3- ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ
ҚОН ЗАРДОБИДАН ИММУНОГЛОБУЛИНЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛИШ. ҚОН ЗАРДОБИДАН АЛЬБУМИН АЖРАТИБ ОЛИШ
Ишнинг мақсади:
Оқсилларни ажратиш ва тозалашни ўрганиш;
Оқсил молекулалари тузилиши тўғрисидаги билимларни чуқурлаштириш;
Талабаларда кимёвий идишлар ва реактивлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш;
Талабаларни, ишлатилиб бўлинган реактивларни йўқ қилиш усуллари билан таништириш;
Махсус адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ва ўтказилган тажрибалар юзасидан хулосалар қилишни ўрганиш
Реактивлар
1. Қора мол қонининг зардоби
2. Натрий хлорид тузи
3. Дистилланган сув
4. Аммоний сульфат тузи
5. Диализ мембранаси
Идиш ва ускуналар
1. 100 мл ўлчов цилиндри
2. Центрифуга
3. электрон тарози
4. Диализ камераси
5. Фильтр қоғози
6. Спектрофотометр
7. Стаканлар
Ишнинг бориши:
Қон зардобидан 50% даражада туз билан тўйинтириш йўли билан глобулинлар (α, β, γ) чўктирилади, сўнгра чўкма устидаги суюқликдан туз билан тўйинтириш даражасини 70% га етказиб туриб, зардоб альбумини чўктирилади ва диализ йўли билан тузсизлантиради.
қон зардобини туз билан чўктирганда, тузнинг концентрацияси секин оширилишига қараб, қуйидаги фракциялар (қисмлар) чўкиш мумкин:
Тўйинтириш даражаси, %
|
Чўкмага тушаётган фракция
|
Чўкмадаги оқсил миқдори (умумий оқсилга нисбатан)%
|
Эслатма
|
34
40
50
62
68
|
γ- глобулинлар
α, β, γ- глобулинлар
α, β –глобулинлар, α-мукопротеинлар
зардоб альбумин
альбумин, гликопротеинлар ва бошқ.
|
20
15
14
32
14
|
кристалл холда
|
Қон зардоби альбумини глобулинлар йиғиндиси аммоний сульфат тузи тўйинтирилиб, олдиндан олдиндан чўктирилгандан сўнг ажратилади. Бунинг учун 10 мл қон зардобига 3,13 г туз қўшилади ва глобулинлар чўкмаси фильтрланиб ёки центрифугаланиб, олиб ташланади, фильтрат йиғиб олинади. Глобулинлар чўкмаси қайта чўктирилиб, фракциялаш учун фойдаланилади. Зардоб фильтрати глобулинлар ажратиб олиб ташлангандан сўнг ўлчагич цилиндрга солиниб, ҳажми ўлчанади ва 60% гача тўйинтириш учун қуруқ туз қўшилади. Маълум концентрациягача керак бўлган тузнинг миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:
Бу ерда: Х- тузнинг миқдори, гр. да
V- эритма хажми мл да,
С1-бошланғич тўйинтириш даражаси (ўнли бўлакларда 100%=1,00).
С2-берилган тўйинтириш даражаси.
Керакли миқдордаги туз эригандан сўнг, суспензия 30-45 минутгача чўкма ҳосил қилиш учун қолдирилади. Альбумин чўкмаси глобулинга ўхшаб йиғилади. Чўкма, (агар фильтрланган бўлса фильтр қоғоз чўкма билан), оз миқдордаги сувда эритилади ва сувда диализланади (3 марта, сувнинг ҳажми 1 л, ҳар бир навбати 1-2 соатдан). Диализатдаги альбумин концентрацияси аниқланади, унуми ютилиш бўйича (280 нм) номограммага асосан топилади.
3-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ ЮЗАСИДАН ТОПШИРИҚЛАР
I. Мавзу юзасидан топшириқ саволлари
1. Оқсиллар қандай классификация қилинади?
2. Оқсиллар қандай усуллар билан гидролиз қилинади?
3. Оқсилларни қандай ажратиб олиш усуллари мавжуд?
4. Оқсилларни тозалашнинг қандай усуллари мавжуд?
5. Оқсилларнинг қандай табиий манбаларини биласиз ?
II. Лаборатория машғулоти йўриқномаси билан тўлиқ танишиб чиқиб уни тахлил қилинг.
III. Лаборатория дафтарингизни лаборатория йўриқномаси, тегишли хисоб китоблар ҳамда ишни тахлил қилган холда хулоса қилиб тўлдиринг.
IV. I ва II топшириқларни тегишли лаборатория машғулотигача ўқиб ўрганинг ҳамда ўқитувчи билан мавзу юзасидан савол жавобга тайёргарлик кўринг?
V. III топшириқни навбатдаги лаборатория машғулотигача webdars.nuu.uz сайтига жойланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |