1 маъруза токсикологик кимё фани ва унинг фармация фанлари билан боғлиқлиги. Фаннинг асосий бўлимлари ва фан ўрганадиган умумий масалалар



Download 241 Kb.
bet7/9
Sana03.06.2022
Hajmi241 Kb.
#631317
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maruza-1-3f

Хроматографик усуллар


Юпқа қаватли ва қоғозли хроматография усуллари токсикологик марказларда ва суд-кимё лабораторияларида кенг қўлланилади. Бу усуллар ўзининг сезгирлиги, тез бажарилиши ва аниқлиги билан ажралиб туради. Аниқланувчи модда эритмасини танлов сифатида (метчик) ишлатилиши моддани аниқлашга ёрдам беради. Тўғри натижа олиш учун Rf (Rate frontal) қийматини аниқлаш усули ҳам қўлланилади. Rf қийматини аниқлаш учун модда ҳосил қилган доғ ва старт чизиғи оралиғидаги масофа (см), старт ва фронт чизиғи орасидаги масофага нисбати олинади.

hI /модда/


Rf =-------------------
h2 /фронт /

Қиймат хар доим 1 -дан кичик бўлади. Хисоблаш ишларини осонлаштириш мақсадида, айрим авторлар бу натижани 100 га кўпайтмасини ҳам ишлатади. Ундан ташқари нисбий Rf - ҳам хисобланади. У холда бир модданинг қиймати иккинчи аниқ стандарт модданинг Rf-қийматига нисбатан олинади.


Rfтекширилувчи


Rfнисбий = --------------------
Rfстандарт

Юпқа қаватли ва қоғоз хроматографиясида ҳосил бўлган доғлар катта кичиклигини, стандарт аниқ миқдорли модда доғларига солиштириш орқали модда миқдорини ҳам аниқлаш мумкин. Лекин бу усул етарли аниқликка эга эмас. Газ-суюқлик хроматографияси асосида модда сифатини ва миқдорини аниқ ва тўлиқ аниқлаш мумкин.




Микрокристаллоскопик текширув
Бундай текширув кристалларни шакли, катталиги ва рангини аниқлашга асосланган. Кўпинча бу усулда моддани аниқлашда текширилувчи моддани шакли ва рангига эмас, балки уни маълум бир реактивлар билан ҳосил қилган кристалларига эътибор берилади.
Кимё текшируви учун биринчи бўлиб М.Ю. Ломоносов микроскопни қўллаган. Рус академиги Т.Е.Ловиц микроскопдан кимёвий моддаларни, уларни кристалларини шакли бўйича аниқлашда фойдаланган. Кейинчалик Е.С.Федорова бу усулни илмий асослаб берди. Микрокристаллоскопик усулни қулайлиги таҳлил учун кам миқдорда моддани ишлатилишидир.
Ушбу реакция буюм ойнасидаги текширилувчи моддага тегишли реактив қўшиш натижасида ҳосил бўлган микрокристалларни ранги ва шаклини микроскоп орқали кўриб ўрганилади. Бу усулни камчилиги микрокристоллоскопик текширувда хар доим ҳам аниқ бир шаклга эга бўлган кристаллни ҳосил бўлиши қийин, бу эса уни концентрациясига, реактивни концентрацияси ва хажми, ёт моддаларни сақлаши, эритувчини табиати, кристалларни ҳосил бўлиш тезлигига, рН мухит ва температура ва бошқаларга боғлиқ. Кристаллар шаклини чеклангани, кристаллар шаклини илмий асосланган номенклатураси йўқлиги ҳам бу усулни камчилигига киради. Шуларга эътибор берган холда бундай текширувни чуқур тажрибага эга бўлган мутахассис олиб боргани маъқул ва текширилувчи моддани ёт моддалардан тозалаб, контрол эритма билан таққослаш талаб қилинади.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish