1 маъруза токсикологик кимё фани ва унинг фармация фанлари билан боғлиқлиги. Фаннинг асосий бўлимлари ва фан ўрганадиган умумий масалалар



Download 241 Kb.
bet8/9
Sana03.06.2022
Hajmi241 Kb.
#631317
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maruza-1-3f

Микродиффузия усули


Бу усул биологик кимё ва баъзи токсикологик лабораторияларида пар босимлари юқори бўлган моддаларни аниқлашда ишлатилади.
Суд кимё лабораторияларида микродиффузия усулини ўзгарган шакли бўлган, диффузион усул фосфорорганик бирикмалар (пестицидларни) мурда органида аниқлашда қўлланилган.
Бу усул Конвея идишида олиб борилиб учувчан модда текширилувчи объектдан асбобнинг бўш қисмига, сўнг аниқ модда билан таъсир қилувчи эритувчи ёки реактив эритмасига ўтказилади.
Микродиффузия усулининг қулайликлари: оз миқдордаги текширилувчи модда таркибидаги учувчан моддаларни аниқлаш мумкин. Бу усулда кўпик ҳосил бўлмайди ва аниқланаётган модда кўп суюлиб кетмайди (сув буғи ёрдамида хайдашдан фарқи).
Диффузия тезлиги текширилувчи моддани пор босимига, намунани хажмига, температура ва бошқаларга боғлиқ. (Расмга қараб микродиффузия асбобини ва ишлаш принципини тушунтириш керак).
Ушбу усулда формалдегид, сирка алдегиди, ацетон, метил спирти, этил спиртларини аниқлаш мумкин.


Фотометрик усуллар
Заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддаларни кимёвий-токсикологик анализида фотометрик усуллар кенг қўлланилади. Бу усул ўзининг сезгирлиги, соддалиги, таҳлил учун кам вақт сарфланиши билан катта аҳамиятга эга. Фотометрик таҳлил усуллари визуал /кўз билан кўриш/ ва инструментал усулларга бўлинади. Кўз билан кўриш усули колориметрия деб юритилади.
Бу усул етарлича камчиликларга эга, масалан: текширув органи бўлмиш кўз қайта таҳлиллар туфайли чарчайди ва хатоликка олиб келади. Рангли эритмаларни махсус ўлчов асбобларида, фотометр ва фотоколориметрларда олиб бориш мумкин. Фотометрия-рангли эритмаларни полихроматик нур ёрдамида нур ютишини аниқлашдир. Спектрофотометрия-монохроматик нурда рангли ва рангсиз эритмаларни нур ютиш қобилятини ўлчашга асосланган.
Спектрофотометрда моддаларни фақат миқдори эмас, балки уларни сифатини ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун маълум нур тўлқин узунликлари оралаб модданинг нур ютиши ўлчанади ва моддани нур ютиш эгри чизиғи олинади. Бу чизиқда ҳосил бўлган энг юқори ва энг қисқа бўртмалар, фақат айрим олинган битта модда учун характерлидир. Моддалар нур ютишини ўлчанаётганда эритувчи сифатида спектрал актив бўлмаган эритувчилар: сув, спирт, хлорид кислотаси эритмаси, ишқор эритмаси, хлороформ кабилар олинади.

Фотометрик усулда моддалар миқдорини аниқлашда ўлчов графиги ва хисоблаш усуллари мавжуд. Ўлчов графиги усулида аниқ, ўсиб борувчи концентрацияли эритмалар тайёрлаб, ўлчаб олинган нур тўлқин узунликларидан фойдаланилади.


Ф ормула асосида хисоблаш учун стандарт эритмалар асосида солиштирма нур ютиш коэффициенти аниқланади:
D-оптик зичлик
E-нур ютиш коэффициенти.
l-нур ютувчи қатлам (кювета) қалинлиги, см.

Модда миқдорини аниқлаш Бугер-Ламберт-Беер қонуни асосида олиб борилади. Фотометрлар. Спектрофотометрлар.





Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish