1 маъруза токсикологик кимё фани ва унинг фармация фанлари билан боғлиқлиги. Фаннинг асосий бўлимлари ва фан ўрганадиган умумий масалалар


Токсикологик кимё таҳлилларида қўлланиладиган усуллар



Download 241 Kb.
bet6/9
Sana03.06.2022
Hajmi241 Kb.
#631317
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maruza-1-3f

Токсикологик кимё таҳлилларида қўлланиладиган усуллар
Биологик объектни заҳарли моддага кимё токсикологик текширув бир неча босқичдан иборат: текширилувчи моддани биологик объектдан ажратиб олиш,олинган эритмани ёт моддалардан тозалаш ва уни тозаланган эритмадан ажратиб олиш, ажратиб олинган моддани сифат ва миқдорини аниқлаш.
Юқорида келтирилган босқичларни бажариш учун кимёвий, физик ва физик - кимёвий усуллардан фойдаланилади.

Объектлардан заҳарли моддаларни ажратиб олиш усуллари


1.Экстракция. Биологик суюқликлар (қон, пешоб, чайинди сувлар) дан заҳарли моддаларни ажратиб олишнинг асосий усули экстракциялашдир. Бу усул асосан сувда эриган моддаларни сув билан аралашмайдиган органик эритувчилар ёрдамида ажратиб олишдан иборат.
Экстракция - бир эритувчида эриган моддани, ўзаро аралашмайдиган икки суюқликда қайта тақсимланишидир. Булардан бири сув ва иккинчиси сувда аралашмайдиган органик эритувчилардир.
Экстракция - токсикологик аҳамиятли моддаларни объектдан ажратиб олиш ва тозалаш учун кимё-токсикологик анализида ишлатиладиган асосий усуллардан биридир.
Моддаларнинг бир эритувчидан иккинчисига ўтиши, шу модданинг айрим олинган эритувчиларда эрувчанлиги билан боғлиқдир. Моддаларни эритувчиларда тақсимланиши модда концентрацияси хар иккала эритувчида тенглашгунча давом этади. Моддани ажратиб олинаётган эритувчида ёт моддалар, оқсил, ёғ, пигментларнинг эримаслиги катта аҳамиятга эга.
Модданинг эрувчанлигига эритувчининг табиати, рН шароити, электролитлар катта таъсир кўрсатади.
2.Сув буғи ёрдамида моддаларни ҳайдаб ажратиш.
Айрим заҳарли моддалар (синил кислотаси, спиртлар, формалдегид, гексахлоран, никотин) сув буғи ёрдамида хайдалади. Моддаларнинг бу хусусиятидан уларни биологик объектдан ажратиб олишда фойдаланилади.
3. Моддаларни ваакумда хайдаш. Паст хаво босимида моддалар паст хароратда ҳам хайдалади ва объектдан ажралади. Бу усул юқори иссиқлик таъсиридан парчаланувчи моддаларни ажратиб олишда қўлланилади. Масалан: ТЭҚ (тетра этил қўрғошин).
4. Металл заҳарларни хўл ёки қуруқ минераллаш (парчалаш) ёки деструкция усуллари билан ажратиб олинади.
Ажратиб олинган моддаларни тозалашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: 
1. Совунлаш. Бу усул гидролизга чидамли бирикмалар учун қўлланилади. Масалан: хлорорганик бирикмаларни ёғдан тозалашда, ёғни гидролизлаш мумкин. Гидролиздан сўнг асосий модда экстракцияланади, бунда органик эритувчида эриган моддани тақсимланиши коэффициенти бирдан катта, сувда эриган модданики эса бирдан кичик бўлиши зарур.
Сорг. эритма
К = ----------------
Ссув
2.Қайта экстракциялаш (реэкстракция). Бу усул модда эриган сувли эритма рН - шароитини ўзгартирилиши билан модданинг эрувчанлиги ўзгаришига асосланган. Масалан: кислота хоссасига эга бўлган моддаларни эрувчанлиги ишқорий шароитда сувда яхши боради, ёки алкалоидларда аксинча. Ишқорий шароитда органик эритувчида, кислотали шароитда сувда яхши эрийди.
3.Сулфирлаш, ёғ ва липидларга бой экстрактлардаги концентрланган сулфат кислотага чидамли моддаларни (масалан: барбитуратлар) ажратиб олиш.
4.Хроматографик усуллардан юпқа қаватли ва газ-суюқлик хроматографияси заҳарли моддаларни тозалаш ва кимёвий-токсикологик аниқлашда кенг қўлланилади.
5.Ёғ ва мумсимон моддаларни чўктириш. Бу усул ёғ ва мумсимон моддаларни совуқ шароитда ацетонда, ацетонитрил вашу каби эритувчиларда эрувчанлигини камайишига асосланган. 700 гача совитилганда ацетонли эритмада эриган ёў ва мумсимон моддалар қалқиб чиқади ва ажралади.


Заҳарларни аниқлаш усуллари.
Олдиндан тахминий текширув ва аналитик "скрининг" усуллари. Биологик объектдан ноаниқ заҳарли моддани аниқлаш узоқ вақт талаб қилади. Аммо заҳарланганда инсонга тиббиёт ёрдам кўрсатиш учун таҳлилни тезда бажариш зарур. Жиноятни содир бўлиш белгилари, биологик суюқликларнинг рН шароити, ранги, хиди ва бошқа ташқи белгиларга асосланиб таҳлилни тезлатиш мумкин. Айниқса тахминий текшириш усуллари анализни тезлатишда ва анализ режасини тузишда катта аҳамиятга эга.
Заҳарли моддаларга кимёвий-токсикологик текшириш олиб бориш қўлланмаларда ташқи белгиларига асосланиб (оқ фосфор, кислоталар, ишқорлар, цианидлар, маргимуш,(As) тахминий текширув усуллари берилган. (чуқурроқ гапириб берилсин).
Баъзи тахминий текширув усуллари юқори сезгирликка эга бўлса ҳам специфик эмас. Айрим холларда юқори сезгирлиги туфайли реакциялар терапевтик дозадаги моддаларни ҳам объектда аниқланишига имкон беради. Тахминий текширув натижасига қўшимча таҳлиллар ўтказиб модда чинлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Масалан: барбитуратлар билан заҳарланишни тахминий текшириш учун текширилувчи пешобка кобальт ацетати эритмасини аммиакли ёки литий ишқори шароитида қўшиб экстракциялаб аниқлаш мумкин. Фенотиазин ҳосилалари эса пешобка темир хлоридининг сулфат кислотали эритмаси қўшилса оч-қизил ранг ҳосил қилади.
Юпқа қаватли хроматографик "скрининг" асосида моддаларни Г.М.Радионова таклиф этган усули ҳам тахминий ва аниқ анализ усулларига киради. Бу усул асосида 49 доривор модда турли система ва сорбентлар асосида бир-биридан ажратиб фарқланиши мумкин. Бу усул болалар заҳарланиши касалликларини аниқлашда ҳам ишлатилиши мумкин.
В.А.Картошов 83 та азот сақловчи органик заҳарли бирикмаларни юпқа қаватли хроматографик "скрининг"усулида, 5 та стандарт моддалар асосида бир-биридан ажратиш ва фарқлашни таклиф этган.
Кафедрамиз ходимлари яратган юпқа қатлам хроматографик "скрининг" усули асосида фосфорорганик бирикмаларни аниқлаш ва бир-биридан фарқлаш мумкин. Бу усулларнинг хар бири ҳам асосий текширувлар учун йўлланма бўла олади.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish