Кимё токсикологик таҳлил объектлари ва усуллари,
уларни белгилари.
Кимё токсикологик таҳлилларни аниқлаш белгилари сифатида уни характери турли бўлган аниқ ва ноаниқ заҳарли модда бирикмаларини аниқлаш тушунилади. Бу объектларни қуйидаги бўлимларга бўлиш мумкин.
1. Заҳарли модда билан заҳарланиб ўлган мурдадан олинадиган объектлар. Буларга мурда аъзолари (жигар, ўпка, ошқозон, ичак, мия ва шу кабилар) ҳамда қон, пешоб, қусуқ қолдиқлари кабилар киради.
Киши кучли заҳарланиб тирик қолган холатларда, таҳлил учун ошқозон ювинди сувлари, қусуқ, қон ва пешоб объект сифатида ишлатилади. Токсикологик кимёда бундай таҳлил объектлари умумий ном "биологик объект" деб юритилади.
2. Заҳарланишга сабаб бўлган объектлар: овқат маҳсулотлари, сув, ичимликлар, ўсимлик қисмлари, дориворлар, заҳарли химикатлар киради. Ишлаб чиқариш корхонаси ва уй ҳавоси хам заҳарланиш манбаи сифатида объект қисобланади.
3. Кийим ва кийимдаги доғлар, доридан бўшаган идишлар, заҳарли моддаларни истеъмол қилишда ишлатилган асбоблар ва хуқуқ бузарликка сабабчи бўлган объектлар.
Объектларни консервлаш. Биообъектларни ҳавони иссиқ кунларида узоқ жойга юбориладиган холда объект консервланади. Бунда консервант сифатида этил спирти ишлатилади. Агар объектни этил спирти ва нитритга текшириш тавсия этилган бўлса, унда этил спирти билан консервлаш ман этилади.
Консервланган объект билан этил спиртини намунаси суд кимё лабораторияларига юборилиши шарт.
Биологик объект солинган банка яхшилаб беркитилиб, сўрғучли мухр босилиб, банкадаги этикеткага мурдани исми, фамилияси, туғилган йили банкадаги аъзо номи, юборилган суд тиббий экспертизаси акт номери, банкани тартиб номери ёзилиб суд кимё лобараториясига юборилади. Суд кимё лабораторияга биообъект билан бир қаторда суд тиббий экспертининг йўлланмаси ёки суд тергов ташкилотларини экспертиза олиб бориш тўғрисидаги қарори юборилади.
Кимё токсикологик текширувининг ўзига хос хусусиятлари.
Шундай қилиб, заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддалар сақловчи кимё-токсикологик таҳлил объектлари турличадир. Кимё-токсикологик таҳлил методлари хам объект тури ва заҳарли модда характерига қараб турлича бўлади. Масалан: алкалоидларни мурда аъзоларидан ажратиб олиш ўз услублари жиҳатидан шу моддаларни пешоб ва қондан, ҳамда ўсимлик объектларидан ажратиб олиш мутлоқо бир-биридан фарқ қилади.
Кўпинча заҳарли моддалар биологик объект таркибида жуда кам миқдорда учрайди. Шунинг учун заҳарли моддани аввал объект таркибидан ажаратиб олинади ва сўнгра тегишли реакциялар ёрдамида аниқланади.
Кимё-токсикологик таҳлил усуллари икки гурухга бўлинади.
а) токсикологик аҳамиятли моддаларни объектлардан ажратиб олиш ва тозалаш усуллари;
б) ажратиб олинган моддаларни сифати ва миқдорини аниқлаш.
Моддаларни биологик объектдан ажратиб олиш икки босқичда бажарилади: ажратиб олиш (яъни объектдан моддаларни суюқликка-дистиллят эритма, минерализат ёки диализат холида) ва бирор усул билан уларни тозалаш.
Заҳарли моддаларни ажратиб олишда сув буғи ёрдамида хайдаш, биологик объектни парчалаш, қутбли ёки қутбсиз эритувчилар билан бўктириш, диализация усуллари қўлланилади.
Тозалашда эса экстракциялаш, хроматографик усуллар, қуруқ хайдаш, микродиффузия ва шу каби усуллар қўлланилади.
Ажратилган ва тозаланган токсикологик аҳамиятли моддаларни кимёвий, микрокимёвий, микрокристаллоскопик, юпқа қават хроматографияси, спектрал характеристикаси, фармакологик таъсири ва бошқа физик-кимё усуллар ёрдамида аниқланади.
Модданинг кимёвий хоссаси асосида унинг миқдорини ацидометрия, алкалиметрия, трилонометрия, фотометрия, спектрофотометрия, экстрак- цион фотометрия ва газ-хроматографик усуллардан бирини қўллаб аниқла- нади.
Токсикологик кимё текширув бошқа кимёвий таҳлиллардан тубдан фарқ қилиб қуйидагилардан иборат:
Заҳарли моддаларни хилма-хиллиги, яъни уларни турли кимёвий бирикмалар группасидан ташкил топганлиги.
2. Текширилувчи объектларни хилма-хиллиги, кўп миқдордаги биообъект таркибидан оз миқдорда бўлган заҳарли моддаларни ажратиб олиш.
3. Бошқа кимёвий текширувлар каби тоза модда билан ишламасдан, балки ифлос яъни, таркибида ёт моддалар саўлаган ажратмалар билан ишлаш.
4. Ажратилган заҳарли моддаларни нихоятда кам миқдордалиги.
5.Заҳарли моддалар организмга тушганда турли ўзгаришларга учраши ва шу ўзгарган махсулотларни яъни метаболитларини аниқлаш.
6. Суд кимёгарини суд тергов органлари олдида жавобгарлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |