1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Расм 12.1. Циклонли иссиқлик алмаштирувчилар тизими



Download 4,31 Mb.
bet38/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Расм 12.1. Циклонли иссиқлик алмаштирувчилар тизими.

Расм 9. Айланма ўчоқ ва циклонли иссиқлик алмаштирувчилар куйдириш цехи.
1-айланма хумдон 4х60м; 2-хумдоннинг совуқ томонидаги камера; 3-сарфловчи бункер; 4-циклонлар; 5-циклонли иссиқлик алмаштирувчи; 6-газ ўтказгич; 7,13-тутун ютувчи; 8-тегирмон вентилятори; 9-тегирмон; 10-сепаартор; 11-ажратувчи циклон; 12-электрофильтр; 14-енгсимон фильтр; 15-аэрожелоб; 16-шнеклар; 17-хом-ашё учун транспортер; 18-ёнилғи учун мослама.
Айланма печларда клинкер қуйдиришда ўтадиган жараёнлар
Хом-ашёвий аралашмани куйдириш ва цемент олиниши мураккаб физикавий, физик-кимёвий жараёнлар билан ўтади. Жараёнларни характерини куйдириш ҳарорати аниқлайди. Шлам (хом-ашёвий аралашма) газларни таъсирида (300-600оС) сувсизланади, қуюқлашади. Кейинчалик йирик заррачаларга айланади. Печ узунлиги бўйича шлам йўналтирилади, 400-500оС да моддада органик қўшимчалар куяди ва каолинит сувсизланади Al2О3 2SiO2 ҳосил бўлади.
Қуриш бўлинмасида ҳарорат 600оС дан 700оСга узлуксиз оша боришда тушаётган хом-ашё қурийди. Қуриган модда уваланади, айланиб тушаётганда уваланган хом-ашё янада майда шаклларга бўлинади.
700-800оС ҳароратда бошқа гил компонентлар сувсизланади ва бу иситиш бўлими деб аталади. Бу икки бўлинма ишлаб чиқаришнинг хўл усулида печ узунлигининг 50-60% ини эгалайди, қуруқ усулда эса хом – ашёни тайёрлаш буғланиш бўлинмаси ҳисобига қисқаради.
750-800оС ва ундан юқори ҳароратда таркибидаги моддалари орасида қатиқ холатда реакция бошланади, ва ҳар хил ўлчамдаги гранулалар ҳосил бўлади.
Карбонсизланиш бўлинмаси – узунлиги печ узунлигининг 20-23%ни ташкил қилади. Бу бўлинмада куйдирилаётган модданинг ҳарорати 700оС дан 1100оС гача кўтарилади. Бу ерда кальций ва магний карбонат тузларининг бўлиниши жараени нихоясига етади ва катта миқдордаги эркин кальций оксиди, СО2 юзага келади. Ҳарорати 900оС-1100оС бўлган бўлим кальцийга бой этиш бўлими деб аталади.
СаСО3 нинг термик бўлиниши – иссиқликнинг катта ютилиши билан кечувчи эндотермик жараён бўлиб, бу туфайли печнинг шу бўлинмасида иссиқлик истеъмоли катта бўлади. Шу бўлинмада сувсизланган гилли минералларнинг Si2, Al2О3, Fe2O3 оксидларига парчаланиши юз беради. СаО эса 3СаО Al2О3 ва қисман 2 СаО Al2О3 типидаги кимёвий бирикмаларни хосил қилади.
Экзотермик реакциялар бўлинмасида (1100-1250оС) 3СаО, Al2О3, 4CaO, Al2О3 , Fe2O3 хосил бўлишининг қаттиқ фазали реакцияларни кечади ва печ узунлигининг 5 - 7% ини эгаллайди, катта миқдорда иссиқлик чиқиши ва модда ҳароратининг интенсив равишда ортиши (1500 - 2000С га) билан биргаликда кечади.
Эриш бўлинмасида 1300-1450оС — (давомийлиги печнинг 10-15% ини ташкил қилади) печнинг ҳарорати куйдирилаётган модда учун энг юқори ҳарорат (1450оС) га эришади. Бу модданинг қисман эриши ва алит 3CaО, SiO2 хосил бўлиши учун зарур. 1300оС да куйдирилаётган модда хажмининг 20-30% миқдори (нисбатан енгил эрувчи минераллар C3A, C4AlF, MgO, CaO ва аралашмалар) эрийди. Ҳароратнинг 1450оС гача кўтарилишида клинкер суюқлигида 2СаО SiО2 ва СаО эрийди ва эритмада улардан алит ЗСаО SiО2 ҳосил бўлади. Алит эритмада ёмон эрийди бунинг натижасида ундан майда кристалчалар кўринишида ажралиб қолади. Алит ҳосил бўлиш жараёни модда 15-20 минут эриш бўлинмасида бўлганда тугайди. Печнинг айланиб туришида модда узлуксиз равишда оқиб тургани туфайли майда заррачалар грануллар билан аралашиб кетади. Ҳароратнинг 1450оС дан 1300оС га пасайиши эритмадаги МgОнинг периклаз кўринишида) қотишга олиб келадики, бу қотиш эриш бўлинмасидан кейин келувчи совиш бўлинмасида тугайди. Совиш бўлинмасида клинкернинг ҳарорати 1300оС дан 1000оС гача пасаяди; бу ерда унинг тузилиши ва алит C3S, белит C2S ва бошқа минералларни, периклаз, шишасимон фаза ҳамда иккинчи даражали ташкил этувчиларни ўз ичига олувчи клинкер таркиби буткул шаклланади. Клинкерда эркин охак СаО 0,5-1% дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Клинкер айланувчи печдан тўқ кулранг ёки яшилсимон кулранг рангли гранулалар кўринишида чиқади, клинкер печдан чиқишида 1000оС га эга бўлади ва турли турдаги совуткичларда 100-200оС гача совутилади ва бир-икки хафта омборхонада сақланади.
Цемент ишлаб чиқаришнинг қуруқ усули сўнгги йилларда анчагина такомиллаштирилди. Энг кўп қувват талаб қилувчи жараён бўлмиш хом-ашёни карбонсизлантириш — айланувчи печ зиммасидан олиниб, бу жараён тезроқ кечувчи ва бунда (қайтаётган) газларнинг иссиғидан фойдаланувчи декарбонизатор зиммасига юкланади. Хом-ашёвий унн аввал циклонли мосламалар тизимига тушиб, бу ерда муаллақ холда (қайтаётган) газлар билан иситилади ва иссиқлигича декарбонизаторга узатилади. Исиқлик бергичларни декарбонизатор билан биргаликда печнинг узунлиги тахминан икии марта қисқаради.
Бизнинг Ўзбекистонда портландцемент тайёрлашнинг янги усули — клинкерни хлоридларнинг тузли эритмасида куйдириш усули топилди. Бу усулни муаллифи Б.Б. Нудельман бўлиб, у печнинг асосий реакцион мухити (силикатли эритма)ни хлоридлар асосидаги тузли эритма билан аралаштирди.
Алунит — юқори асосий Al-Cl кальций силикати бўлиб, таркибида 2,5% хлорид мавжуд. Бу холда клинкер 3-4 марта енгилроқ майдаланади, бу эса туйишнинг қувват сарфини камайтириш ва туювчи асбоблар сонини қисқартириши имконини беради. Алунитли цемент дастлабки муддатларда тезроқ гидратланади. Бироқ бу турдаги цементдан фойдаланилган конструкциялар тез емирилиши кузатилган. Бугунда бу цементдан тайёрланган бетоннинг емирилиши чидамлилигига чуқур ўрганилмоқда.

Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish