Токсикологик кимё нима?
Токсикологик кимё-токсикология ва кимё билан узвий боғлиқ фандир. Хозирги кунда бу фан заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддалар ва уларни тўқималар, органлар ва организм суюқликлари таркибида содир бўлувчи ўзгариш махсулотларини биологик объектлардан хамда атроф-муҳит (сув, ер, ҳаво, озиқ-овқат қолдиқлари, дорилар) дан кимёвий методлар ёрдамида олиш, сифат ва миқдорини аниқлаш усулларини ўрганишга асосланган.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарор ва қонунларида, ҳамда жиноят процессуал қонуниятларини қайд этилишича провизор мутахассислигини эгаллаган ҳар бир киши суд-кимё эксперт ва кимё-токсиколог вазифаларида ишлай оладиган мутахассис бўлишлари шарт ва шу туфайли улар назарий ва амалий токсикологик кимёни билишлари зарур. Кимё саноатининг тез ривожланиш ва шу асосда кимёвий моддаларнинг халқ хўжалигида кенг қўлланилиши, соғлиқни сақлаш муассасалари олдига ахоли саломатлигини сақлаш билан бирга кимёвий бирикмаларни инсонларга зарарли таъсирларини олдини олиш вазифаларини ҳам қўяди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўарорларида олийгохлар ва куллиётларга турли заҳарли ва кучли таъсир этувчи бирикмаларни ва уларнинг қолдиқларини, озиқ-овқат маҳсулотларидан, турли хил ташқи муҳит ва биологик объектлардан аниқлай оладиган ходимларни тайёрлаш юклатилган. Шу сабабли токсикологик кимё фани бошқа фанлар каби фармацияда муҳим ўринни эгаллайди.
Биологик объектдан заҳарли бирикмалар ва уларнинг парчаланиш маҳсулотларини ажратиб олиш ва аниқлаш усулларини ўрганиш токсикологик кимёнинг асосий мақсади. Шу билан бирга бу фан шу сохада ихтисосланувчиларни услубий асосларини ўргатади.
Токсикологик кимёни ўқитишнинг мақсади қуйидагилар.
-Заҳарли доривор моддалар ва уларнинг парчаланиш махсулотларини биологик суюқликлар, одам ва ҳайвон тўқималаридан аниқлаш;
-заҳарланиш аломатларини аниқлаш мақсадида турли хил бирикмалар учун лобаратория тез таҳлил усулларини олиб боришдан иборат.
Юқорида таъкидланганлар асосида токсикологик кимё фанини доришунослик олийгохларида ўқитиш қуйидаги уч асосий бўлимларга эга:
1. Суд кимёси -токсикологик кимёнинг энг асосий ва энг мураккаб бўлими.
2.Халқ хўжалигида кенг қўлланиладиган турли заҳарли химикатларни биологик объектлардан кимёвий усулларда аниқлаш.
3. Кучли заҳарланишни аниқлаш мақсадида объектларда тез-экспресс таҳлил олиб бориш.
Токсикологик кимёнинг биринчи бўлими суд кимёси- ўзига хос фан сифатида 200 йиллар илгари суд ва суд-медицинаси талабларини бажаришга ёрдам тариқасида вужудга келган.
Суд кимёси хозирги кунда ашёвий далилларни кимёвий таҳлил қилувчи фан сифатида ўўлланилади. Бу фан хуқуқбузарлик заҳарланиш оўибатида содир этилган холларда, жанжалли масалаларни равшанлаштиришда ўз ёрдамини кўрсатади.
Россияда суд кимёсини ривожлантиришда рус олимларининг хиссалари катта. Биринчи кимё лабораториясини 1748 йили М.В.Ломоносов (1711-1765) қурган. Бу лаборатория заминида аналитик кимёга асос солинди ва ривожлантирилди. Суд кимё таҳлилларини эса аналитикасиз тасаввур этиш мумкин эмас.
Револяциядан аввал Рассияда суд кимё фанига катта хисса қўшган олимлардан бири А.А. Иовскийдир (1796-1857). У 1826 йилда "Заҳарларни аниқлаш учун қўлланма" китобини ёзди ва бу билан заҳарланишни аниқлашда суд-тиббиётга катта ёрдам кўрсатди. Камчиликларга эга бўлишига қарамай бу қўлланма рус тилида нашр этилган биринчи қўлланма эди.
Бу сохада А.П.Нелюбиннинг 1824 йилда нашр этилган "заҳарларни аниқлашни суд-тиббиётида қўллаш қоидалари" китоби алохида ўрин тутади. А.П. Нелюбин тиббий жарроҳлик академиясининг фармация кафедрасини бошқарган (1816-1844). У шифокорлик ва доришуносликдан хабардор, ўша даврнинг билимдон суд-кимёгари эди. Уни қўлланмасидан суд кимёси ва озиқ-овқат таҳлили лобараторияларида узоқ вақт фойдаланилди. Ундан сўнг унинг ўқувчиси Ю.К.Трапп (1814-1908) ўз ишларида заҳарланишнинг кўпдан-кўп суд кимёвий усулларини, қалбаки ёзувлар ва хужжатларни аниқлашда сиёҳ қолдиқ доғларини таҳлил қилиш усулларини яратди. 1863 йили "Заҳарланишда биринчи қўлланма ва заҳарларни кимёвий аниқлаш" китобини нашр этди. Менделеев изоҳ ёзган.
Суд кимёси ва экспертизасини ривожланишида Петербург фанлар академияси академиклари, кимё ва шифокорлари қаторида академиклар Т.Еловиц (заҳарланиш хулосалари), (Н.Л.Зинин), вино, чой, нон, квас ва мурда аъзоларидан ёт моддаларни аниқлаш ва Д.И. Менделеевларнинг хиссаси катта. Суд кимёси экспертизаси бўйича тиббий жарроҳлик академиясининг олими, профессор А.П.Дианин(1851-1918)нинг хизматлари алоҳидадир.
А.П.Дианин 1904 йилда "Бош суд-кимё эксперти" унвонига сазовор бўлган.
Дерп университетининг профессори Г.Драгендорф (1836-1898) нинг роли катта бўлган. У биринчи бўлиб суд-кимёсини фан сифатида фармациядан ажратди. Уни "Заҳарларни суд-кимёвий аниқлаш" китоби тўрт қайта нашр этилган. Совет тузумининг биринчи йилларида токсикологик кимёни ривожланишига профессорлар А.В.Степанов, Л.Ф.Ильин, Н.А.Валяшко, Н.И.Кромерлар ўз хиссаларин қўшган.
А.В.Степанов токсикологик кимёнинг асосчиларидан ҳисобланади. У ҳаётининг 45 йилини совет суд кимёсига бағишлади ва кўпдан-кўп шогирдлар етиштирди. Б.Н.Степаненко, М.Д.Швайкова, А.Ф.Рубцовлар шулар жумласидандир. У кўпдан-кўп қўлланмаларни автори эди.
Катта олим М.Д.Швайкова рахбарлигида 40дан ортиқ диссертациялар ҳимоя қилинди. Унинг "Суд кимёси" китоби уч қайта нашр қилинган.
Львов фармацевтика факултетининг профессори В.Ф.Крамаренко ҳам суд-кимё фани тараққиётига катта хисса қўшган олимдир. У алкалоидларни биологик объектдан ажратиб олишнинг янги усулларини илмий асосда яратди. У кўпдан-кўп илмий изланишларга рахбарлик қилди ва кўп китоблар ёзди. Ватанимиз суд кимё фани ва экспертизанинг тараққиётида А.Ф.Рубцов ҳам катта хисса қўшди. У собиқ СССР да суд-кимёси экспертизаси лобараторияларига кадрлар етиштиришда айниқса кўп ишлар қилди.
Ўзбекистонни бу фаннинг ривожига проф Л.Т.Икромов хиссаси жуда катта. У киши 20 дан ортиқ фан номзодлари етиштирганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |