ва бошқалар) майдалашдан кейин қургитилади ва шарли тегирмонда №008 – элакда 6-10% қолдиқ қолгунча биргаликда туюлади. Хом-ашёвий унни қуйидагиларда куйдиришади:

  1. Олдиндан хом-ашёвий унга иссиқлик ишлови берилади ва калта айланма печларда куйдирилади.

а) Циклонли иссиқ алмаштиргичлардан чиққан газлар билан модда 800-850оС га ча исситилади ва қисман карбонсизланади (30-40%);
б) конвейерли кальцинаторларда (СаО га тўйинтирувчи мосламалар) печлардан чиқадиган иссиқлик хисобига моддалар куйдирилади.

  1. Хом-ашевий ун гранула (думалоқ) шаклида автоматик шахта печларда куйдириш мумкин. Қуруқ усулда ишлаб чиқаришда цементни конвеерли кальцинаторлар билан биргаликда ишловчи айланувчи (“лепол” печлари), шунингдек шахта печларида куйдириш мумкин. Бу ва бошқа холларда уни куйдиришдан аввал хом-ашёвий ун шаккланади ва ўлчамлари 5—10 дан 20 — 30 мм гача бўлган думалоқ заррачалар гранулалар олинади. Бунинг учун ликобчасимон грануляторлардан фойдаланилади. Шахта печларида хом —ашёвий думалоқ заррачалар (грануллалар) аввал тарқаётган тутун газлар билан қуритилади. Сўнгра улар пастга, баландроқ ҳароратли зонага кўча бориб, 400 — 500оС гача қизигач, улардаги минералли гиллар сувсизланади. Карбонсизланиш, яъни СО2 нинг ажралиши ва унинг углерод билан таъсирлашиб СО ҳосил қилиши билан биргаликда келади.

Бу эса Ғе2О3 ёки ҒеО тикланувчи реакция учун қулай бўлган муҳитни яратадики, у клинкернинг сифатини ёмонлаштиради. Бугунги кунда қайнаётган қатламда куйдириш технологияси ишлаб чиқарилмоқдаки, бу усулда шаклланган ёки майда шаклдаги хом-ашёвий аралашмани қатлами орасидан пастга ва тепага тезлиги 1,5-3 м/с бўлган иссиқ газлар суриб ўтилади. Бунда гранулалар доимий ҳаракатда бўладиган ва интенсив равишда газ (1350-1450оС ҳароратда) ва моддалар орасида иссиқлик алмашиш рўй беради, бу шароитда ўлчами 2-5 мм бўлган гранулларни (шаклланган заррачалар) куйдириш жараёни 30-40 мин тугатилади, ҳамда баланд сифатли цементлар олинади.
Охактош ва гил биргаликда хом-ашёвий аралашма 1-2% намлик қолгунча тегирмонларда майдалаб туйилади. Сўнгги йилларда цемент саноатида кучли каскадли тегирмон бўлмиш - «Аэрофол» номли майдаловчи моддаларсиз ва ўзи майдаловчи тегирмонлардан фойдаланилмоқда. Қурутувчи барабанлардан сўнг хом-ашё туйиш учун кўпкамерали трубали тегирмонларга йўналтирилади. Туйилгандан сўнг у циклонларга ёки сепараторлардан эса стандартга мослаш ва созлаш учун силосга келиб тушади.



Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish